Ёзнинг иссиқ кунларида айрон – чанқоқ босиш учун бебаҳо неъмат. У яна кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Ҳар бир халқ уни тайёрлашнинг ўзига хос технологиясига эга ва бу ичимликнинг турлича мазасида ҳам акс этади.
Айрон юқори тўйимлилик хусусиятларига эга бўлганлиги туфайли кўчманчи халқлар учун таом, қолаверса, шифобахш дори вазифасини бажарган.
Айрон калорияси паст ичимлик ҳисобланади. Унинг ёғлилик даражасига қараб, 100 грамми 25 дан 60 килокалорияга эга бўлади. Шу билан бир пайтда бир стакан айрон бир ликопча шўрва ичгандек тўқлик ҳиссини беради. Ҳар қандай сутли маҳсулот сингари у бир қатор витамин ва минераллар, шунингдек, биологик фаол моддаларга эга. Ундаги кўп сонли минераллар орасидан кальций ва фосфорни, витаминлардан эса аскорбин кислотасини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Айрон ажойиб чанқоқбосди ичимлик ҳисобланади. Уни жазирама пайтларида ичиш орқали организм йўқотган суюқлик, минерал ва витаминлар ўрнини қоплаш, унинг ёрдамида эса очликни ҳам енгиш мумкин.
Айрон овқат ҳазм қилиш тизими, ичаклар микрофлорасини яхшилайди ва шу йўл билан иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Айронни хуш кўрувчи инсонларда дисбактериоз камдан-кам учрайди, чунки уни мунтазам истеъмол қилиш ичаклардаги микроорганизмлар фаолиятини нормаллаштиради.
Ичимлик касалликдан сўнг ўзини тиклашга ҳаракат қилаётган кишиларга ҳам тавсия этилади. Одатда бундай жараён иштаҳанинг пасайиши билан кечади. Айрон эса иштаҳани очиб, кишига тетиклик бағишлайди.
Айрон ўпкага кислород оқимини таъминлаш орқали нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Шу сабабдан у бронхиал астма, пневмония ва бронхитдан азият чекаётган беморларга шифокорлар томонидан тавсия этилади.
Шарқ аёллари айрондан ҳозирга қадар косметик восита сифатида фойдаланади. Ундан юз учун ниқоб тайёрлашдан ташқари, у билан сочларини ҳам ювишади. Айрон соч илдизлари ва унинг бутун узунлиги бўйича сурилиб, бош ярим соатга ўраб қўйилади, сўнгра чайилади.
Айрон озиш воситаси сифатида
Айрон ортиқча вазндан қутулишга ҳам кўмак беради. Биринчидан, унинг калорияси жуда паст. Иккинчидан, у очликни қондириш билан бирга организмга зарур минералларни етказиб беради. Кунига бир стакан айрон ичиш орқали ич қотиши ва у билан боғлиқ муаммолар (ортиқча вазн тўплаш ва организмнинг заҳарланиши) ҳақида унутиш мумкин.
Бир маҳал овқатни (яхшиси кечки овқат) айрон билан алмаштириш орқали ҳафтасига икки килограмм ортиқча вазндан қутулиш мумкин.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил