Кўп минг йиллик тарихга эга фольклор-этнографик санъатимиз ва миллий қадриятларимиз кенг тараннум этиладиган фестиваль – «Бойсун баҳори» жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги хушманзара Паданг қишлоғида бўлиб ўтади.
Термиз халқаро аэропортида халқаро фольклор фестивали танловида иштирок этиб, ўзларининг ноёб санъатларини дунёга кенг тараннум этиш учун Буюк Британия ва Франциядан келган бир гуруҳ санъаткорлар нафис куй-қўшиқлар билан миллий қадриятларимизга хос кутиб олинди.
Баланд тоғлар қўйнидаги Паданг кенгликларида бўлиб ўтадиган халқаро фестивалга Сурхондарё вилоятида алоҳида тайёргарлик кўрилди. Термиз шаҳри ва туманлар байрамона безатилиб, гўзал табиат қўйнида дунё халқларининг фольклор санъати, миллий ва умумбашарий қадриятлари улуғланадиган нуфузли тадбир акс этган баннерлар ўрнатилди.
Йирик ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, меҳмонларни кутиб олиш ва нуфузли тадбирни юксак савияда ўтказиш учун барча шароит яратилди. Хорижлик ва маҳаллий меҳмонларнинг қадимий воҳадаги энг ноёб туристик обьектлар билан яқиндан танишиши учун қизиқарли сайёҳлик йўналиши белгилаб олинди.
Фестивалда ЮНЕСКО, Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари ва дунёнинг ўттиздан ортиқ давлатидан меҳмонлар, санъаткорлар, соҳа мутахассислари, ҳакамлар ҳамда фольклор санъати шинавандалари иштирок этиши кутилмоқда.
– Халқаро фестиваль кўрик-танловида қатнашиб, ўзимизнинг қадимий миллий санъатимиз билан дунё халқларини яқиндан таништирмоқчимиз, –дейди Буюк Британиялик санъаткор Там Анна. – Шунингдек, бошқа мамлакатлардан келган санъаткорларнинг чиқишларидан баҳра олиб, ўзаро тажриба алмашмоқчимиз. Шундай ноёб фестивални ташкил этган давлатингиздан беҳад мамнунмиз.
– Сурхондарёда илк марта бўлишимиз, – дейди франциялик Бижан Етемад Могҳадам. – Танловда қатнашиб, сайёрамизнинг турли ҳудудларидан келган шинавандаларни ўз санъатимиз билан мафтун этмоқчимиз.
Албатта, мафтункор табиат қўйнида ўтказиладиган фестивалда ижро этиладиган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлади, деган умиддамиз. Шу баҳона қадимий фольклор санъатини сақлаб қолган бу воҳа билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлаётганимиздан хурсандмиз.
Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил ноябрь ойида Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашувда «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивалини қайта тиклаш ҳамда уни мазмунан бойитиш масаласини илгари сурган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги «Сурхондарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган фестиваль бетакрор ва бой маданий меросга эга воҳанинг хушманзара тоғлари қўйнида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассам. Зеро, Бойсун – ўзининг моддий ва номоддий маданий мероси, гўзал табиати, инсониятнинг илк манзилгоҳи, ноёб қадриятлар бешиги сифатида жаҳонга танилган. Тешиктош ғори инсоният маданиятининг ўтмишдаги қадимги ўчоғи, минг йиллар аввал яратилган «Алпомиш» достони халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси сифатида дунё олимларида алоҳида қизиқиш уйғотиб келади.
Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
🕔09:24, 23.10.2025
✔21
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»
🕔09:20, 23.10.2025
✔25
Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.
Батафсил
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔33
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил