Экоолам      Бош саҳифа

«Шайтон балиқ»

Бугунги кунда ушбу сувда яшовчи балиқнинг ўн икки оилага мансуб тахминан, 170 тури мавжуд. Бу балиқ денгиз сатҳидан 300 метрдан 5000 метргача бўлган чуқурликда яшагани учун ҳам уни кузатиш бироз мушкул. Олимлар балиқнинг янги турларини кашф этмоқдалар.

«Шайтон  балиқ»

Унинг ташқи кўриниши қандай бўлса ҳам у денгиз тубида яшовчи митти жонзотлар учун энг даҳшатли йиртқич балиқ ҳисобланади. Ушбу балиқнинг бошқа сув ҳайвонларидан ажратиб турадиган хусусияти шуки, унинг бош қисмида ўсимта мавжуд бўлиб, унинг учи худди фонарга ўхшаб нур таратади. Ўлжаларни ўзига жалб қилишда бу сув жонзоти ёритгичидан фойдаланади. Бу жонзотлар жим туриб атрофдаги митти жонзотларга хавф солувчи овчилар ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, бу овчи балиқ ўлжасини қўлга тушириш учун ҳаракатланмас, балки бечора ўлжани жимгина кутиб ётар экан. Унинг ёруғлик таратиб турган ўсимтасига маҳлиё бўлиб турган кичик балиқлар унинг ўлжасига айланар экан. Баъзи олимлар уни «ер юзидаги энг ёқимсиз жонзот» деб аташади. Жонзотнинг бошидаги ўсимтадан таралаётган ёруғлик денгиз тубида 800 метр узоқликдан кўриниб туради. Бу балиқда нурнинг ҳосил бўлишига ёруғлик таратувчи бактериялар (яъни, Luminescent bacteria) хизмат қилади. Бу бактериялар мазкур аъзонинг ўзида жойлашган бўлади. Аслида бунга ўхшаш бактериялар инсонларда ҳам бор. Бироқ нур хира бўлганлиги учун у қадар бизга сезилмайди. Баъзилар унинг ташқи кўринишига қараб уни «Шайтон балиқ» деб аташган экан.

Бу балиқнинг эркаги урғочисидан тахминан 10 маротаба кичик. Эркак балиқларнинг жамоа ичида насл кўпайтиришдан бошқа вазифаси йўқ экан. Қўшилишдан аввал эркак балиқ урғочисини тишлаб олади. Кейин урғочи балиққа сингиб кетиши учун эркак балиқ махсус суюқлик ишлаб чиқаради. Шу аснода эркак балиқ урғочи балиқнинг танасига бутунлай ёпишиб, охирида иккаласи битта қон тизимидан нафас оладиган жонзотга айланиб кетади. Худди жарроҳлик амалиёти орқали баъзи аъзоларни танага экишга ўхшаб, эркак балиқ урғочи балиқнинг бир қисмига айланиб қолади.

Ушбу ҳолат ҳақида 2020 йилда Science журналида мақола эълон қилинган бўлиб, унинг қисқача мазмунида эркак ва урғочи балиқларнинг ноодатий кўпайиши ҳақида маълумотлар келтирилган.

Бир дона урғочи балиқ бир вақтнинг ўзида кичик жойга миллионлаб тухум қўйиши мумкин. Урғочиларининг оғирлиги 40 кг, узунлиги икки метрга етади, эркаги эса ундан анча кичик бўлади. Шайтон балиқ фан тилида Lophiiformes дея номланади. Балиқнинг оғзи катта, ошқозони кенг бўлгани учун ҳам ўзига нисбатан уч баробар кўп озуқани ейиши мумкин.

Маълумки, денгиз тубига шўнғиган сари сув босими ортиб боради. Шунинг учун ҳам ғаввослар сув остига шўнғиганларида у қадар чуқурликка тушмайдилар. Чунки инсон меъёрдан ортиқ босимга бардош бера олмайди. Денгизнинг энг чуқур жойларига инсон тушмоқчи бўлса, махсус қурилма бўлмиш батискафда тушади. Биз сўз юритаётган шайтон балиқ эса ҳеч қандай қурилмаларсиз, беш минг метр чуқурликларда яшайди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар