Давр нафаси      Бош саҳифа

Конституция — буюк истиқбол кафолати

Кишилик жамияти пайдо бўлган даврдан бошлаб то ҳозирги кунга қадар ўзининг турмуш тарзини муайян меъёрлар асосида тартибга солиб келган. Ҳар бир тарихий даврда такомиллашган меъёрларга эхтиёж туғилган.

Конституция — буюк истиқбол кафолати

 Замонавий тараққиётимизнинг янги босқичида республикамиз фуқаролари мамлакатимизнинг асосий қонуни–Ўзбекистон Республикаси  Конституциясининг ўттиз  йиллиги даврига келиб, уни такомиллаштириш мақсадида ўз фикрларини матбуот орқали билдирмоқдалар. 

Конституция лотинчадан  “сonstitution – тузилиш, тузук” деган маъноларни англатиб, у бугунги кунда замонавий мамлакатлар халқларининг асосий қонуни ҳисобланади.

Ҳурматли ўқувчи! Биз ушбу мақолада эътиборни “қонун”, “асосий  қонун”,  “ҳуқуқ”  ва  “қонун  ҳуқуқий бўлиши  керак” каби ибора-ю, ҳукмлар ёрдамида конституцион  нормаларнинг моҳиятини акс  эттирувчи қирраларига, яъни  фалсафий  таҳлилларига  қаратмоқчимиз.  Бу таҳлилни эса ЎЗбекистон Республикаси раҳбарияти аъмоли билан  боғлиқ  ҳолда  шаклланаётган тарих  ва  ҳуқуқни  диалектик  маданий  тушуниш  доирасида  олиб  бордик.  Бу ҳақда юридик фанлари доктори, профессор З.М.Исломов ҳуқуқий ҳодисаларни билишнинг  “... ўқ илдизини муайян тушуниш ташкил этади,- дейди. - Ҳуқуқ кишилар ўртасидаги муносабатларнинг муайян жиҳатларидир. Улар объектив хусусиятга эга. Аслида кишилар ўртасидаги аксарият муносабатлар онгли, мақсадли хусусиятга, яъни маданий аҳамиятга молик бўлади. Бундай муносабатларни муайян даражада тушунишга асосланиб, муайян нормаларда акс эттириш ҳам маданий жараёндир. Шу боис кейинги вақтда тарих, жумладан, ҳуқуқни диалектик маданий тушуниш ҳам таркиб топмоқда” [Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. -Т.: “Адолат”, 2007. 17-18-бетлар].

Хўш,  қонун  ўзи нима,  нарсами  ёки  боғланиш-ми? Сиз  “албатта, боғланиш”,  дейсиз. Лекин  ҳар  қандай  боғланишлар  қонун ҳисобланмайди. Бунинг  учун  муайян  туркум  боғланишлар асосий,  зарурий,  турғун  ва  навбатдаги алоқадорликларни белгилаб берувчи  аҳамият  касб  этишлари  керак.    Бундай боғланиш  ҳажмига  кўра энг  умумий,  умумий  ва  ҳар  бир  объектга  хос  алоҳида   қонунлардан  ташкил топган. Энг умумий боғланишлар бутун борлиққа хос бўлиб, уларни умумдиалектик қонунлар деймиз. Умумий боғланишлар  объектига  кўра  ё табиатга  хос, ё жамиятга  ва ё тафаккурга  хос  бўлиб, уларни умумий  қонунлар деймиз. Ёки бошқача сўз билан, уларни табиат қонунлари, жамият қонунлари ва тафаккур қонунлари деймиз. Алоҳида объектларга хос турғун боғланишларни   алоҳида  қонунлар дейилади. Юридик  қонунлар  эса жамият қонунлар  тизимида  жойлашган. Юридик қонунларни ҳуқуққа  нисбатан  давлат  томонидан жорий  қилинганлиги  учун, баъзан “позитив  ҳуқуқ”,  баъзан  “расмий  ҳуқуқ”,  баъзан  “қонун  ва  қонун ости  ҳужжатлари”  ва баъзан ҳуқуқий нормалар деб  юритилади.  Улар,  биринчидан, Конституция ва жорий (оддий) қонунлардан,  иккинчидан,  конституциявий даражадаги ҳуқуқий ҳужжатлар -  қарор ва фармойишларини ўз  ичига  олган  Президент фармонларидан, учинчидан,  ҳукумат қарорлари ва фармойишларидан,  тўртинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарор, буйруқ ва йўриқномаларидан  ва  бешинчидан,  маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг қарор ва фармойишларидан  иборат. Ҳуқуқий эҳтиёж  ва  манфаатлар улар  юзага  келишининг  мотивларидир. 

Манфаат – бу инсон  ва улар  бирликларининг  жамиятда,  яъни мамлакат  ва жаҳон  ҳамжамиятида  ўз  ўрнига  эга  бўлишидир. Умумий манфаатлар тармоқ  манфаатлар учун    асос ҳисобланади. Худди шу  ҳолат миллий  қонунчилигимизда  ўз  аксини  топган.  Конституциямизда  фуқароларимизнинг  энг  умумий манфаатлари,  тармоқ  қонунларимизда  эса  тармоқ  манфаатлари ифода этилган. Шунинг  учун  ҳам конституция бошқа қонунларимизга нисбатан асос,  манба  ва  белгиловчи  ҳисобланади. Тармоқ  қонунларимиз  конституцион  нормалардан  озиқланади.  Фуқароларимизнинг  энг  умумий манфаатлари,  биринчидан,  бевосита  конституцион,  иккинчидан, билвосита,  яъни  тармоқ  ҳуқуқ  нормалари  орқали  амалга  ошади.

Биз – мустақил Ўзбекистон халқи демократик  фуқаролик  жамиятини қурмоқдамиз. Демократик фуқаролик  жамияти эса бир - бирларини тақозо этувчи икки қарама-қарши томон, яъни ҳуқуқий давлат ва фуқоролик жамиятининг бирлигидан иборат. «Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти, - деган эди Биринчи Президентимиз  И.А.Каримов, - демократиянинг ўзаро узвий боғлиқ бўлган икки жиҳати, икки қанотидир». [ Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.- Т. : “Маънавият,” 2008. 108-бет]. Ҳозирги замон сиёсий ва юридик фанлари нуқтаи назаридан демократияга манфаатлар уйғунлиги ва уларнинг бошқарилиши, деб тавсиф  бериш мумкин. Манфаатлар уйғунлиги бошқариш орқали юз берар экан, бунда халқ ҳокимиятчилигининг аҳамияти ошиб бораверади.

Демократик  фуаролик жамияти қурилишидаги асосий масала қонуний равишда шаклланаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини кафолатлашдан иборатдир. Чунки ҳуқуқлар  манфаатларнинг холисона  ва  қонуний  бўлишларини таъминлайди. Ҳуқуқ  манфаатларнинг асосини ташкил этади,  кучлининг кучсизга нисбатан суистеъмолчиликларини кўрсатиб беради. Ҳуқуқ, асосан, давлат ҳокимиятчилиги орқали амалга ошади. Шундай экан, давлат ҳокимияти ҳам адолатли  бўлиши  учун  ҳуқуқлардан келиб чиқиши, ҳуқуқларга таяниши ва риоя қилиши лозим. Шундагина давлат ҳуқуқий давлатга айланади ва фуқороларнинг ҳуқуқларини кафолатлашининг ҳақиқий таянчига айланади.  Давлат  ҳуқуқий  экан, демак,  унинг қонунлари  ҳам  ҳуқуқий  бўлиши  керак.

Ҳуқуққа легистик ёндашишда ҳуқуқ юридик норма билан айнанлаштирилади ва у давлат томонидан белгиланган умумбажбурий қоидалар сифатида қаралади. Ҳуқуққа юридик ёндашишда ҳуқуқ ва юридик нормалларнинг фарқлари ва бирлигига эътибор берилади. Бу ёндашишда ҳуқуқ объектив ҳолат - мазмун, юридик нормалар эса уларнинг ифодаси ва шакли сифатида қаралади. Бу ёндашиш бўйича, юридик қонунлар ҳуқуқий бўлиши лозим, яъни  улар ҳуқуққа, уларнинг мотивлари - ҳуқуқий эҳтиёж ва манфаатларга мос келиши керак. «Бу борада Қонунчилик палатаси, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев, - Ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича холис баҳс-мунозара ва тортишувлар минбарига, турли ижтимоий манфаатлар ўртасидаги кураш майдонига, чинакам демократия мактабига айланиши зарур”.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳуқуқ ижтимоий муносабатдир. Лекин у ижтимоий, жумладан, иқтисодий, сиёсий, социал ва маънавий муносабатларнинг барчаси эмас, балки уларда мавжуд бўлган моментлардир. Агар ижтимоий муносабатлардаги тенглик, адолат ва эркинлик муносабатлари ўзининг кафолатланишини тақозо эса, бу муносабатлар ҳуқуқ ҳисобланади. Уларни юридик нормаларда акс эттириш эса маданий жараён бўлиб, бу фаолият қонун ижодкорларининг  вазифаларидир. Тенглик, адолат ва эркинлик ахлоқий муносабатлар даражасида ҳам мавжуддир. Аммо улар таянадиган куч жамоат иззаси бўлиб, у уларни кафолатлай олмайди. Давлат ҳокимияти эса уларни кафолатлай олади.        

Хўш, ҳуқуқнинг бу сифат белгилари қандай келиб чиқади ва улар ўртасидаги боғланишлар қандай кўринишга эга?

Ҳуқуқ субъектларининг биринчи томони - ҳуқуқ лаёқати тенгликни тақозо этади ва  юзага келтиради. Масалан 5 ёшли фарзанд ва 30 ёшли ота муносабатини олайлик. Уларнинг мавжудлиги табиий - қонуниятлидир. Минимал ҳолатда олинганда ҳам  улар яшаш ҳуқуқларига эга. Аммо ҳуқуқ субъектининг иккинчи томони - муомала лаёқати бўйича улар ўртасида катта фарқ бор. Отанинг 5 ёшли ўз фарзандидан ўзи топаётган даромадни талаб қилиши ноқонунийдир. Шунинг учун ҳам муомала лаёқати навбатдаги сифат белгиси - адолатни тақозо этади. Туман ҳокимияти  ва  фермерни иккинчи мисол сифатида келтирайлик. Улар ҳам бир-бирига нисбатан кучли ва кучсиз мунособатларда бўладилар. Уларнинг мавжудлиги эса  объектив тақозоланган ва шартлангандир. Улар бир-бирларидан ўз функциялари - муомала лаёқатларини талаб қилишлари ғайриқонунийдир. Кучли кучсизни таҳқирлаши ёки йўқ қилиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам муомала лаёқати адолатни тақозо этади. Адолат ҳуқуқ лаёқати тақозо этган муносабат - тенгликнинг тўлдирилиши,  кафолатлатланиши ва расмийлаштирилишидир. Мана шу асосда ҳар қандай субъектлар -жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ваколатлари доирасидаги эркинликлари, яъни ҳуқуқнинг учинчи сифат белгиси келиб чиқади. Мустақиллик эса эркинликдир. Демак, тенглик, адолат ва эркинлик барча ижтимоий муносабатларда мавжуддир. Аммо улар ҳуқуқийликка чиқишлари учун ўз кафолатланишларини тақозо  этишлари керак. Шундагина ижтимоий муносабатлардаги бундай моментларга, уларга юридик нормаларда акс этганми ёки йўқми, бундан қаътий назар, ҳуқуқийлик,  деймиз.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки,  конституцион ҳуқуқий  нормалар  барчанинг  ҳуқуқларини  бирлаштиради,    турли  хил  манфаатлардаги  умумий  жиҳатларни  синтезлаштиради  ва   уларни  акс  эттирган  нормалар  мезон  сифатида  қабул  қилинади. Натижада  ушбу  ҳуқуқий  мезон  ёрдамида  манфаатлар  конституцион  йўл  билан  муросага  келтирилади. Шунинг  учун  ҳам  тармоқ  манфаатларини  акс  эттирган  қонунлар  конституцияга  зид  келмаслиги  керак.

        С. Абдухолиқов,

фалсафа фанлари доктори.

       А.Толипов,

социология фанлари бўйича  фалсафа доктори,

полковник.

 

 

 

 

 

 




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔21

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔25

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 21    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 25    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар