Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Сонда бор, саноқда йўқ

Сув олишга борган уч аёл чашма бошига тўпланиб, суҳбатлашарди. Сал нарироқда бир кекса нуроний отахон ўтирар, хотинларнинг ўз фарзандларини мақтаб айтаётган гаплари унга эшитилиб турарди.

Сонда бор,  саноқда йўқ

Хотинлардан бири:

– Менинг ўғлим шу қадар маҳоратлики, бу борада ҳеч ким унинг олдига тушолмайди. Ҳақиқий дорбоз у! Дор устида юришини бир кўрсангиз эди...

Яна бир хотин ҳаяжон билан гапира бошлади:

– Менинг ўғлимнинг овозини бир эшитсангиз эди... – деди. – Худди булбул каби хониш қилади. Ер юзида ҳеч бир кишида бундай овоз йўқ.

Учинчи хотин жимгина тинглаб ўтирарди. Шунда ундан: «Сен нега индамай ўтирибсан? Болангнинг тилга олгулик ҳеч вақоси йўқми?» деб сўрашди.

– Боламнинг бошқалардан айри бир қилиғи йўқ. Нимасиниям айтардим... – деди.

Хотинлар тўлган челакларини кўтариб, уйга томон йўлга тушишди. Қария ҳам улар ортидан юра бошлади. Хотинлар оғир челакларни кўтаришдан малолланар, дам-бадам тўхтаб, тин олишарди. Оғирлик жисмларини эзиб қўйганди.

Шу орада болалар оналари қаршисига чиқишди. Биринчи бола қўлларини икки ёнга узатиб, худди дор устида юрган дорбозлардек турли ҳаракатлар қила бошлади. Буни кўрган аёллар кўзлари ҳайратдан ёниб қичқиришарди: «Во-ой!.. Бу қандай ажойиб иқтидор!»

Иккинчи хотиннинг ўғли булбул каби овози билан шундай бир қўшиқ куйладики, уни тинглаганлар таъсирланиб, кўзлари ёшланди.

Учинчи аёлнинг ўғли онасини кўриши билан чопиб унинг олдига борди, қўлидан сув тўла челакни олди ва уйга элта бошлади.

Аёллар ортда келаётган қарияга қараб: «Бизнинг ўғилларимиз қобилияти ҳақида нима дейсиз?» деб сўрашди. Қария шу тобда:

– Ўғилларингизми? Билмасам, мен уларни кўрмадим. Фақат онасининг елкасидан юкини олган биргина болани кўрдим, холос, – деб жавоб берди.

Бу ҳикоятни илк бор қаерда ўқиганимни эслолмадим. Адашмасам, Лев Толстой асарлари орасида ўқиган бўлсам керак. Лекин ҳозирги матнни бошқа тилдан олдим.

Бугун турли соҳаларда катта-катта ютуқларни қўлга киритаётган ёшларни кўрганимда юқоридаги ҳикоят хаёлимда гавдаланаверади. Қолаверса, ёшимиздан қатъи назар ҳар биримиз ҳикоятда келган болалардан бирига менгзаймиз. Лекин қайси бирига?

Биз бугун замонавий технологияларни зўр ўзлаштиряпмиз. Хорижий тилларни сув қилиб ичиб қўйдик. Халқаро мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритяпмиз. Турли-туман совринлар, мукофотларга эга бўляпмиз. Ютуқларимиз осмонга етяпти. Ўзимиз эса кун сайин юлдузни бенарвон урадиган бўлиб боряпмиз.

Муҳтарам шоиримиз Омон Матжоннинг шундай гаплари бор эди: «Парвоз қил, юксал! Лекин юксалишдан мақсад оёқларинг остини яхшироқ кўриш эканини унутма!»

Имлий-техникавий жиҳатдан қанчалик тараққий этсак, одамийлик борасида шу қадар қуйилашиб қолаётгандекмиз. Баъзан ўзимизнинг одамийлик бурчимизни бажариш ўрнига мингинчи даражали ишлар билан бандмиз. Инсонийлик вазифамизни бажармаслигимиз эса, кимнингдир  зиммада кўтариб бўлмас юкига айланади. Бу шахсиятимизда, оилада, жамиятда ва инсоният тамаддунида катта муаммолар келтириб чиқаради. Инсоният таназзулининг ибтидоси шундан бўлса керак.

Бугун орамизда текис ерни қўйиб, осмонларга қадам ташламоқчи бўлиб юрганлар кўп. Уларнинг оёғи ердан узилиб, босар-тусарини билмай қоляпти. Қулоқни қоматга келтириб, овозини ҳамма ёққа етказишга чиранаётганлар ҳам бисёр. Лекин овозини уйидаги оиласига, фарзандига эшиттира олмайди.

Бир чеккада ҳеч ким ва ҳеч нарсага иддао қилмасдан жимгина ўз инсонийлик вазифасини бажараётганлар эса, ниҳоятда кам...

Ҳикоятда инсониятнинг уч тоифаси ҳақида сўз юритилди. Биз шу уч тоифадан қай бирига мансубмиз? Ҳозир нима билан бандмиз? Ўз ишимизни қиляпмизми ёки?..

Тафаккур қилиб кўрсак, бу жуда жиддий савол. Унга жавоб топиш фақат сўз билангина эмас, ҳаётимиздаги амалий фаолиятимиз билан бўлади.

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔5

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 5    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар