«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилҚорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг бир гуруҳ фермерлари амалий тажриба алмашиш учун Наманганда бўлишди.
Улар наманганликларнинг деҳқончиликдаги ўзига хос маҳаллий хусусиятлари, томорқадан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш усуллари, чорвачилик билан боғлиқ илғор тажрибалари билан танишишди.
Тўрақўрғон туманидаги «Кумидон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Носиржон Сулаймоновнинг ҳовлисидаги 30 сотихли томорқа даромад манбаига айланган. Иссиқхонадан йилига 20 миллион сўм, эртанги саримсоқдан 15 миллион сўм, бошқа экинлардан 10 миллион сўм маблағ топиладиган бу хонадонда, шунингдек, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик билан ҳам шуғулланилади.
Қорақалпоғистонлик меҳмонларда шу маҳалладаги Жамолиддин Сотиболдиев, Иброҳимжон Зокиров каби миришкорларнинг томорқадан унумли фойдаланиб келаётгани борасидаги тажрибалари ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан ташкил қилинаётган бундай тажриба алмашувлар ҳар икки томон учун манфаатли бўлади. Фермерларнинг иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил