Ҳар йили 17,9 миллион киши юрак-қон томир касалликлари туфайли ҳаётдан кўз юмади. Юрак-қон томир касаликларининг 8 миллиондан кўпроғи юрак ишемик касаллигига тўғри келмоқда.
Айниқса, 30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи юрак-қон томир касалликларига тўғри келади. Сўнгги беш йилда бундай касалликлар 20 фоизга, жумладан, ёшлар орасида ҳам кўпайган. 4 миллионга яқин кишида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, улар умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этмоқда.
Юртимизда ҳам бу борада вазият қониқарли эмас. Аҳоли орасида умумий касалланиш структурасида юрак-қон томир касалликлари нафас олиш органлари касалликлари ва қон ишлаб чиқарувчи аъзолар касалликларидан кейин учинчи ўринда бўлишига қарамасдан юрак-қон томир касалликларидан бўладиган ўлим ҳолатлари биринчи ўринни эгаллайди.
Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Кардиологик касалликларнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти» мавзуида ўтказилган конференцияда таъкидланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Конференцияда юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, бу борада тарғибот тадбирларини кучайтириш, бирламчи тиббий санитария бўғинида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва профилактик чораларни кучайтириш бўйича қатор таклифлар билдирилди. Мазкур касалликларни эрта аниқлашда рақамли технология, телемедицина ва телеметрия имкониятларини кенг жорий этиш, кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилди.
Тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни йўлга қўйиш, эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш, ҳудудларда кўрсатилаётган юқори технологик, кам инвазив кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш ҳамда юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш бу муаммонинг ечими ва олдини олишда муҳим ўрин туади.
Моҳигул ҚОСИМОВА
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил