Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилЭлектрон ҳамён, электрон пул, пластик карта, банкомат... хуллас барча савдо-муомала ҳолатлари электрон тизим орқали амалга оширилмоқда.
Ҳисоб-китобни эса фискал чеклар орқали билиб оламиз. Дўконларда, қаҳвахоналарда, кинотеатрларда ёки транспортда тўлов электрон тарзда амалга оширилсада чек берилади. Бир сўз билан айтганда бугун фискал чеклар асосий муомала воситасидан бирига айланяпти.
Бу бир парча қоғозчалар зарарсиз кўринади, лекин улар аслида жудаям хавфли. Биринчидан, бундай чеклар қайта ишланмайди, иккинчидан эса уларда инсон соғлиғи учун ниҳоятда хавфли бўлган заҳарли моддалар бор. Мисол учун, Бисфенол А ёки Бисфенол C фискал чек қоғозларида қўлланиладиган моддалар бўлиб, улар матн пайдо қилади. Аммо бу икки модда инсоннинг репродуктив тизимидаги ўзгаришларга, эндокрин тизимнинг бузилишига, мия ривожланишининг кечикишига, диабет, саратон, семириб кетиш ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Кичик миқдорда уларнинг зарари билинмаслиги мумкин, аммо чеклардан тез-тез фойдаланганда уларнинг хавфи ортади. Токсинлар танада тўпланиб, вақт ўтиши билан жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бисфенол танага тери орқали киради. Қўллар нам ёки ёғли бўлса, масалан, крем ёки антисептикда, уларнинг сингиши тезроқ содир бўлади. Агар сиз чекка тегиб, кейин кўзингизни ёки бурнингизни тирнасангиз, БПА ҳам танангизга киради.
Бисфенол А нинг зарари аллақачон Европа Иттифоқида тан олинган: 2011 йилда ундан болалар ўйинчоқлари ва сув идишларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш тақиқланган.
Қайта ишланмайдиган «қоғоз»
Чеклар термал қоғоздан қилинади. Мураккаб таркиби сабаб (бисфенол термал қоғози) туфайли қайта ишловчи пунктлар чекларни қабул қилмайди, шунинг учун уларни қайта ишланадиган қутиларга солиб бўлмайди.
Ушбу чекларни махсус йиғиш пунктлари мавжуд. У ерда чеклар улардан ишлаб чиқаришда фойдаланадиган корхоналарга юборилади, масалан, қурилиш материалларига қўшилади ёки йўл қопламалари учун ишлатилади. Аммо бундай компаниялар жуда кам. Шунинг учун, уларнинг аксариятининг умри чиқиндихоналарда, ёқиш заводларида ёки атроф муҳитга ташлаш билан тугайди.
Табиий ресурсларга зарар келтиради
Биргина Россияда чеклар учун йилига 10 минг тонна термал қоғоз ишлатилади. Бу эса Эйфел минорасининг оғирлигига тенг. Бундай чеклар қоғозини тайёрлаш учун дарахтлар кесилади, сув ва энергия сарфланади ва ишлаб чиқариш жараёнида карбонат ангидрид чиқарилади, бу эса иқлим ўзгаришига олиб келади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили АҚШда оддийгина чеклар сабаб 12,4 миллион дарахт кесилади, 50 миллиард литр сув ишлатилади ва 200 минг тоннага яқин карбонат ангидрид гази чиқарилади.
Бундай чекларни олмасдан уларнинг электрон шаклидан фойдаланишни йўлга қўйиш муаммонинг ечими бўла олади. Чунки бугунги кунда барча амалиётларни битта телефон тугмачаси орақали амалга ошириш мумкин.
Ҳозир ҳатто метро жетонлари ўрнига ҳам шундай чеклар берилмоқда. Бизнингча эса бу ҳолатда чек ўрнига махсус транспорт карталаридан фойдаланган маъқул. Аввало вақтингиз тежалади, қолаверса миллионлаб дарахтлар, сув захираси ва иқлим ҳолатини сақлашга озми-кўпми ҳисса қўшган бўласиз. Чунки махсус транспорт карталарини бемалол йиллаб ишлатиш мумкин.
Бугун экологик муаммолар биргина давлат ёки ҳудуднинг эмас умумбашар миқёсидаги муаммога айланиб улгурди. Шунинг учун ҳам экологик вазиятни яхшилашга асқотадиган кичкина бир ҳаракат ҳам юқори баҳоланадиган даврда яшаётганимизни унутмайлик!
Саида ИБОДИНОВА
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил