Экоолам      Бош саҳифа

Ноёб Кемачи кўлига саёҳат

Экология ва атроф муҳит билан боғлиқ долзарб муаммоларга ечим топиш, соҳадаги камчиликларни ҳал этиш йўлида қилинаётган амалий ишлар билан кенг жамоатчиликни таништиришда оммавий ахборот воситалари, блогер ва мустақил журналистларнинг ўрни катта.

Ноёб Кемачи кўлига саёҳат

Айниқса, бу жараёнда мутасадди ташкилотлар, депутатлар ва партия ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши янада самарали бўлиши шубҳасиз. Ҳамкорлик эса тезкор ахборот етказиш, ҳар қандай муаммо ва масалага зудлик билан масъуллар муносабатини олишда қўл келади.

Шу мақсадда яқинда Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар ҳамда Экологик партия вакиллари иштирокида Қоровулбозор туманидаги «Зикри» табиий кўли ҳудудига пресс-тур ташкил этилди.

Бухородаги «Зикри» (Кемачи) табиий кўли истиқболдаги ноёб экотуристик масканлардан бири ҳисобланади. Мазкур табиий сув ҳавзаси Қоровулбозор тумани ҳудудида бўлиб, Бухоро шаҳридан 80 км. жануби-шарқда жойлашган. Ушбу табиий сув ҳавзасининг келиб чиқиши 1990 йилларга бориб тақалади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кўл Қашқадарё вилоятидан оқиб келувчи зовурларнинг ташланмасидан ҳосил бўлган. Кўлнинг сув олиш манбаси Девхона ўзани саналади.

Кўлнинг сув сиғими 2003 йилда 58 млн. кубометрни ташкил қилган. Ҳозирги вақтда эса сувлик майдони 650 гектар майдонни эгаллайди. Тўғри, ўтган йиллар давомида сув ҳажми анчайин камайган. Бунга асосий сабаб эса унга келадиган сув ҳажмининг камайиши ва буғланишнинг юқорилиги билан боғлиқ. Аммо мазкур маскан ўзига хос табиий жозибасини йўқотмаган. Бу ер турли хил ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаш маконига айланган. Масалан, «Зикри» табиий сув ҳавзаси атрофида 25 га яқин чўл ўсимликларидан иборат ажойиб флора ҳосил бўлган.

Бундан ташқари нодир қуш турлари ҳам кўлдан қўним топади. Сув ҳавзасида қишловчи қашқалдоқ ва кулранг ғоз сони кўпайгани жиҳатидан бошқа турлардан устунлик қилади. Шунингдек, ёввойи ўрдак каби кўп учрайдиган қушларни ҳам кўриш мумкин. Бу ерга келувчилар кўлнинг сув ости дунёсидан ҳам баҳра олишлари мумкин. Боиси бу ерда зоғора, оқ амур, оқ дўнгпешона, қизилкўз, қизилқанот каби балиқ турлари кўпаймоқда.

Қоровулбозор туман ҳокимининг 2018 йил 28 декабрдаги қарорига асосан «Зикри», «Девхона» ва «Хадича» табиий сув ҳавзалари ҳамда уларнинг атрофидаги 40 минг гектар ер майдони ов, пляж ва спорт туризмлари билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратиш ва экотуризмни ташкил этиш мақсадида ажратилди. Шу сабабли мазкур ер майдонида «Бухоронефтқурилишмонтаж» масъулияти чекланган жамияти томонидан тегишли тартибда қурилиш ишлари бажарилди. Бунинг натижасида ҳозирги кунда овчилик хўжалиги худудида турист­лар дам олиш хоналари, кафе, ҳожатхоналар, ювиниш хоналари ва туристларнинг ўзлари мустақил равишда овқат тайёрлаши учун зарур шароит ва қулайликка эга ошхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Пресс-тур давомида иштирокчилар мазкур шароитлар, имкониятлар билан танишди, бундан ташқари ҳудуддаги ноёб қушлар ва «Қизил китоб»га киритилган жонзотларни қай шароитда муҳофаза қилинаётганлигининг гувоҳи бўлишди. Одамлар ўртасида экологик маданиятни ошириш, уларни экотуристик объект билан таништириш ҳамда кенг аудиторияга тарғибот қилишнинг замонавий усуллари атрофлича муҳокома қилинди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Бухоро вилояти партия ташкилоти




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔10

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 10    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар