Давр нафаси      Бош саҳифа

Партия ташкилотлари Ҳаётидан Навоий вилояти:

Оналар «Яшил макон»га ҳисса қўшмоқда

Партия ташкилотлари  Ҳаётидан  Навоий вилояти:

Навоий шаҳрида «Оналар – яшил макон учун» умуммиллий лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида шаҳардаги «Ғалаба», «Мурувват», «Маърифат» маҳаллаларида 450 дона тол қаламчаси, 100 дона мевали,  250 дона манзарали дарахт, 1500 минг дона жийда қаламчалари экилди. Бундан ташқари, дарахтлар буталаниб, оқланди. Акцияда 200 га яқин онахонлар ва ёшлар, болалар иштирок этишди.

«Бинокор» МФЙда ҳам «Оналар – яшил макон учун» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўзгалар парваришига муҳтож аёллар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳовли-жойлари ҳашар йўли билан ободонлаштирилди, дарахт кўчатлари экиб берилди. Ушбу акцияни амалга оширишдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатлари ҳамда уруғ етиштириш, уни экиш ва парвариш қилиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш ва экологик маданиятини янада оширишдан иборатдир.

– «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бу акцияни ташкил қилганимизнинг ўз сабаби бор, – дейди депутат Малика Мамадиярова. – Ота-онага қараб фарзанд ҳаётни ўрганади, унда маълум бир кўникмалар фақат оиладагина шаклланади. «Бобом эккан ўрик», «Отам эккан олча» дея ҳовлиларимизда қадрланувчи дарахтларни кўп эшитганмиз. Онаси билан бирга ниҳол эккан фарзанд эртага уни кесишига ишониш қийин. Қолаверса, она дарахт экиб, боғ қилаётганини кўрган гўдакларда беихтиёр табиатга меҳр шаклланади, ҳурмат уйғонади.

Қашқадарё вилояти:

Депутат 1000 туп кўчатни аҳолига бепул тарқатди

Юртимизнинг турли гўшаларида давом этаётган «Яшил йиллик» тадбирлари доирасидаги «Долзарб 40 кунлик» Қарши шаҳрида ҳам қизғин тус олган. Шаҳримизни яшил маконга айлантириш ло­йиҳасига Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Диёр Шодиев ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Депутат томонидан «Махсумобод» маҳалласи аҳолисига 1000 туп ўрик, олма, бодом каби мевали дарахт кўчатлари маҳалла раиси билан ҳамкорликда хонадонларга тарқатилиб, ҳовлилар ва кўча бўйларига экилди.

– «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалламизда кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда, – дей­ди «Махсумобод» маҳалласи раиси Собир Ҳасанов. – Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши вакиллари томонидан маҳаллаларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари бепул тарқатилди. Маҳалламиз ерлари унумдор бўлгани учун 950 туп ўрик кўчати берилди. Ушбу кўчатлар аҳоли хонадонларга тарқатилиб, вақтида экилди. Бундан ташқари, маҳалламиздаги тадбиркорлар ва депутатлар ҳам ўз ҳиссасини қўшишмоқда. Жумладан, партиямиздан сайланган депутат Диёр Шодиев ташаббуси билан турли дарахт кўчатлари ҳамда манзарали бута ва гуллар аҳолига бепул тарқатилмоқда.

«Боғ яратган элда азиз» деган нақл бор элимизда. Сизу биз эккан дарахтларнинг соясида жонивору инсон ёз жазирамасида салқинласа, мевали дарахтларнинг ҳосилидан еса бу ҳам улкан яхшиликдир. Бу яхшилик эса ҳар биримиз қила оладиган амалдир.

Наманган вилояти:

Гулларга бурканаётган фусункор маскан

Табиатнинг ўзи ҳам яшилликка бурканган шу кезларда «Гуллар шаҳри» фусункор манзара касб этмоқда.

Айниқса, Тўрақўрғон туман марказига туман ҳокимининг ўринбосари ва Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши раиси Марғуба Ўринбаевалар бошчилигида тумандаги фаол аёллар иштирокида 800 тупдан ортиқ гул ниҳоллари экилди.

Шу кунларда ушбу туман марказига 300 минг туп гул экиш режалаштирилган. Кунига 3-4 минг дона гул кўчатлари ўтқазилаётгани эса жуда гўзал манзара ҳосил қилган. Анвойи гулларга боқиб Наманган бежиз гуллар диёри дейилмаслигига амин бўласиз.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔8

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔57

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар