Экоолам      Бош саҳифа

Иқлим Ўзгаришлари хавфи

Бундан жамоатчилик қанчалик хабардор бўляпти?

Иқлим  Ўзгаришлари  хавфи

Иқлим ўзгариши бугун глобал ва муҳим мавзуга айланди. Ҳудудларда тез-тез кузатилаётган чанг бўронлари, ёғингарчиликлар, сел келиши, ёз фаслида ҳам ҳавонинг совиб ёки аксинча жазирама иссиқ бўлиб кетиши, ҳатто айрим вилоятларда қор, дўл ёғиши иқлимнинг кескин ўзгараётгани оқибатлари, дейиш мумкин.

Табиатдаги бундай ўзгаришлар экологияга нисбатан лоқайд муносабатимиз маҳсули аслида. Шу боис ҳам бугун бу масалага жиддий ёндашиш, нафас олаётган тоза ҳавомизни соф сақлаш, экологияни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.

Учинчи минг йилликнинг бошланиши муҳим икки тамойил билан характерланади. Биринчидан, ҳозирги цивилизация даврида инсоният глобал экологик муаммолар – иқлим ўзгариши, озон қатламининг емирилиши, ичимлик сувнинг ифлосланиши ва етишмаслиги, ўрмон ва тупроқ инқирози, биохилма-хилликнинг қисқариши, ортиқча ҳажмдаги чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ҳамда уларни зарарсизлантириш муаммолари билан тўқнаш келди. Иккинчидан, дунё жадаллик билан ўзгариб бормоқда. Шунинг учун кечаги мезонлар билан эртанги истиқболни белгилаш у ёқда турсин, ҳатто бугунги ҳодисаларни ҳам баҳолаб бўлмайди. Бу каби муаммолар Ўзбекистон учун ҳам хосдир.

Экологик саломатлик масаласи миллийликдан халқаро миқёсда ривожланиб, БМТ томонидан доимий тилга олинадиган, эътибор қаратилаётган мавзуга айланди.

ЖССТ маълумотларига кўра, аҳолининг саломатлик ҳолати ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига (50-60 фоиз), экологик муаммолар ҳал этилишига (20-30 фоиз) ва фақат соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланишига (15-20 фоиз) боғлиқ. Аҳоли саломатлиги ва жамият фаровонлигига хавф солаётган атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қарши кураш эса атроф муҳитни муҳофаза қилишда ҳам алоҳида ўрин тутади. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, тахминан 7 миллион бевақт ўлим ҳолатларига атмосфера ҳавоси ва хоналар ҳавоси ифлосланиши сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ҳаво ифлосланиши гипертония ва овқатланиш билан боғлиқ касалликлар келиб чиқишида асосий хавф омилларидан кейинги ўринда турадиган саломатлик учун энг аҳамиятли глобал сабаб ҳисобланади.

ЮНЕСКОнинг 257 та ўрмон қўриқхоналаридан ўнтаси сўнгги 10 йил ичида заҳарли карбонат ангидрид гази чиқарувчи манбага айланди. Бунга ўрмон ёнғинлари сабабчидир. Ёнғинлар углероднинг атмосферага тарқалишига олиб келади, бу эса ҳароратнинг янада кўтарилишини, исиш ва яна янги ёнғинларни келтириб чиқаради.

Иқлимшуносларнинг маълумотларига кўра, иқлим ўзгаришининг асосий сабаби ер юзасидан чиқадиган узун тўлқинли радиацияни ютиб атмосферада иссиқхона эффекти ҳосил қилаётган газлардир. Шу тоифага кирувчи газлар «иссиқхона газлари» деб аталади. Бу жараённинг моҳияти қуйидагича: қуёшдан келадиган радиациянинг бир қисми (30 фоиз) атмосфера туфайли булутлар орқали космосга қайтади, 15 фоиз атрофидагиси эса, атмосфера қатламларида ютилади, қолган энергия атмосферадан ўтиб ер юзасига етиб келади ва уни иситади. Ер ўз навбатида атмосфера орқали узун тўлқинли инфрақизил нурларни кои­нотга қайтаради. Ушбу нурларнинг бир қисми коинотга чиқиб кетиш ўрнига иссиқхона газлари томонидан ютилади ва шу асосда атмосфера меъёридан ортиқ қизийди ва ниҳоят ер иқлимига таъсир кўрсатадиган иссиқхона қатлами ҳосил бўлади. Иссиқхона пайдо қиладиган газларнинг атмосферада ортиши эса юқорида қайд қилинганидек инсоният фаолияти билан боғлиқ.

Шу билан бирга, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган иссиқхона газлари глобал исишга сабабчи бўлиб иқлим ўзгаришларини келтириб чиқармоқда. Дунё ҳамжамияти ҳамда мутахассислар томонидан бу бежиз қайта-қайта тилга олинмаяпти. Агар дунё миқёсида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташланмалар миқдори шу зайлда давом этса, глобал исиш ва иқлим ўзгаришлари оқибати башорат қилиб бўлмайдиган қўрқинчли бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Бугун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгаришини инсоният олдида турган энг жиддий муаммолардан бири деб тан олмоқда. БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги дои­равий конвенциясида уни ҳал этишнинг иккита асосий йўналиши белгиланди: атмосферага иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш ҳамда кузатилаётган ва кутилаётган иқлим ўзгаришларига мослашиш.

Ўз вақтида чоралар кўрилмаса, атмосферада иссиқхона газлари миқдори бундан кейин ҳам кўпайиши ҳолатида мамлакатлар иқлим ўзгариши борасидаги ҳаракатлар учун катта маблағларни мобилизация қилишларига тўғри келади.

Фарғона шаҳрида иқлим ўзгаришлари хавфини камайтириш масалаларига бағишлаб мунтазам ўтказиб келинаётган тадбирлар, анжуманлар аҳолининг бу борадаги билимларини оширишга, бу масалага жамоатчилик эътиборини қаратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Яқинда Фарғона шаҳридаги АSIA меҳмонхонасида иқлим ўзгаришларига бағишланган яна бир тадбир ўтказилди ва унда соҳа мутахассислари томонидан мавзуга доир батафсил маълумотлар берилди.

Мазкур лойиҳа Марказий Осиёда иқлим хавфсизлиги бўйича сиёсий ҳаракат 11-босқич минтақавий лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда амалга оширилди. Ушбу лойиҳа иқлим ўзгариши бўйича янада кучли ва барқарор ҳаракатни қўллаб қувватлаш ва аҳолининг хабардорлигини ошириш орқали Марказий Осиёда иқлим хавфсизлиги бўйича ҳаракатларни фаоллаштиришга қаратилган.

Тадбирда «Ўзгидромет» маркази мутахассиси Людмила Шардакова ҳамда иқтидорли журналист Бобур Каримов мавзу юзасидан батафсил сўз юритишди. Тадбирда энергия, озиқ-овқат ва иқлим хавфсизлиги, барқарорлик ва иқлим ўзгариши хақида маълумотлар берилди. Иқлим хафсизлиги бўйича ҳаракатларни амалга оширишда жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва иқлим ўзгариши бўйича маҳаллий чораларни кўриш ва буни қўллаб-қувватлаш ҳақида фикрлар билдирилди. Бу бўйича журналистлар саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Умуман олганда, иқлим масаласи бўйича бутун дунёда ўрганишлар, кашфиётлар амалга ошириб келинмоқда. Иқлим ўзгариши, унинг хавфсизлик чоралари доимо кўрилиб, дунёни турли экологик ҳалокатлардан асраш, келгуси авлодларга экооламни бутунлигича етказиш муҳим бўлиб қолаверади. Зеро, инсоният шу тоза ҳаводан нафас олар экан, шу борлиқда яшар экан, атмосфера ҳавосига, табиатга бефарқ қарамаслиги шарт.

Фотима ЎКТАМОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Фарғона вилоят кенгаши

матбуот хизмати ходими




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔10

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 10    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар