Давр нафаси      Бош саҳифа

Конституцион ислоҳотлар — халқ манфаатининг ифодаси

Конституциямизни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда ­масъулиятли, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун муҳим аҳамият­га эга босқичга қадам қўйдик.

Конституцион  ислоҳотлар —  халқ манфаатининг  ифодаси

Бу ислоҳотлар кўлами мамлакатимиздаги барча соҳани қамраб олмоқда.  Шу тариқа мамлакатнинг табиий бойликлари, фойдали қазилмалар ва металлургия, кончилик соҳасига ҳам  кириб бормоқда.

Мамлакатимизда геология ва қидирув, ер ости ва усти бойликларини  қазиб олиш ва табиий заҳиралардан давлат саноат тармоқларини ривожлантиришда унумли фойдаланишга қаратилган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражасини ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида бир қанча ҳуқуқий  асослар яратилди. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги «Ер ости бойликлари тўғрисида» (янги таҳрирда)ги қонуни, Ўзбекис­тон Респуб­ликаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги «Экологик хавфсизлик тўғрисида умумий техник регламент» ҳақидаги қарори ҳамда 2020 йил 23 июндаги «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби белгиланди. 2020 йил 24 январда Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида «Иқтисодиётнинг қатор муҳим тармоқлари, жумладан, кимё, нефть ва газ, энергетика, электротехника, қурилиш материаллари, заргарлик саноатини хомашё билан таъминлаш учун, аввало, геология-қидирув соҳасини тубдан ривожлантириш лозим»лигига алоҳида тўхталиб ўтган эди.

2020 йил 31 январь куни Геология фанлари университетига тамал тоши кўйилди. Ушбу тадбирда сўзлаган давлатимиз раҳбари аслида геологик тадқиқотлар иқтисодиётнинг ҳамма соҳалари учун кераклиги, геологиясиз саноатни ривожлантириб бўлмаслиги, шу билан бирга тоғ-кон иши, фойдали қазилма маъданларини қазиб олиш тажрибаси, геология соҳаси ҳам чуқур тарихий илдизларига эга эканлигига урғу берди.

Юртбошимизнинг 2019 йил 23 июлдаги «Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал хом­ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазкур соҳага қаратилаётган эътиборнинг самарасидир. Янги Ўзбекис­тон — халқчил ва инсонпарвар давлат бўлиши, том маънода ҳозирда шиддан билан давом этаётган конституциявий ислоҳотларга «Инсон – жамият – давлат» деган ёндашувни мазмунан чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қад­риятга айлантиришимиз лозим. Ҳар бир соҳага бераётган таклифларимиз инсон қадри ва нуфузини, унинг фаровонлигини оширишга хизмат қилмоғи лозим.

Конституциямизнинг 55-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир», деб мустаҳкамлаб қўйилган.

Шу ўринда ер ости бойликлари, конлар яқинида истиқомат қиладиган аҳоли ҳаётидаги ноқулайликлар бу моддада акс этмаган. Хорижий мамлакатлар Конституциялари, жумладан, Италия Конституцияси ўрганилганда айрим ноқулайлик­лар асосида жойлашган ҳудудлар бир қатор имтиёзларга эга экани маълум бўлди. Ватанимиз фуқароларининг саломатлиги ҳам давлатнинг «инсон омили» билан боғлиқ меҳнат ресурслари, ҳам умуммиллий бойлигимизнинг бир қисмини ташкил этади. Шуларни инобатга олиб,

«Конлар жойлашган ҳудудларга қонунларда кўрсатилган яқин масофада истиқомат қиладиган аҳоли учун имтиёзлар назарда тутилади», деб  киритилса, демократик тамойилларни асосий қомусимизда акс этиши янада мукаммалроқ қарор топишига хизмат этган бўларди.

Конституциямизга бундай ўзгариш­ларнинг киритилиши асосий қомусимизнинг янада такомиллашувига, инсон, халқ, миллат манфаатларининг қарор топишига, халқаро ҳуқуқ нормаларида кўрсатилганидек, инсон қадрини улуғлашга, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини барқарор таъминлашга, пировардида жамиятимизнинг янада тараққий этишига хизмат қилиши мумкин.

Ёлланма ишчилар ҳуқуқини меҳнат

муносабатларида инобатга олиш лозимБугунги тарихий паллада юртимизнинг ҳар бир фуқароси бу жараёнда фаол бўлиши ва ўз таклифини бериши лозим. Ватан тақдирига, унинг сиёсий, ижтимоий ҳаётига дахлдорлик ҳисси ҳар бир ватандошимизни мушоҳадага чорламоғи зарур. Шу юрт фуқароси сифатида мен ҳам ўз муносабатимни билдиришга жазм этдим.

Кузатувларимиз натижаси ўлароқ айрим мулоҳазаларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан умумхалқ эътиборига ҳавола этишимиз мақсадга мувофиқдир. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида кўрсатилгандек, «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга» экани белгиланган. Конституциямизнинг 38-моддасига кўра «Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадир. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланган». Аммо бу моддани кенгайтириб, кейинги сатрдан

«ёлланиб ишлаётган фуқаролар меҳнатига оид муносабатлари халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш ва давлат қонунчилик нормалари билан тартибга солинади»

каби фикр аниқ ифодаланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки Ўзбекистонда Меҳнат кодексининг 115-моддасида кўрсатилганидек, «Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим» экани кўрсатилган. Аммо ёлланиб ишлаётган ходимларга иш берувчилар доим ҳам бу кўрсатмага амал қилмаслиги жамиятга очиқ кўз билан қараган кишига сир эмас.

Конституциямизнинг 37-моддасида ифодаланган матнда «адолатли меҳнат шароитларида ишлаш» жумласи алоҳида кўрсатилган, аммо бу қандай бўлиши очиқ ифодаланмаган. Адолатли меҳнат шароити назаримизда, бу соғлом ва хавфсиз меҳнат демакдир. Хавфсиз иш, корхона ташкилотда иш унумдорлигининг ошиши ва иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи ижобий омил ҳисобланади. Балки ёлланиб ишлаётган фуқаролар билан баъзан муайян ёки номуайян муддатларда тузилаётган шартномаларда меҳнат хавфсизлигига оид кўрсатмалар бўлар, лекин аксарият ёлланиб ишлаётган ходимларда бундай шартномаларнинг тузилмаслиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бугунги кунда қайси жабҳаларда ёлланиб ишловчилар кўпчиликни ташкил этади? Шуниси маълумки, аксарият қурилиш ва таъмирлашда, умумий овқатланиш муассасалари, хўжаликда мавсумий ишлар фаоллашганда, баъзан хонадонлардаги юмушларга ҳам ёлланма меҳнатга ишчилар жалб этилади. Уларнинг аксарияти билан адолатли меҳнат шароитини ташкил этиш, меҳнатга ҳақ тўлаш каби масалалар оғзаки битим қилинади. Ваҳоланки, меҳнат муҳофазаси муҳим масала. Шундай ишлардан кейин кексайганда ижтимоий таъминоти, иш жойида шикастланса, соғлигини йўқотса, тиббий суғуртаси, умуман меҳнат дафтарчаси юритилмаслиги ёки меҳнатига муносиб ҳақ тўланмаслиги мумкин бўлган ҳодиса. Барчасини ҳисобга олсак, мамлакатимизда тиббий суғурта шаклларини ривожлантириш зарур деб ўйлаймиз.

Мана шу тиббий суғуртани вақтинча меҳнатга ёллаган иш берувчи томонидан амалга оширилиши ишчининг кафолатланган соғлом меҳнат шароитида ишлашини таъминлаши мумкин.

Ёлланиб ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш мамлакатда ўртача яшаш шароити учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслигини асосий қонунимизда акс эттира олсак, инсонлар фаровонлиги, меҳнатининг қадр-қиммати, турмуш тарзи янада юқорилашарди.

Демак, мамлакатимизда камбағалликни бартараф этишга бирга жазм этмас эканмиз, бу муаммолар ечимини тополмаймиз. Барчани кучли фуқаролик жамияти, ҳуқуқий демократик давлат қуриш жараёнидаги ислоҳотлар ташаббускори, фаол иштирокчиси бўлишга чорлаймиз. Зеро, юртбошимиз айтганидек, жамият ва давлат ҳаёти учун лоқайд инсон энг хавфли инсондир.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи ҳамманинг диққат марказида бўлиб турибди. Жойларда мазкур масала билан боғлиқ муҳокамалар, учрашув ва давра суҳбатлари давом этмоқда. Жараёнда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳам фаол иштирок этишяпти. Билдирилаётган қизғин фикр-мулоҳазалар ва таклифлар халқимиз ушбу жараёнга бефарқ бўлмасдан, ислоҳотларга астойдил ҳисса қўшаётганини намоён этмоқда. 

Келажак учун муҳим таклифлар бериляпти

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашида «Экологик ҳуқуқий нормаларни Конституция билан мустаҳкамлаш» мавзусида очиқ мулоқот  ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ислом Хушвақтов, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, партиянинг Қашқадарё вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари ходимлари, фаол аъзолар, экологлар, ҳудуд аҳолиси ҳамда ОАВ иштирок этган очиқ мулоқотда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституция­вий қонун лойиҳаси бўйича фикр алмашилди.

Очиқ мулоқотда сўзга чиққанлар Конституция — жамиятнинг ривожланишида устувор хизмат қиладиган ҳужжат эканини таъкидлашди. Бугун юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ривожланиш, юксалишлар давом этаётган бир вақтда Бош қомусимизда ҳам ислоҳотлар олиб боришни тақозо қилади. Мамлакатимизда 25 июндан 5 июлгача «Ўзбекистон Республикасининг Конс­титуциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилгани таъкидланиб, кейинги йилларда юртимизда юз берган ўзгариш ва янгиланишлар,

Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича кенг жамоатчилик томонидан жами 50 мингдан ортиқ таклифлар юборилган. Ушбу таклифларда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини юксалтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим, илм-фан соҳаларини тараққий эттириш, хусусий мулк дахлсизлигини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, оила институтини ривожлантириш, бой тарихий ва маданий меросимизни муносиб сақлаб қолиш, экологик ҳуқуқлар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар томонидан конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш, умумхалқ муҳокамаси жараёнларини самарали ўтказиш бўйича таклифлар, мулоҳазалар билдирилди.

Қонун лойиҳаси қизғин муҳокамада

Юртимизда Конституцияни ислоҳ этиш жараёни қизғин паллага кирди. Шу кунларда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Рес­публикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳам бу саъй-ҳаракатларда фаол қатнашяпти.

Хусусан, жорий йилнинг 28 июнь куни пойтахтимизнинг 16-сонли оилавий поликлиникасида Ўзбекистон Экологик партияси Олмазор тумани партия ташкилоти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини муҳокамасига бағиш­лаб давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси Олмазор тумани Кенгаши аъзолари, Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши депутатлари, 16-сонли оилавий поликлиникаси ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ольга Литвинова сўзга чиқиб, Янги Конституциянинг ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилиш назарда тутилаётган тегишли боб ва моддалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси Олмазор тумани партия ташкилоти раиси Шаҳноза Умархўжаева ҳамда Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши депутати Даврон Раҳматуллаев ўз маърузаларида пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан паст миқдорда бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилгани, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, уларнинг иш ҳақини камайтиришнинг таъқиқланиши, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши конституциявий қонун лойиҳасида ўз аксини топганини таъкидлаб ўтишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар конституциявий қонун лойиҳасида фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишига, соғлом табиий муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашнинг конституциявий механизмлари кучайтирилаётгани, бунда эса,

Ўзбекистон Рес­публикаси фуқаролари тиббий ёрдам кўрсатишнинг қонунда белгиланган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли экани қатъий ўрнатилаётганини қўллаб-қувватлашларини, тиббиёт ходимларнинг ҳам қадр-қиммати оширилаётганидан миннатдор эканларини таъкидлаб ўтишди.

Давра суҳбатига йиғилганлар ўз фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан фаол иштирок этди.

Сайёра ТЎРАЕВА,

Жамоат хавфсизлиги университети профессори

Бундай ҳудудлар учун имтиёзлар назарда тутилиши керак

Ўзбекистон Экологик партияси

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔21

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔25

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 21    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 25    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар