Экоолам      Бош саҳифа

Балиқ овига чиқмоқчимисиз? Шошманг, уларнинг урчишига изн беринг!

Балиқ дунё аҳли таомномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. У инсон организми учун энг яхши ва соғлом протеин манбаидир. Масалан, балиқда кўп миқдорда омега-3 ёғи кислоталари мавжуд бўлиб, улар турли хил касалликлар хавфини камайтириш хусусиятига эга.

Балиқ овига  чиқмоқчимисиз? Шошманг, уларнинг урчишига изн беринг!

Ер юзида уч миллиард одам оқсилнинг асосий манбаи сифатида денгиз маҳсулотларига таянади. Шу боис ҳам йил сайин балиқ ва балиқ маҳсулотлари истеъмоли ортиб, унга бўлган талаб ошмоқда. Бу эса янада кўпроқ балиқ овланишига сабаб бўляпти.

Мана шундай улкан талабни қондириш учун бугун керагидан отиқ миқдорда балиқ овланади. Бу эса исрофгарчиликка сабаб бўлади, қолаверса балиқ популяциясига жиддий салбий таъсир кўрсатади.

Балиқ истеъмоли икки баравар ортган

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш жамғармаси маълумотларига кўра, дунёда балиқчилик йўналишида учдан бир қисми ортиқча балиқ овлаш саналади. Статистика маълумотларига кўра, ер юзида ҳар йили 93 миллион тоннадан ортиқ балиқ овланади. Агар етарлича балиқ бўлмаса, дунё мамлакатлари озиқ-овқат инқирозига дуч келиши мумкин.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, одамлар ҳозирда аввалгидан кўра кўпроқ балиқ истеъмол қилмоқда. Бу ўз навбатида балиқчиликнинг ривожланишига, кўплаб инсонлар шу касб ортидан нон топишига, аммо балиқ популяциясининг камайишига олиб келмоқда. Маълумотларга кўра, агар балиқчилик шу кетишда давом этса келгуси бир неча йиллар ичида айрим балиқ турлари популяцияси йўқ бўлиб кетиши эҳтимоли бор.

11-26 миллион тонна ноқонуний ов

Океандан овланадиган балиқлар сони тобора ортиб бормоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2014 йилдан 2017 йилгача океандан овланган балиқлар сони 5,4 фоизга ошган. Балиқ популяциясининг кўпайиш қобилияти эса аксинча сезиларли пасайган. Кўпгина ривожланган мамлакатларда балиқларни овлашда уларнинг популяцияси ҳам кузатиб борилади. Бироқ, бу ҳамма жойда ҳам амалга оширилмайди. Боиси балиқ импортининг қарийб 50 фоизи ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Бундай мамлакатларда аҳоли даромадини ошириш мақсадида ҳам балиқчилик тартибга солинмайди, гарчи бу соҳа тартибга солинган тақдирда ҳам ноқонуний балиқ овлашлар кузатилади. Маълумотларга қараганда ноқонуний балиқ овлаш дунёдаги балиқ овининг тахминан 12-28 фоизини ташкил қилади.

Расман тақиқланган, аммо...

Маълумки, республикамиз ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзаларида балиқларнинг урчиши ва кўпайишини қўллаб-қувватлаш мақсадида шу даврда саноат мақсадида балиқ овлаш тақиқланади. Ҳар йили баҳор ойларида урчиш даврида маълум муддат ичида ов қилинмаслиги бўйича эълон қилинади. Жорий йил ҳам 16 апрелдан 31 майга қадар балиқ ови тўхтатилгани эълон қилинди. Бироқ бунга ҳамма ҳам амал қилаётгани йўқ.

Аслида балиқларнинг урчиши уларнинг ўзидан насл қолдириши ва кўпайишида муҳим жараён саналади. Бу даврда эркин уруғланишга имкон яратилса келгуси йилга балиқлар популяцияси керакли даражада ортиши мумкин. Бироқ орамизда буни англамайдиган, ўз манфаатини ўйлаб ов қилишда давом этадиганлар ҳам топилмоқда.

Жиззах вилоятидаги «Тузкон» кўлининг 86-контурида 9 нафар фуқаронинг балиқ овлашга тақиқ қўйилган муддатларда балиқ ови билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Фуқаролар 33 бош дўнгпешона, шундан бир боши 10 кг.дан ортиқ, 3 бош оқсила балиқларини ноқонуний равишда тақиқланган ов қуроли – лескали тўрлар билан овлаб, ҳайвонот дунёсига 39 миллион 960 минг сўм миқдорда зарар етказишгани аниқланди. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида йўл қўйилган ушбу қонунбузилиш ҳолати юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли тартибда ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим қилинди.

Шунингдек, Навоий вилояти Экология бошқармасининг сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослашган тезкор назорат гуруҳи давлат инспекторлари томонидан тунги назорат рейд тадбири давомида ҳам ана шундай ноқонуний балиқ овланганлиги аниқланди. Нурота туманининг Қўзибойқудуқ қишлоғида яшовчи фуқаролар қўлбола ясалган тунги ёритиш мосламаси ҳамда электр қармоқ ёрдамида 4 дона зоғора балиқни ноқонуний овлагани маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлардан қўлбола ясалган ёритгич мосламаси ҳамда қўлбола ясалган электр қармоқ ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ­МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми талабларини бузганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш учун тўпланган ҳужжатлар Нурота тумани судига юборилди.

«Қулай» овни пойловчилар

Маълумки, бу даврда ҳамма балиқ турлари икра ташлаш учун қирғоққа чиқади. Боиси саёз жойларда сув илиқроқ бўлади, шунингдек кислород сероб бўлганлиги, ўт-ўланларнинг мавжудлиги уруғ ташлаш ва кўпайиш учун қулай муҳит саналади. Бу даврда балиқнинг фаоллиги пасаяди, тутиш эса анча осонлашади. Бу овчилар учун айни муддао бўлгани боис ноқонуний балиқ ови айни шу вақтда ортади. Оқибатда балиқ ўзидан насл қолдира олмай озуқага (ўлжага) айланишига, популяцияси кама­йишига олиб келади.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔7

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔9

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔49

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар