Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилБугунги кунда экология билан боғлиқ масалалар халқаро муаммога айланиб, муайян шароитга мослашган бир бутун экотизим йўқолиб кетишига олиб келаётгани ва бунга, биринчи навбатда, антропоген омиллар сабаб бўлаётгани жаҳон аҳлини хавотирга солаётганини кўпчилигимиз биламиз.
Албатта, одамзод ривожланишининг барча босқичларида сайёрамиз табиий бойликлари, ҳайвонот ва наботот олами инсон фаолияти учун зарур эҳтиёж манбаи бўлиб келган. Техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган ХХI асрда экология, биохилма-хилликни асраш, табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммолар бир минтақа ёки бир мамлакатгагина эмас, балки барча қитъаларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам атроф муҳит муҳофазаси бугунги кунда бутун башарият олдидаги энг катта долзарб вазифа десак тўғри бўлади.
Ҳар йили 5 июнь – «Бутунжаҳон атроф муҳит куни» сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Хусусан, юртимизда ҳам ушбу муҳим экологик санага бағишлаб кенг аҳоли қатламини қамраб олувчи турли амалий-тарғибот тадбирлари, хусусан турли даражадаги учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда республика даражасидаги илмий-амалий конференциялар ташкил этилади.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда партия Марказий кенгаши ҳамкорлигида мазкур санага бағишланган «Экологик стартапларни ҳаётга тадбиқ этиш» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил қилинди. Конференцияда сўз олганлар таъкидлаганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, мазкур соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилди.
– Экологик хавфсизлик бу ижтиомий хавфсизлик, иқтисодий хавфсизлик деганидир. Тирикликнинг тўртта унсури бор, улар бўлмаса ҳаёт ҳам бўлмайди: тупроқ, қуёш, сув ва ҳаво. Биз мана шу тўртта унсурдан унумли фойдаланишимиз ва уларнинг тозалигини, муҳофазасини йўлга қўйишимиз керак. Келажак учун жавобгарликни бўйнимизга олишимиз керак, – дейди Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори Абдушукур ҲАМЗАЕВ. – Яшилликни кўпайтириш ҳам ана шу тўрт унсурни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Аммо ҳозирда мамлакатимизнинг бор йўғи 7,5 фоизи ўрмон билан қопланган. Бу албатта жудаям кам. Шунинг учун ҳам халқимизнинг ўртача умр кўриш ёшини узайтиришни истасак дарахт экишни йилдан-йилга кўпайтириб боришимиз зарур. Масалан, японлар дунёда энг узоқ умр кўрувчи халқ ҳисобланади. Тибетликлар ҳам бу борада японлардан қолишмайди. Асосий сабаб эса ўша ҳудудларнинг ўрмон билан қопланганлиги билан чамбарчарс боғлиқ. Масалан, Тибетда ўрмон билан қопланган ҳудуд 85 фоизни, Японияда 68 фоизни ташкил қилади. Шунинг учун ҳам юртимизда яшил ҳудудларни кескин ошириш аҳоли саломатлиги учун ўта муҳим аҳамиятга эга.
Бугун экологик муаммоларни бартараф этишда инновацион лойиҳа ва технологияларни ҳамда эко-стартапларни амалиётга тадбиқ этиш ўз самарасини бермоқда. Жумладан, БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясида қабул қилинган «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар худуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюция бўйича давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан тасдиқланган «йўл харитаси»га мувофиқ 71 банддан иборат чора-тадбирлар ҳамда
65 та устувор инновацион лойиҳалар амалга оширилаётгани Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни яшилашга сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатди.
– Яқин беш йил давомида қайта тикланадиган энергия манбалари улушининг умумий энергия балансида уч баробар кўпайтирилиши мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлашни янада яхшиланишига имконият яратиш билан бир қаторда, минтақада энергетик барқарорликни таъминлашга ҳамда республикамизнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича Париж битими доирасида олган мажбуриятлари ижросини таъминлашга хизмат қилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Хайрилло Гаппаров. – Шунингдек, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишда экологик тоза транспорт воситалари миқдорини ошириш, ёнилғи сифатини халқаро стандартларга мослаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ҳам мамлакатимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Тошкент шаҳрида электробусларнинг ҳаракати йўлга қўйилгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.
Мазкур конференцияни ўтказишдан асосий мақсад ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг олдини олиш, сув сифатини яхшилаш, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш каби экологик муаммоларни бартараф этиш ва атроф муҳит ҳолатини янада яхшилашга қаратилган эко-стартап лойиҳаларини ўрганиш ва оммалаштиришдир.
Конференция давомида ўттиздан ортиқ илмий маърузалар ва тақдим этилган лойиҳалар муҳокама этилиб, атроф муҳитни мухофаза қилиш, чиқиндилар билан ишлаш бўйича «Микроорганизмларни полиэтиленни парчалаш хусусиятини тадқиқ этиш», экотуризмни ривожлантириш борасида «Ўзбекистонда орнитологик эко туризмни ривожлантириш истиқболлари», сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини инновацион ривожлантириш борасида «Коллектор ва дренаж сувлари билан боғлиқ экологик муаммолар ва уларни юмшатиш усуллари» ҳамда муқобил энергиядан фойдаланиш самарадорлиги ошириш мақсадида «Муқобил энергия учун salix l. жинсли модда» ва «Қуёш энергияси ёрдамида сув чучутгич қурилмаси» мавзусидаги лойиҳалар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.
– Мавжуд экологик муаммоларни бартараф этишда экологик инновацияларни жорий этиш, экологик тоза, энергия самарадор ва ресурстежамкор лойиҳаларни амалга ошириш «яшил иқтисодиёт»га ўтиш, мамлакатимизнинг экологик хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, табиий ресурсларни тежаш имконини бериш билан бир қаторда, иқтисодиёт тармоқлари ривожланишига, аҳоли фаровонлигини янада ошишига хизмат қилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов. – Юқоридаги каби эко-стартапларни ҳаётга тадбиқ этишдан кўзланган мақсад эса атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг олдини олиш, сув сифатини яхшилаш, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш каби экологик муаммоларни ҳал қилишдан иборат.
Конференцияда илгари сурилган ғоялар, инновацион технологиялар ва эко-стартапларни оммалаштириш юзасидан тегишли тавсиялар қабул қилинди. Ишончимиз комил, конференцияда айтилган фикрлар, тақдим этилган лойиҳалар экологиямиз учун манфаатли бўлади. Чунки бугун айнан юқоридаги каби ресурстежамкор ва энергия самарадорлигини оширувчи лойиҳаларгина бизни экологик муаммолар гирдобидан қутқариб қола олади.
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил