Ҳар йили 5 июнь санасида ўтказиладиган «Бутунжаҳон атроф муҳит куни»да бутун дунё ҳамжамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига қаратади.
Шу туфайли ҳар йили республикамизда ҳам атроф муҳит куни кенг миқёсда ўтказилиб, асосий эътибор табиат ва экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш масалаларига қаратилади.
Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур санани вилоятнинг биологик хилма-хиллигини асраш, атроф муҳитнинг тоза ва озода сақлашга эътибор қаратиш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш ишларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратишга бағишлади.
Сана муносабати билан Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Зомин миллий табиат боғи ҳудудини чиқиндилардан тозалаш акцияси ўтказилди. Акцияга Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши, Зомин миллий боғи, Зомин табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман ободонлаштириш бўлими каби ҳамкор ташкилотлар муносиб ҳисса қўшишди.
Биз айниқса баҳор-ёз ойларида тоғу қирларга чиқиб табиат гўзаллигидан, унинг оромбахш тароватидан баҳра олишга эҳтиёж сезамиз. Аммо табиатнинг бизга тақдим этаётган ана шундай беминнат меҳрини баъзида ифлослантириш, чиқиндилар ташлаш билан суистеъмол қиламиз. Шунинг учун ҳам бундай тозалик акцияларининг ўтказилиши аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.
Зомин қўйнидаги тозалик акцияси аввалида миллий боғ дарвозаси олдида иштирокчиларга футболка, кепка, қўлқоп ва чиқинди учун пакетлар тарқатилди ва ҳудудда бажарилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Қолверса, тозалик акциясига бевосита дам олувчилар ҳам жалб этилди. Улар чиқиндиларни йиғиш ва тўплаш ишларига ижобий муносабат билдиришиб, акция иштирокчисига айланишди. Тоғ ён бағирлари, йўл ёқаларига бетартиб ташланган чиқиндилар бир зумда йиғиб олиниб, махсус транспорт воситаларига жойлаштирилди.
– Зоминнинг табиати ўта фусункор ва такрорланмас экан, – дейди тошкентлик Фарида Алиева. – Акцияда иштирок этиб, табиатни чиқиндилардан тозалаб, атроф муҳит озодалигига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Шу ўринда барча фуқаролардан чиқиндиларни ҳар жойга ташлаб кетмасликларини сўраб қолардим. Зеро, табиат бизнинг умумий уйимиздир.
Тадбир давомида дам олувчиларга табиатни ифлослантирмаслик, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, гиёҳларни юлмаслик тўғрисида маълумотлар берилди.
Чиқиндилардан тозалаш ишларига «Тоза ҳудуд» ДУК Зомин туман филиалининг иккита махсус транспорт воситаси ажратилди. Тўпланган чиқиндилар махсус транспорт воситаларига юкланди.
Тозалик тадбири «Суффа» текислиги ҳудудида ниҳоясига етди. Экоакция иштирокчилари бирйўла Зоминнинг гўзал табиати манзарасидан ҳам баҳраманд бўлишди. Акцияда фаол иштирок этган Зомин Миллий табиат боғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ходимларига бошқарма томонидан эсдалик сифатида Ўзбекистоннинг Қизил китоби тақдим этилди.
Жиззах вилояти Экология
бошқармаси матбуот хизмати
Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат
🕔16:35, 11.12.2025
✔7
Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.
Батафсил
Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?
🕔16:33, 11.12.2025
✔9
Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔48
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил