Экоолам      Бош саҳифа

Урганчда ёши икки асрга тенг эгизак дарахтлар кесиб ташланди

Айрим кимсаларда экология нисбатан аёвсиз муносабат нега ҳамон ўзгармасдан қолмоқда?

Урганчда ёши икки асрга тенг эгизак дарахтлар  кесиб ташланди

Юртимизда ҳар бир дона дарахтни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар кун сайин кучайтирлаётганига қарамасдан дарахтларнинг аёвсиз кесиб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳамон тез-тез қулоққа чалиниб турибди. Биз эса дарахтларга мораторий эълон қилинганини, уларнинг атроф муҳитга фойдасини, дарахтларни аёвсиз кесиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини қанчалик такрор-такрор айтмайлик, айрим кимсаларга умуман таъсир қилмаяпти гўё. Яқинда Урганч шаҳрида ноқонуний дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат ҳам афсуски, кўпчилик экология жонкуярларини ҳам, тегишли мутасадди идораларни ҳам ғафлатда қолдирди.

Гап шундаки, 2014 йил Хоразм вилоят табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ва вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ёши асрга тенг ва ундан катта бўлган кекса дарахтлар тўғрисида таҳлилий кўрсатув тайёрлаган эди. Кўпчилик томонидан эътироф этилган ушбу кўрсатув ҳар йили такрор эфирга узатиб келинарди. Хусусан, унда Урганч шаҳар ва Урганч тумани чегараси бўйлаб ўтган «Маърифатчи» ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳага яқин жойда, «Урганчёб» канали бўйида ўсиб турган, ёши 170-180 йилларга тенг икки туп «оқ тут» дарахти ҳақида ҳам батафсил айтилган.

Саксон ёшни қоралаган Онажон она интервью бериб, хонадони яқинида ўсиб турган бу дарахтларни кўз қорачиғидай асраб, парваришлаб келаётганини алоҳида таъкидлаган. Онахоннинг айтишича, мазкур оилага келин бўлиб тушганига 60 йил бўлган ва ўша пайтда қайнотаси бу тутга 150 йил бўлгани ҳақида гапириб, бу аждодлардан мерос, уларни асраш зарурлиги ҳақида доим насиҳат қилган.

2020 йилда бу оилага эски уйи бузилишга тушганлиги айтилиб, бошқа ҳудуддан ер участкаси берилиб, кўчирилади. Онахоннинг ҳовлиси ўрнида эса кўп қаватли уй-жойлар барпо қилиш бошлаб юборилади. Қурилаётган кўп қаватли уй олдида, уйга 7 метр масофада 2 туп ёши қарийб икки асрга тенг тут дарахти ҳали ҳам навқирон ҳолатда кўкка бўй чўзиб турарди. Албатта, уни кесишга ҳеч қайси ташкилотга рухсат берилмаган. Бу борада «Шовот стар билдинг» ҳусусий қурилиш корхонаси Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти партия ташкилоти ходимлари томонидан 2020 йил 21 августда огоҳлантирилади.

Аммо экология, ўсимлик дунёсининг фойдаси, шаҳарсозликда дарахт ва ўсимликларнинг ўрни ҳақида заррача илмга эга бўлмаган, энг асосийси дарахтларнинг ноёб турларини кесишга мораторий эълон қилинишига қарамасдан қурувчи томонидан 2022 йил апрель ойида, ушбу эгизак дарахтлар ноқонуний равишда кесиб ташланган. Бу кекса дарахтлар тарихдан гувоҳлик берувчи Урганч шаҳрида ягона манба ҳисобланиб келган. Тўғри, бу ишни амалга оширганлар жаримага, жазога тортилди. Бироқ бу билан икки асрлик тарихга эга дарахтларни ортга қайтариб бўлармиди?..

Афсуски бутун дунё бундай ноёб дарахт ва ўсимликларни асраб-авайлашга, уларни тарихнинг бир қисми сифатида абадийлаштиришга интилса, бизнинг шоввозлар сониялар ичида икки асрлик дарахтларни кесиб ташлашга виждони заррача қийналмаяпти. Пул кўр қилган кўзларга на дарахт, на ҳамюртлари соғлиғи, на экология ва атроф муҳит софлиги, на тарих кўринади. Афсуски, жазолар ҳар қанча кучайтирилмасин экологик маданият, табиатга ҳурмат ҳар бир инсоннинг қалбидан бошланмас экан, индамасдан асрга тенгдош дарахтларни ҳам аёвсиз кесиб ташлаш ҳолатлари ҳали давом этаверади.

 

ЎЭП Хоразм вилоят партия

ташкилоти матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔10

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 10    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар