Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Мато ўғирлаган тикувчи

Бир замонлар Жигарўғли исмли гапдон, ўғри, ҳийлакор тикувчи бўлган экан. Мижозларининг газламаларини ўғриларди. Содда бир одам: – У мендан ҳатто оддий ип ҳам ўғрилай олмайди.

Мато ўғирлаган тикувчи

Агар бир парча газлама ўғриласа, сўз бераман, шу отим сизники бўлишига. Агар ўғрилай олмаса, сиздан бир от оламан. Мен билан баҳслашадиган борми дея мақтана кетди.

Ошналари: – Воз кеч бу баҳсдан, ўзингга ишонма. У қанча оқилларни мот қилган, сени ҳам мот қилади, десалар ҳам сўзида туриб олди. Иложсиз баҳс бойладилар.

Эртаси куни содда одам бир тўп атлас газламани қўлтиқлаб шаҳд билан Жигарўғлининг дўконига кирди. Тикувчига савол берди. Уста дарҳол кулимсираб ўрнидан тураркан: — Марҳамат, хуш келибсиз, деб жой кўрсатди. Ҳол-аҳвол сўради. Булбул каби сайрай кетди. Содда одам бирпасда юмшаб қолди. Титроқ овоз билан: – Шу Истанбул атласидан менга бир яктак тикиб берсанг. Белдан пасти кенг, уст тарафи тор бўлсин. Шундай тиккинки, менга ярашсин, деди.

Тикувчи одатга кўра шарбат беришга уста эди. — Азиз мижозим, сенга ўзи нима ярашмайди. Кийим дегани сенинг устингда турсинда. Амринг бош устига, дея газламани олиб ўлчади ва содда одамни гапга тутишни бошлади. Тўхтамасдан гапириб, қизиқарли ҳикоялар айтди. Гап орасида қайчиси билан газламани бича бошлади. Ҳар бир ҳикояни айтганда мижози қаҳқаҳа отиб кулар, тикувчи эса ҳар сафар унга сездирмасдан бир парча матони курсиси остига яширарди.

Содда мижоз: – Худо ҳаққи, яна бир латифа айт. Жуда маъқул бўлди, деди.

Тикувчи айтди, одам куларкан кесилган мато бўлакларини этак остига яширарди.

Содда одамнинг илтимосига биноан тикувчи яна бир латифа айтди. Содда одам ошналари билан ўйнаган баҳсини унутди. Қаҳқаҳага берилди. Чалқанча ерга йиқилди. Тикувчи ўз ишини қилди.

Содда одам ёлворарди: – Тилинг­га асал, яна айт, айт.., дерди. Ниҳоят тикувчи чидай олмади: – Қанақа гўл одамсан! Яна бир латифа айтсам яктак устинга тор келади, эсингни йиғ. Асл вазиятни билсанг, қон йиғлар эдинг, деди.

 

Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»сидан




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔156

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 156    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар