Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
Батафсил7 апрель – «Бутунжаҳон саломатлик куни» муносабати билан ижтимоий тармоқ орқали ўтказилган навбатдаги жонли мулоқот – «Эко-соат» лойиҳаси аҳоли саломатлигини сақлаш ва бунда атроф муҳит муҳофазасининг аҳамияти масалаларига бағишланди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов ҳамда экопартия Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси Шодиёр Азизов иштирок этди.
«Эко-соат»да экологик муаммоларнинг аҳоли саломатлигига таъсири, иқлим ўзгаришлари, атроф муҳитни асраш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар, чиқинди муаммолари ва уларни бартараф этиш борасида сўз юритилиб, ижтимоий тармоқ орқали келган барча саволларга жавоб берилди.
Таъкидланганидек, экологик муаммолар давлат чегараларини ҳамда бошқа тўсиқларни билмайди. Улар глобал хусусият касб этади. Экологик ўзгаришларнинг салбий таъсирини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда экологик муаммоларни ижобий ҳал қилишга катта эътибор берилмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш, Орол денгизи, экологик таълим ва тарбия муаммоларига бағишланган халқаро ва республика даражасида тадбирлар ташкил этилмоқда. Келиб чиқиши мумкин бўлган экологик муаммоларнинг олдини олиш, Орол денгизининг қуриган тубида яшил ҳудудларни ташкил этишга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани диққатга сазовор.
«Эко-соат» лойиҳасида атроф муҳит муҳофазаси ва атмосферага зарарли газларнинг чиқарилиши оқибатида аҳоли саломатлигига зарар етказаётган ишлаб чиқариш объектлари бўйича кўтарилган муаммони ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови киритиладиган бўлди.
Тошкент шаҳар «Яшил йиллик»да ёш авлод фаоллиги
Куни кеча Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистранти Зулфия Эргашева ташаббуси билан Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳамкорлигида Миробод туманидаги 440-сонли мактабгача таълим муассасасида «долзарб 40 кунлик» доирасида дарахт экиш акцияси ўтказилди.
Мактаб ҳовлиси. Ўқувчилар ва акция иштирокчилари иштиёқ билан дарахт кўчатларини ерга қадашади. Бу жараён ҳар биримизга ўзгача бир завқ беради. Чунки истаймизми-йўқми инсон табиатдан қувват олади.
Тадбирнинг ташкил этилишидан асосий мақсад эса, «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодда экологик маданиятни шакллантириш ва она табиатга меҳр уйғотишдан иборатдир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ходимлари, туман партия ташкилоти раислари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби жамоаси, «Фаровон» маҳалла фаоллари, 440-сонли МТМ вакиллари ва тарбияланувчи болалар фаол иштирок этишди.
Болалар саломатлигида айниқса атроф муҳитнинг софлиги, ҳавонинг мусаффолиги ўта муҳим. Ям-яшил дарахтлар, анвойи гуллар болажонлар соғлиғи учун ҳам ўта фойдали. Шунинг учун ҳам айнан мактаб ва боғчаларда кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилиши жудаям катта аҳамиятга эга жараён.
Акция давомида ташкилотчилар томонидан ёш авлод вакилларига болаликдан бошлаб дарахтларнинг экилиши, уларни парвариш қилиш сирлари бола тилида тушунтирилди.
Самарқанд вилояти 12 500 дона терак қаламчалари
Маълумки, мамлакатимизда жорий йилнинг 25 мартдан – 5 майгача «долзарб 40 кунлик» тадбири эълон қилинган. Ҳудудларни яшил маконга айлантириш мақсадида барча вилоятларда, маҳаллаларда дарахт экиш жараёнлари қизғин амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти Қўшробот туманида ҳам экопартия аъзолари «Тоз» маҳалласи ҳудудида маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлардан иборат кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида «Кўчат экиб, боғ яратамиз» шиори остида кўчат экиш тадбири ўтказилиб, маҳалладаги бўш ер майдонига жами 12 500 дона терак қаламчалари ҳамда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қорақалпоғистон Умид билан қадалган ниҳол
Қорақалпоғистон Республикаси экологияси учун дарахт ва ўсимликларнинг кўпайиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам қорақалпоғистонликлар умуммиллий тадбирда фаол ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Амударё тумани «Аёқчи» ОФЙда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «долзарб 40 кунлик»да дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси, экопартиядан сайланган депутатлар, сектор раҳбарлари қатнашди.
Акцияда 155 туп чия, 70 туп олма, ўрик, шафтоли, 85 туп караман (кейин гужумга пайвандланади) ва тут дарахтларидан иборат жами 310 туп дарахт кўчатлари экилди. Ушбу кўчатларни суғориш тизимини назорат қилиш туман ҳокимияти зиммасига юклатилди. Ишончимиз комилки, яна 3-4 йиллардан кейин ушбу ҳуддудда ана шу экилган дарахтлардан иборат улкан боғ бунёд бўлади.
Бухоро вилояти Ромитанда «Оналар боғи»
Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, юртимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси хотин-қизларни ўз атрофига чорламоқда. Лойиҳа доирасида барча ҳудудларда аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва ишонч тимсоли сифатида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан «Оналар боғи» ташкил этилаётгани эътиборга молик.
Ушбу эзгу мақсадни амалга ошириш учун Ромитан туманидаги «Афросиёб» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан «Оналар боғи» барпо қилинди. Боғда юздан ортиқ манзарали дарахтлар ва 85 туп атиргул кўчатлари ерга қадалди.
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил