Экоолам      Бош саҳифа

Фаунамизда яна бир янги тур топилди

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ходимлари, тадқиқотчилар томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар юртимизнинг флора ва фаунаси нақадар бой эканини кўрсатмоқда.

Фаунамизда яна бир янги тур топилди

Боиси изланишлар ўсимлик, судралиб юрувчиларнинг янгидан-янги турларини кашф қилмоқда. Қувонарлиси шундаки, мазкур кашфиётлар фақат ўлкамиздагина учрайдиган ноёб саналади ва бу Ўзбекистоннинг олтинга тенг тупроғини ҳар қанча ўрганса озлигини кўрсатади.

Зоология институти «Камёб ҳайвонлар ҳисоби ва кадастри» лабораторияси илмий ходимлари томонидан «Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвон турларининг кадастрини юритишнинг илмий асосларини яратиш (Фарғона водийси мисолида)» давлат дастури, WWF (Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди) ва CEPF (экотизимларни сақлаш бўйича ҳамкорлик фонди) томонидан қўллаб-қувватланган «Фарғона водийси ҳудудида асосий табиий комплексларни сақлаш» лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу борада Фарғона водийсида яшовчи камёб ва эндемик судралиб юрувчиларнинг терисидан олинган намуналар устида олиб борилган генетик тадқиқот натижаларига кўра, дунё фаунаси учун илк маротаба Alsophylax sp. геккони аниқланди.

Ажабланарлиси шундаки, Фарғона водийсида кўплаб зоологик тадқиқотлар ўтказилганига қарамай, бу тур эндигина кашф этилди.

Бу, эҳтимол ушбу турнинг махсус биологияси ва экологияси билан боғлиқдир, деб тахмин қилинмоқда. Ушбу тур Alsophylax sp. уруғининг бошқа турлари сингари кичик ўлчамга эга бўлиб, вояга етганларининг катталиги боши билан ўртача 3-3,5 сантиметрни ташкил қилади. Бу тур фақат тунда фаол ҳаёт кечиради, хавф туғилганда тупроқнинг ёриқлари ва нотекис жойларига яширинади. Шунинг­дек, бу тур ўз турдошлари билан акустик сигналлар ёрдамида мулоқот қилади.

Айтиш жоизки, у ҳозиргача фақат Ўзбекистон ҳудудидан топилган бўлиб, айни пайтда намуналар олинган барча ҳайвонларнинг ДНК намуналари ажратилган ва ДНК секвенсияси якунланиши кутилмоқда. Бироқ, баъзи намуналар, яъни ушбу ҳудудда илк маротаба аниқланган геккон аллақачон тўлиқ шифрланган, бу эса ушбу турнинг жаҳон зоологияси учун мутлақо янги тур эканлигини кўрсатади. Қайд этилишича, мазкур янги гекконга генетик жиҳатдан энг яқин турлар мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида яшовчи чийилдоқ гекконча (Alsophylax pipiens) ва силлиқ гекконча (Alsophylax laevis) ҳисобланади.




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔7

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔9

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔48

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар