Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил макон» Фарғонада теракзорлар бўй чўзмоқда

Фарғонанинг машҳур чинорлари ҳақида кўп эшитганмиз. Бир вақтлар бу азим дарахтлар шаҳарнинг у четидан бу чеккасигача бўлган йўл бўйлаб саф тортиб, шаҳарни мусаффо ҳаво билан таъминлаб, соя-салқин бериб турган.

«Яшил макон»  Фарғонада теракзорлар  бўй чўзмоқда

Аммо кейинчалик бирин-кетин ушбу азим ва қадим дарахтлар табиат душманлари томонидан аёвсиз кесиб юборилди. Энди ўша дарахт­ларни қайтаришнинг иложи йўқ, аммо бугун барпо қилинаётган теракзорлар бир кун келиб Фарғона дарахтлари шуҳратини тикласа ажаб эмас.

Шу кунларда Фарғона тумани «Илғор» маҳалла фуқаролар йиғинида «Терак ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни кўпайтирамиз!» шиори остида вилоят семинари ташкил этилган. Бу тадбирдан кўзланган мақсад, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда «Илғор» МФЙ ҳудудида 3 гектар майдонда терак қаламчалари экишдир.

Бўш ер майдонларида экилаётган терак ниҳоллари парвариши учун маҳаллалар масъул этиб белгиланган. Кўчатлар маҳалла фаолларининг қаровида бўлади. Келгусида эса тераклардан олинадиган даромад ҳудудлардаги кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади. Қолаверса, ушбу эзгу саъй-ҳаракат орқали атроф муҳитни яшиллаштиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшилади.

Бугунги кунда вилоятда 136 та маҳалла терак кўчатлари етиштиришга ихтисос­лаштирилиб, олинган даромаддан фуқароларнинг оилавий турмуш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган оилаларга кўмак бериш, орттирилган маблағ эвазига маҳаллада қўшимча муҳим тадбирларни йўлга қўйиш, ободончилик ишларини олиб бориш мақсад қилинган.

– Водийда асосан кўктерак, оқтерак, мирзатерак, калифорния каби тераклар экилади. Ўртача ҳисобланганда 10 сотих ерга 10 минг дона кўчат сиғади. Қаламчаларни кўчат ҳолида бозорга олиб чиқиб, 15 миллион даромад олиш мумкин, – дейди вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон устаси Ёқубжон Асронқулов.

Теракзорлар асосан соф ва аралаш ҳолда ташкил этилади. Қайрағоч, қандағоч ва буталар билан бирга етиштирилади. Ўрмончилик ривожланган мамлакатларда теракни кўпайтиришда янги йиғиб олинган уруғлари сепилиб, дастлаб кўчат олинади. Бир йиллик кўчатлардан иккинчи йилдан бошлаб теракзорлар барпо этиш мумкин.

Қулай шароит бўлса ва етиштириш технологиясига риоя этилса, етилган теракдан 25-30 ёшида (Ўзбекистон шароитида, ҳатто 15-20 йилда) гектаридан 500-900 м3 гача ёғоч олиш мумкин. Терак тез ўсиши, манзарали бўлиши ва жой танламаслиги сабабли иҳота ва ўрмон муҳофазаси, кўкаламзорлаштириш ишлари учун қулай дарахт ҳисобланади.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар