Экоолам      Бош саҳифа

Маҳалла аҳли муаммолари билан юзма-юз

Депутат билан учрашувларда қандай масалалар ҳал бўлмоқда?

Маҳалла аҳли муаммолари  билан юзма-юз

Атрофга боқиб яшаётган кунимизга, дастурхонимиз тўкинлиги, устимиз бутлигига шукр қиламиз. Зеро бу кунни ота-боболаримиз орзу қилган, шундай дамларга етиш учун курашиб, жон фидо қилишган. Ҳозирги тинч, осойишта юртимизда эса меҳнат қилган инсон борки ризқини топади.

Шундай деймизу, аммо орамизда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар, камбағалликдан азият чекиб, кунини базўр кўраётганлар ҳам борлигини унутмаслик лозим. Уларнинг дарди-ташвишини эшитиш, ёрдам қўлини чўзиб, жонига оро кириш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан халқ қабулхоналарининг йўлга қўйилгани ва бу борада мутасаддилар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолининг муаммолари, дарду ташвишлари эшитилаётгани эътиборга моликдир. Айни вақтда аҳолининг ҳар бир мурожаати тегишли давлат идораларига етказилиб, ечими доимий назоратга олиняпти. Айниқса халқ депутутлари бу борада муҳим бўғин ҳисобланади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутат Акмал Эргашев ҳам кунлик вазифаларини маҳаллама-маҳалла юриб бажармоқда. Депутат пойтахтимизнинг «Хайробод», «Яккатут», «Баҳорис­тон» ва «Катта Ҳирмонтепа» маҳаллалари фуқаролари билан учрашиб, уларнинг ҳар бир мурожаатини эътибор билан тингламоқда, қўйилган масалаларга тегишли идора ва ташкилотлар кўмагида ечим топмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган ана шундай учрашувлардан бирида Экопартия Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари, 35-оилавий поликлиникаси бош шифокори, Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, маҳалла раислари ва фаоллари иштирок этди. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, қаровчиси бўлмаган ёлғиз кексалар, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, узоқ муддатдан бери бетоб бўлиб ётган ночор фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, уларга амалий ёрдам беришга киришилди. Бундан ташқари сурункали касалликка чалинган, ушбу касалликдан азоб чекаётган ва дори-дармонга муҳтож оилаларга моддий ёрдам, саломатлигини тиклаш учун тиббий ёрдам кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Узоқ муддатли, оғир касаллик туфайли жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун етарли маблағи бўлмаган оилаларга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилинмоқда.

Учрашувда шу каби мавзуларда 49 нафар мазкур маҳалла фуқаролари ўзларини қийнаётган масалада мурожаат қилишди ва шу куннинг ўзида, тезкорлик билан 31 нафар фуқаронинг масаласи ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича жойига чиқиб ўрганиш ва чора кўришга келишиб олинди. Бундан ташқари, учрашувга келган ҳар бир фуқарога депутат томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам сифатида тарқатилди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар кенгаши

партия ташкилоти

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар