Экоолам      Бош саҳифа

Сайғоқларнинг юракни ларзага соладиган хусусияти

Бу ноёб турни сақлаб қолиш учун кўрилаётган чоралар етарлими?

Сайғоқларнинг  юракни ларзага  соладиган хусусияти

«Қирол шер» мультфильмини каттаю кичик севиб томоша қилади. Ундаги ҳар бир ҳайвон эса деярли барчамизга ёд бўлиб кетган. Аммо у ерда бир жонивор борки кўпчилигимиз унга шерларнинг озуқаси сифатида қараганмиз холос. Ҳа, бу ўша антилопалар. Ўзимизнинг жайдари тилда айтганда эса – сайғоқлар. Аммо афсуски ҳозир она табиат бағрида антилопа-сайғоқлар мультфильмдаги каби сон-саноқсиз эмас. Улар ер юзидан буткул йўқолиб кетиш хавфи остида.

Ҳар йили май ойининг биринчи ҳафтасида Халқаро сайғоқлар куни кенг нишонланади. Ўзбекистонда мазкур сана 5 май кунига тўғри келади. Бу сана бежиз танланмаган бўлиб, айнан шу кунларда сайғоқ боласи дунё юзини кўради.

Мамлакатимиз фаунасини сайғоқ ҳамда жайронларсиз тасаввур қилиш қийин. Ўзбекистон ноёб жонивор – сайғоқлар сақланиб қолган дунёнинг атиги бешта мамлакатидан бири ҳисобланади. Улар нафақат гўшти, энг аввало қимматбаҳо шохлари учун браконьерларнинг ўлжасига айланмоқда.

Маълумотларга кўра, Ер шарининг атиги беш ҳудудида сайғоқлар яшайди. Шулардан бири – Устюрт кенгликларидир. Сайғоқлар ҳудуд экотизимини сақлашда муҳим аҳамият касб этиб, чўлларнинг асл табиий мувозанатини барқарорлаштириш учун хизмат қилади.

Сайғоқ давлат муҳофазасига олинган нодир жониворлардан бири саналади. Ўзбекистон «Қизил китоби»да у йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида қайд этилган. Бунинг эса ўзига яраша сабаблари бор.

Гап шундаки, табиатда вақти-вақти билан у ёки бу турнинг тур сифатида жонзотлар рўйхатидан чиқиб кетиши табиий ҳол саналади. Айтайлик, узоқ ўтмишда – асрлар давомида сайёрамизнинг табиати, иқлимида содир бўлган ўзгаришлар айрим жонивор, қуш ёки ўсимлик турининг яшаши учун ноқулай муҳитни юзага келтириб, улар учун ҳалокатли шароит яратган ва оқибатда ўзгарувчан муҳитга чидамли бўлмаган турлар ҳаёт саҳнасидаги ўз ўрнини бўшатиб қўйишига тўғри келган. Аммо бизнинг асримизга келиб, ноёб бўлиб бораётган турлар рўйхатидан жой олаётган жонивору қушлар, ўсимликлар тақдири ҳақида бундай деб бўлмайди. Жумладан, сайғоқ ҳақида ҳам. Кейинги маълумотларга қараганда, охирги 15-20 йил ичида сайғоқлар сони 95 фоизгача қисқарган.

Мутахассислар сайғоқлар кескин камайиб бораётганининг сабабларини бир нечта омилларда кўрадилар. Улардан бири – кейинги икки асрда қишлоқ хўжалиги майдонларининг кенгайиб, техноген ўзлаштириш натижасида одам оёғи етмаган табиий яйловларнинг қисқариб бораётгани, деб ҳисобланади. Яйловидан маҳрум бўлган жонивор ўзининг яшаши учун ноқулай чекка ерларга кўчишга мажбур бўлади ва бу ноқулайлик унинг ҳалокатига сабаб бўлмоқда.

Иккинчи омил – сайғоқлар орасида юқумли касалликларнинг тарқалиши. Масалан, яқин йилларда пастереллёз касаллигидан кўплаб сайғоқ тўдалари қирилиб кетган.

2010 йилда Қозоғистон ҳудудида 12 мингдан ортиқ, 2012 йилда мингга яқин, 2013 йилнинг сентябрида эса 1500 дан ортиқ сайғоқ нобуд бўлгани қайд этилган.

Кейинги омил – сайғоқларнинг кўчиб ўтиш йўлларида антропоген тўсиқларнинг пайдо бўлиши. Яъни кўплаб коммуникация тармоқлари тортилиши, чўл ҳудудларида янги йўллар очилиши каби сабаблар антилопаларнинг ўзлари ўрганган йўналиш бўйлаб кўчишларига тўсқинлик қилади. Оқибатда улар бу ўзгаришларга кўника олмайди.

Тоғ ёнбағрига инсон омилининг таъсири, яъни нефть-газ конларининг топилиб, ишга туширилиши ҳам бу жониворларнинг камайиб бораётганига таъсир ўтказмай қолмаяпти. Ва энг сўнгги омил – браконьерлик, яъни ноқонуний овчилик туфайли сайғоқлар қирилиб кетиш хавфи остида қолмоқда.

Хитой ва Шарқий Осиё табобатида сайғоқ шохи қимматбаҳо дори воситаси сифатида машҳур. Буни билган браконьерлар эса жониворларни аёвсиз овлаб, шохини яширин экспортга чиқаради. Бугина эмас, интернет сайтларида Қозоғистоннинг сайғоқ кенг тарқалган ҳудудларида аҳоли ҳам бу ишга беихтиёр ҳисса қўшаётгани ҳақидаги ташвишли хабарлар эълон қилинди. Гўштини сотиш ёки ўз истеъмоли учун ишлатиш мақсадида маҳаллий аҳоли вакиллари вақти-вақти билан сайғоқларга оммавий ҳужум уюштириб туради. Бу эса табиат жонкуярлари ва турли тегишли ташкилотларни ташвишга соляпти.

Мамлакатимизда сайғоқларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва барқарор ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртмахонаси ташкил этилган.

Сайғоқлар мақомига кўра, заиф, қисқариб бораётган кенжа тур ҳисобланади. Устюрт ясси текислиги, Орол денгизининг шарқий соҳили, Возрождение ярим оролида яшайди. Ўтмишда Шимолий Қизилқум, Сирдарё дарёси қайири, Фарғона водийсининг текис жойларида кенг тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида Қозоғистон, Россия, Туркманистон, Мўғулистонда учраши қайд қилинган.

Сайғоқлар пода бўлиб яшайди, мавсумий кўчади. Улар Устюрт саҳроларига кўпайиш учун келади. Уларнинг болалайдиган вақти асосан май ойининг биринчи ярмига тўғри келади.

Устюртда довул кўтарилиб, ёғингарчиликнинг юз бериши, ҳавонинг айнишлари айниқса, сайғоқ болаларининг хатардан омон қолишига имкон беради. Қаттиқ шамол ва ёғингарчиликда ҳашаротлар бўлмайди. Табиий инстинкти билан ўрганган улоқчалар қошида онаси йўқ пайтида тириклигини сездирмай, жим ётади.

Минглаб йиллардан буён йирт­қичлардан ва одамлардан қочиб юриб, жон сақлашга ўрганган сайғоқларнинг яна бир юракларни ларзага соладиган хусусияти бор – улар етим қолган улоқларни даштга ташлаб кетмай эмизиб, ўзи билан эргаштириб кетади.

Ўтган асрнинг 70-80 йилларида Устюртда сайғоқлар сони бир миллиондан ошиқ бўлган. Ҳозир улар сони уч мингдан кўп эмас, Ўзбекистондагилар сони 100-200 бош атрофида холос.

Ҳар бир жониворнинг табиат ва атроф муҳит мувозанатини сақлашда ўз ўрни бор. Шундай экан, сайғоқ каби ноёб турларни сақлаб қолиш фақат қоғозу газета саҳифаларида қолиб кетмаслиги керак. Ҳар қандай буткул йўқолиб кетиш арафасидаги ёки буткул тарихга айланиши мумкин бўлган турларни сақлаб қолишда кескин қарору, тезкор чоралар керак.

 

Саида РУСТАМ қизи тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔10

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 10    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар