Давр нафаси      Бош саҳифа

Техникумлар – «институтга киришнинг осон йўли» бўлмаслиги керак

«Кўп коллеж ва техникумлардаги ўқув дастурлари замон талабига мос эмас, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди.

Техникумлар –  «институтга киришнинг  осон йўли»  бўлмаслиги керак

Оқибатда иш берувчилар ходимларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда...» Бу ҳақида 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қайд этилди.

Жорий йил 404 минг ёшлар ўрта таълимни, 151 минг нафари профессионал таълимни битириб, меҳнат бозорига кириб келади. Уларни тўғри йўналтириб, бандлигини таъминлаш – долзарб вазифа.

Лекин, очиғини айтганда, 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникум кутилган натижани бермаяпти. Улардаги имкониятнинг атиги 40-50 фоизидан фойдаланилмоқда, холос. «Ишга марҳамат» мономарказлари бор-йўғи 10 фоиз ишсизларни қамраб олган.

Шу боис йиғилишда касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Яъни, 45 та коллеж Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.

Йиғилишда соҳадаги ижобий тажрибалар ҳам кўрсатиб ўтилди. Масалан, 57 та профессионал таълим муассасасида, Германия тажрибаси асосида, иш жойи­да ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган. Мактабгача таълим тизимида бу ўз натижасини бермоқда: педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун назарий билимлар олиб, қолган кунлари боғчаларда ишлаб, ойлик олмоқда.

Ёки яна бир мисол: Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги энергетика коллежида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси буюртмаси асосида ёшларни муқобил энергия станцияси техниги, оператори ва диспетчери каби касбларга тайёрлаш бошланган. Бунинг учун компания 2 миллион 800 минг долларга коллежда замонавий устахона, лаборатория ва ётоқхона барпо қилган.

«Техникумларга бўлган ёндашувларни ўзгартириш керак. Улар «инс­титутга киришнинг осон йўли» эмас, мураккаб касб берадиган, меҳнат бозорида рақобат қиладиган тизим бўлиши керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб, илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақини олийгоҳлардагига тенглаштириш, янги ўқув йилидан техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам имтиёзли таълим кредитини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, техникумларга қабул бир йилда 2 марта ташкил этиш бошланади. Бу орқали касбий таълим билан қамраб олиш 35 фоизга ошади.

Йиғилишда касбий таълим муассасаларида ишлаётган ўқитувчи ва усталарни рағбатлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

 

Келгуси йил 1 январдан уларнинг ойлиги мактаб ўқитувчиларининг маошига тенглаштирилиши айтилди. Ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади. Эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор мураббийларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади. Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишнинг янги тизими яратилади. Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади. Бу марказлар иш берувчиларнинг эҳтиёжини ўрганиб, хорижий тажриба асосида педагоглар малакасини оширади.

Аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш учун ҳам бир қатор имтиёзлар белгиланди. Унга кўра, энди лицензия олиш учун талаблар енгиллаштирилиб, зарур маб­лағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади. Бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади. Хориждан келтириладиган қўлланма ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади. Халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўланади. Эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔8

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔57

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар