Метеорологик кузатув натижалари республикамиз ҳудудида чанг бўронлари даврийлиги ва уларнинг ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг қисқариши каби салбий кўринишларни қайд этмоқда.
Бу ҳақда АОКАда «Ўзгидромет» мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Кеч баҳорда ва ёз ойларида аномал иссиқ даврларнинг такрорийлиги ва жадаллиги ортиб бормоқда. Ушбу ҳодисага кўпроқ мойил бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятларида сўнгги 5 йил ичида ҳар йили максимал ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланди. Ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони ортиб, ғайритабиий иссиқ кунлар сони 25 дан 40 кунгача (меъёр 15-30 кун) етди.
Давомли иссиқ ҳарорат ва узоқ муддат кузатилмаган ёғингарчиликлар чўл ва чала чўл, ҳатто айрим адир минтақаларида ҳам тупроқ қатлами намлиги ва унинг мустаҳкамлигини камайтирди. Оқибатда, минтақанинг деярли барча жойлари шамол омиллари туфайли, чанг ва қум заррачалари ҳавога кўтарилиши, чанг бўрон ва чанг-ғубор ҳодисалари тез-тез такрорланадиган ҳудудга айланди.
Атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши кўрсаткичи Нукус (2,0-3,3 марта), Бухоро (1,3-2,7 марта) шаҳарлари учун хусусиятли бўлса, охирги йилларда Тошкент (2,5 РЭМ), Фарғона (1,3 РЭМ), Самарқанд (1,3 РЭМ), Гулистон (1,3 РЭМ), Ангрен, Андижон, Наманган шаҳарларида (1,3 РЭМ) ҳам қайд этилган. Шаҳар ҳавосида чанг миқдорининг бундай ошиши иқлим хусусиятлари ва тупроқ тузилмаси, қурилиш ва йўл қурилиши ишларида санитар меъёрларига еткарлича риоя қилмаслик билан изоҳланади.
Сўнгги уч йил давомида республика бўйича атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддаларнинг йиллик ўртача миқдори 2,427 млн.тоннани, жумладан, Тошкент шаҳрида 325,46 минг тоннани ташкил этган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, пойтахтда 2018-2020 йиллар давомида транспорт воситаларидан ажратилаётган моддалар 14 фоизга, турғун манбалардан чиқарилаётган моддалар 62 фоизга ўсган.
Статистик маълумотларга кўра республикада 2001 йилда 1 млн. 200 мингта транспорт воситаси бўлган. 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига юртимизда 3 млн. 775 мингта транспорт воситаси мавжуд.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил