Экоолам      Бош саҳифа

«Шаҳар мўйловдори» зарар етказган дарахтлар кесилди

2022 йил 19 апрелда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Камол Жуманиёзовга Хоразм вилояти Шовот тумани Катқалъа қишлоғи Раҳнома кўчаси 15-уйда яшовчи Аҳмад ака Юсупов оғзаки мурожаат қилди.

«Шаҳар мўйловдори» зарар етказган  дарахтлар  кесилди

Унда ҳудуддаги Ғайиб ота номли қабристон теварак атрофидаги айрим кўп йиллик дарахтлар «шаҳар мўйловдори» кемирувчи ҳашаротидан шикастланиб, тўлиқ қуриб қолгани ва ҳозирги пайтда ушбу дарахтлар зараркунанданинг атроф муҳитга тарқалиш ўчоғи бўлиб қолаётгани айтилди.

Бу ҳолат бевосита табиат, ўсимликлар дунёси билан боғлиқ бўлиб, тарқалиш олди олинмаса яқин ҳудудларда муаммо кўлами кенгайиши, зарар янада кўпайиши эҳтимоли юқори. Шу боисдан мурожаат бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси Р.Тиллаев ва Экопартиянинг Шовот туман партия ташкилоти раиси М.Тожиев томонидан ҳудудда ўрганиш ўтказилди. Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишда ҳақиқатдан ҳам қабристон ҳудудидаги кўп йиллик гужум ва қайрағоч дарахтлари ҳашаротларнинг зарарли таъсири сабабли қуриб қуриб қолгани аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан белгиланган тартибда санитар кесиш ва кимёвий ишлов бериш лозимлиги боис тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди.

Мурожаат, Қонунчилик палатаси депутати К.Жуманиёзов томонидан назоратга олиниб, 2022 йилнинг 27 апрель куни назорат тартибида такрорий кўриб чиқилди. Аниқланишича, туман ўсимликларни ҳимоя қилиш корхонаси томонидан мурожаат объекти бўлган барча дарахтлардаги кемирувчи ҳашаротларга ва ширага қарши кимёвий ишлов берилган. Биологик ўлик ҳолдаги, тўла қуриб қолган гужум ва қайрағоч дарахтларини эса «Шаҳар мўйловдори» (городской усачок) кемирувчи ҳашароти кўпайишининг олдини олиш борасида белгиланган тартибга мувофиқ санитар кесиш ва ёқиш орқали зарарсизлантириш чоралари кўрилди. Шу тариқа хавфли зарарланиш тарқалишининг олди олинди.

Ўзбекистон Экологик партияси Хива туман партия ташкилоти раиси Д.Искандарова эса партиянинг «Ёшлар қаноти» ва «Аёллар қаноти» етакчилари ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда

Хива туманидаги «Париша» МФЙда уйма-уй юриб, ночор оилалар ва ишсиз аёллар муаммоларини ўрганди. Уларнинг мушкулини осон қилиш, даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида

маҳалладаги тўртта кам даромадли оилаларга помидор, бодринг ва булғор қалампири кўчатлари тарқатдилар. Маҳалладаги тадбиркорлар кўмаги билан иккита оиланинг турар жойи фасад қисми таъмирланди. Олти нафар аёлга тадбиркорлар томонидан иш таклиф қилинди. Аҳоли ва айниқса аёллар бандлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Хоразм вилоят партия ташкилоти

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар