Экоолам      Бош саҳифа

Энергетика вазирлиги: Нима учун «яшил» иқтисодиётга муқобил йўқ?

Сўнгги вақтларда «яшил» иқтисодиёт тушунчаси нимани англатади, бунинг нима афзаллиги бор қабилидаги саволларга тез-тез дуч келяпмиз. Қисқача айтганда, булар атроф муҳит учун минимал хавф билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолият чоралари ҳисобланади.

Энергетика вазирлиги:  Нима учун «яшил» иқтисодиётга  муқобил йўқ?

Хўш, «яшил» иқтисодиёт ва «яшил» энергетика барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳаёти учун нақадар муҳим? Келинг, буни тушунишга ҳаракат қиламиз.

Сайёрамиз ва атмосферанинг турли чиқиндилар билан ифлосланиши ҳар бир инсон учун маълум бўлган тобора кўпроқ муаммоларни келтириб чиқармоқда. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, шу жумладан ҳаво ҳароратининг меъёридан кўтарилиши – булар барчанинг кўз ўнгида бўлган оддий мисоллар. Қишнинг илиқ келишию, баҳорги совуқ ҳаво, узлуксиз ёғингарчиликни ҳам экологик мувозанат ўзгаргани сифатида баҳолаш мумкин.

Сўнгги ўн йил ичида тез-тез учраб турадиган бу ҳодисаларни битта ибора – «иқлим ўзгариши» бирлаштиради. Бунинг сабаби эса – ер ва ҳавонинг инсон ҳаракатлари ёки антропоген омиллар таъсирида ифлосланиш ҳажмининг ортишидир. Шундай қилиб, атмосферанинг иссиқхона газлари чиқиндилари билан ифлосланиши, бошқа нарсалар қатори, иссиқлик электр станциялари ишлаши натижасида юзага келади. Бугун электр энергиясисиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз, бу аниқ. Электр нафақат уйларда ёруғлик, балки бутун иқтисодиёт ривожланиши ҳамда аҳолининг фаровонлиги учун муҳим бўлган омиллардан биридир.

Демак, электр энергияси олишнинг муқобил йўлларини топиш – бугун энг тўғри йўл ҳисобланади. Бу эса «яшил» энергетика ва умуман «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш билан бевосита боғлиқ. Бунинг йўли қандай?

Бугун Ўзбекистон қуёш ва шамол энергиясига асосланган электр станцияларини қуриш ва ишга тушириш орқали «яшил» энергетикани ривожлантириш йўлида тарихий қадамлар ташламоқда. Хусусан, олиб борилган ишлар натижасида 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга мамлакатдаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) ишга туширилди. Шу билан бирга Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга навбатдаги иккинчи йирик ҚФЭС ишга туширилмоқда.

Қуёш, шамол (ШЭС), гидроэлектр станциялари (ГЭС) – буларнинг барчаси қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари (ҚТЭМ) концепциясига киритилган. Агар бугунги кунда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергиянинг улуши биз фойдаланаётган электр энергиясининг атиги 8 фоизини ташкил этса, 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 25 фоизга етказиш вазифаси қўйилган эди. Бунинг учун эса ҚФЭС, ШЭС ва ГЭСларни қуришни давом эттириш керак бўлади.

Қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши жадаллигини инобатга олиб, 2021 йилнинг ноябрь ойида энергетиклар олдига янги, янада катта вазифа – 2026 йилга қадар мамлакатимизда қуёш ва шамол электр станцияларининг умумий қувватини 8 000 МВтга етказиш вазифаси қўйилди ва бугунги кунда ушбу ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

«Яшил» энергетика яқин ўн йиллик­ларда бутун электр энергетика саноати ўрнини тўлиқ боса олмайди, лекин сайёрамизни чиқиндилардан тозалашдаги ютуқ, умуман «яшил» иқтисодиёт сари улкан қадам ва халқ фаровонлигига жиддий таҳдид солаётган иқлим ўзгариши жараёнларини секинлаштириш учун ягона ечим ҳисобланади.

«Яшил» иқтисодиётга муқобил йўқ ва энди унга борадиган йўлни кечиктира олмаймиз!

 

Энергетика вазирлиги

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔7

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔9

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔49

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар