Аёл ва табиат – иккиси ҳам гўзаллик тимсоли. Иккисида ҳам меҳр дея аталмиш илоҳий бир туйғу бор. Аёл ҳам, табиат ҳам она. Аёл фарзандларини бағрида тарбиялаб вояга етказса, табиат бағрида гулу гиёҳларни, жонзотларни эркалаб ўстиради.
Онанинг бағридан фарзандини юлиб олсангиз, қанчалар азобланади. Табиат ҳам шундай, унга қанча озор берсангиз оғриқ туяди. Аммо биз тинмай табиатга зарар берамиз.
Дарахтларни кесамиз, бир онлик нафс учун гулларни узиб, кўп ўтмай чиқиндига улоқтирамиз. Ҳайвонларни ўлдирамиз. Аммо ҳар бирининг жавоби борлигини ўйламаймиз. Бугун ўсиб келаётган авлод биздан ўрнак оляпти. Ижтимоий тармоқларда ҳайвонларга озор бераётганлар, дарахтларни кесаётганлар ҳақидаги видеолар кундан-кунга кўпаймоқда.
Вақтида болага берилмаган тарбия, меҳр, ёшларни қаҳрли, меҳрсиз бўлиб улғайишларига олиб келади. Интернетда мушукни савалаган, эшакни қийнаб урган, дарахтларни бетонлаб қўйган, қушларни ўлдирган ва яна шу каби қўрқинчли видеолар мана шу онгдаги инсонлар томонидан қилинаётганлигини кўриб қўрқиб кетасан киши. Демак, тарбияда хатоликлар кўп.
Тарбияни мактабгача таълим муассасасида янада кучайтириш, буни кесма, буни узма, ҳайвонга озор берма, гуноҳ бўлади, айб бўлади, ёмон бўлади деган сўзларни болаларга такрор ва такрор уқтириш, ёшликдан болаларни чиқиндиларни саралашга ўргатиш жуда муҳимдир.
Ана шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши ҳудудларда экологик боғча ташкил этиш таклифини илгари сурди. Экологик боғчада таълим тарбия бутунлай ўзгача бўлади. Болаларга экологик таълим-тарбия берилади. Бу бўйича дастурлар ишлаб чиқилади. Кейинчалик эса бу каби боғчалар кўпайтирилади.
Бола тарбиясида она муҳим роль ўйнайди. Болани тарбиялаш учун она руҳан, жисмонан соғлом бўлиши керак. Бироқ оиладаги нотўғри турмуш тарзи, уруш жанжаллар, кўрсатиладиган зўравонлик аёлнинг руҳияти бузилишига олиб келмоқда. Юртимизда гендер тенглик тамойиллари амалга оширилаётган бир вақтда афсуски, ҳали ҳамон аёлга озор бераётганлар ҳақида эшитиб қоляпмиз. Бундай вақтда аёллар ҳуқуқлари ҳимояси давлатимиз эътиборида эканини унутмаслик, аёлга озор берган кимсаларга жазо чоралари кучайтирилаётгани ҳақида ўйлаб кўриш керак.
Экологик партия Фарғона шаҳар кенгаши, партиянинг вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан Фарғона шаҳридаги Политехника институтида «Мусаффо осмон, соф табиат, соғлом аёл!» мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида ҳам аёл ва табиатнинг узвий боғлиқлиги, аёлларнинг ҳуқуқлари, имкониятлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, психолог ва бошқа мутахассислар томонидан тушунтириб ўтилди. Бу бўйича ҳаётий мисоллар келтирилди. Ноанъанавий, психологик ўйинлар тарзида саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Бу каби тадбирлар аёлларнинг, оналарнинг руҳиятини янада соғломлаштиришда, шу билан бир қаторда фарзандлар тарбиясида ҳам муҳим роль ўйнайди. Чунки, аёл – миллат тарбиячиси. Барча яхшиликка олиб борувчи йўллар аёлдан бошланади.
Фотима ЎКТАМОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона
вилояти кенгаши матбуот хизмати ходими
Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат
🕔16:35, 11.12.2025
✔7
Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.
Батафсил
Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?
🕔16:33, 11.12.2025
✔9
Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔48
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил