Хабарингиз бор, шу кунларда юртимизда Қомусимизга киритилажак ўзгартиришлар бўйича жамоатчиликдан таклиф ва мулоҳазалар қабул қилинмоқда. Тарихга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда катта тажрибага эга.
Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш доирасида 7 марта Конституциянинг 21 моддасига 32 та ўзгартириш ва қўшимча киритилган.
Бу сафарги ўзгартиришлар киритишдан мақсад эса конституциявий тузум, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий соҳаларни тубдан ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, эркин ва одил фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ўзаро боғлиқ ва шартланган демократик сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чуқур ислоҳотларни конституциявий таъминлашга алоҳида эътибор беришдир.
Шу билан бирга, глобаллаштириш, рақамлаштириш, иқлим ўзгариши даври ва жадаллик билан ўзгариб бораётган ҳаётий воқелик мамлакатни янада модернизация қилиш, тинчлик, барқарорлик ва миллий мустақилликни мустаҳкамлаш бўйича ўта муҳим ва долзарб бўлган янги, кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни қўймоқда.
Бу сафарги конституциявий ислоҳотлар жараёни олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Буни биринчи навбатда қомусимизга киритилажак ўзгартиришлар авваламбор жамоатчилик таклифларига асосланиб ишлаб чиқилаётганида кўриш мумкин. Айниқса, юртдошларимиз ўз таклифларини https://meningkonstitutsiyam.uz сайти ёки 1341 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб билдиришлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган сайтда эса билдирилган барча таклифлар шаффоф ҳолда кўриниб туради.
Шу кунгача конституцияга ўзгартиришлар киритиш борасида экология ва атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ бир қанча таклифлар юборилгани жудаям қувонарли.
Энг муҳими бундай мавзудаги юборилган мурожаатлар таклифлар орасида пешқадамлар қаторида бўлиб турибди.
Конституцияга экология ва атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ билдирилаётган таклифларни кўриб чиқадиган бўлсак, уларда атроф муҳитни асраб авайлаш, яшил майдонларни кўпайтириш, экология учун манфаатли бўлган ҳар қандай тадбиркорлик йўналишларига давлат томонидан имтиёзлар берилиши, атроф муҳитга бир неча марта қайта-қайта зарар етказган фуқаролар рўйхатини тузиш ва уларга маълум бир соҳаларда человлар қўллаш, атроф муҳит билан боғлиқ 28-моддага тўлдиришлар қўшиш, ҳудудларда тоза ҳудуд экспертиза мониторинг бўлимларини ташкил қилиш, дарё ва кўллар ҳавзаларининг муҳофазасини кучайтириш кабилар ифодаланган.
Масалан бир таклифда: «Конституциянинг 50-моддасидаги «табиий муҳитга эҳтиёткорона» жумласи ўрнига «табиий муҳитни асраб-авайлашга ва унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» деган жумлаларни қўйиш мақсадга мувофиқ. Зеро биргина сўз унинг таъсирчанлигини ва ижро учун янада масъулиятни юклайди.
Конституциянинг 54-модда мазмунига кўра мулкдан фойдаланишда экологик талабларга риоя қилиш назарда тутилган. Ушбу моддага ҳам саноат корхоналари ва бошқа биноларни қуришда табиий экологик муҳитни яхлитлигича асраш ва уни сақлаб қолиш учун керак бўлса ушбу ҳудудда бунёд этиладиган ва кейинги 50-100 йилда унга зарар етказмайдиган аниқ ёки конкрет мажбурий талабни қўйиш мақсадга мувофиқдир», дейилган.
Албатта, ушбу берилган таклифларнинг барчаси коституцияда акс этмаслиги мумкин. Аммо жамоатчилик томонидан айнан экологик муаммолар юзасидан таклифлар берилаётгани уларнинг атроф муҳитга, табиатга, келажакка бефарқ эмасликларидан дарак беради. Зеро атроф муҳит, иқлим ўзгаришлари, чиқиндилар каби глобал экологик муаммолар ҳал қилинмасдан туриб, озиқ-овқат мўл-кўлчилиги, фаровон ва соғлом келажак ҳақида хаёл ҳам суриб бўлмайди.
2050 йилда дунё бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган чучук сув танқислиги ҳақидаги прогнозларнинг ўзиёқ барча иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий режаларни ўзгартириб юбориши мумкин. Шундай экан кимда экология борасида конституцияга киритиш мумкин бўлган таклиф-мулоҳазалар бўлса https://meningkonstitutsiyam.uz сайти ёки 1341 қисқа рақами орқали билдиришлари мумкин.
Халқнинг, жамоатчиликнинг Бош қомусимиз ислоҳотлари жараёнидаги иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутманг.
Саида ИБОДИНОВА
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил