Экоолам      Бош саҳифа

«ҚИЗИМ ҚИЗЛАРГА ЎХШАМАЙДИ»

— Қизим 15 ёшда бўлишига қарамай, тенгқур дугоналаридан фарқ қилади: қизларга ўхшаб чиройли кўйлакларга қизиқмайди.

«ҚИЗИМ ҚИЗЛАРГА ЎХШАМАЙДИ»

Сочини бежирим турмаклаш, пардоз-андоз қилишга ҳам бепарво. Ўртоқларининг кўпчилиги ўғил болалар бўлгани учунми, хатти-ҳаракатлари ҳам қўпол. Ҳолбуки у тенги қизлар чиройли кўйлак, пошнали туфли олиб беринг, деб онасини ҳоли-жонига қўймайди.

А.СОБИРОВА,

Тошкент шаҳри

— Акалари орасида ўғил боладек ўсган ёки ўғил орзусидаги ота томонидан ўғил боладек тарбияланган қизлар аксарият ҳолларда аёлликни қабул қилишни истамайди, ўғил болаларга эргашади, — дейди Тошкент вилояти педагогика коллежи психологи Дилором САЪДУЛЛАЕВА. — Бундай қизлар балоғатга етиш даврида бошқа тенгдошлари каби тезроқ «катта қиз» бўлишга шошилмайди. Танасидаги аёлликка хос белгиларни рад этишга ҳаракат қилади, ҳатто ўзгаришларни нафрат билан қаршилайди. Уларда шаклланган бу муносабатда атрофдагиларнинг ҳам «ҳиссаси» бор. Масалан, ота ёки она қизининг ўғил болаларга хос ҳаракатларини маъқуллаб, «Бу менинг ўғлим», «Ўғил-қизим» деб баҳо бериши қизларнинг ўғил бола ролини маъқул кўриб, унга кўникиб боришига сабаб бўлади. Уларнинг ўғил болалардек кийинишга, қўпол ҳаракатлар қилишга мойиллиги ошади.

Аслида ўғил болаларча ҳаракат қиладиган қизлар доимо кўмакка эҳтиёж сезади. Масъулиятни зиммасига олишни истамайди, кимгадир эргашишга мойил, ташқи таъсирга берилувчан бўлади. Бундан ташқари, меҳнаткаш ва ҳаракатчанлик ҳам уларга хос. Бундай қизларнинг қобилияти намоён бўлган соҳа бўлса, уни ривожлантиришга ёрдам бериш зарур. Айтайлик, у спортга қизиқса, тажрибали аёл спортчига шогирд тушиши вазиятни ўзгартириши мумкин. Шунда у ҳам ёқимтой, ҳам ҳаракатчан қиз бўлиб, фаол ҳаёт тарзига, ўзидаги ўзгаришларга ҳам кўника боради.

Қизингизда аёлларга хос табиатни шакллантириш учун унга ёқадиган ишларни биргаликда бажаринг. Тикиш-бичишни ўргатадиган ўқув курсларга қатнашишига шароит яратиб беринг. Қўл меҳнатидан фойдаланиб, либосларини безатишига кўмаклашинг. Бу дидини шакллантиради ва ўғил болалар даврасидан узоқлашиб, қизлар томон яқинлашишига ёрдам беради.

Вояга етаётган қизларнинг асосий қисми, албатта, назокатли катта қизга айланишни бесабрлик билан кутади. Айниқса, онаси билан яқин бўлганлар аёлликка хос ўзгаришларни мамнуният билан қаршилайди. Чиройли кийинишга интилади. Пардоз қилиш, баланд пошнали пойабзал кийиш, ўзидан катта қизлар билан ҳамсуҳбат бўлишга интилади.

Ўсмирдаги бу хоҳиш нормал ҳолат ҳисобланса-да, катталар буни ҳар доим ҳам тўғри қабул қилавермайди.

Бу вазиятда унга зуғум қилмай, уй ичида кийиниб, пардоз қилиб кўришига рухсат бериш лозим. Ўрни келганда, она пардоз қилиш учун ҳали сал ёшлигини, шундоқ ҳам чиройли эканини тушунтириши фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки тажрибасиз ёш қиз ўринсиз пардоз қилиши ёки керагидан ортиқ упа-элик ишлатиши мумкин. Бунда она фарзандига меъёрни белгилашга кўмаклашиши керак. Ўсмир қизлар ўзларидан 4-5 ёш катта опаларига мўлжалланган кийимларни харид қилишни, улардай кийинишни хоҳлайди. Бунда ҳам қизни ортиқча сиқувга олмай, кўнглидаги либосни кийиб кўришига рухсат бериш ва кийгач, ҳозирча бу либос унга мос эмаслигини, ҳали бунга бироз ёшлик қилишини тўғри тушунтириш лозим.

Агар истакларига қаттиқ қаршилик қилинса, у хоҳишларини бошқа жойда амалга ошириб кўради. Масалан, сумкасига пардоз буюмларини солиб, мактабга боргач, бўяниши ёки соч турмагини ечиб, сочларини ёйиб олиши мумкин. Уйида тўғри тушунтириш олиб борилмаган қизлар одатда, ота-онасининг ёнида рисоладагидек — сочлари ўрилган, ҳеч қандай пардоз-андозсиз юради ва ўқишда сочларини ёйиб, кўз-қошларини бўяйди. Уйга қайтаётганда эса бўёқларини ўчириб, сочларини яна ўриб олади. Табиийки, буни ота-она сезмайди. Фарзандингиз кўча-кўйда шу ишларни қилмаслиги учун илк қизиқишларини жеркимаган ҳолда қабул қилиш, дўстона тушунтириш лозим.

 Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар