Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг Каштанзор кўчаси негизида янги туризм объекти ташкил этилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳудуд аҳолиси, шунингдек, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун мазмунли вақт ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу маскан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида барпо этилмоқда.
Фарғона деҳқон бозоридан «Пингвин» кафесигача бўлган 2-2,5 километр узунликдаги ҳудудда «Туризм кўчаси»ни хиёбон кўринишида қуриш режалаштирилган. Мазкур объект энг ёруғ манзиллардан бири бўлиши учун замонавий ёритгичлар ўрнатилади. Мавсумий ноқулай об-ҳаво шароитларида ўриндиқли соябонлардан фойдаланилади.
Шунингдек, кўча бўйлаб жонли санъат бурчаклари ташкил қилиниб, рассомлар, ҳайкалтарошлар, созандалар ижод қилиши учун барча қулайликлар яратилади. Эсдалик совғалари савдоси, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари расталари учун ҳам жой ажратилиши кўзда тутилган. Сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида санитария-гигиена пункти ва туризм ахборот маркази ташкил этилади.
Алишер Навоий номидаги кинотеатр, вилоят Маданият уйи, «Ёшлик» ресторани, деҳқон бозори, супермаркет ва китоблар дўкони ҳам ушбу ҳудудда жойлашгани «Туризм кўчаси»га янада кўпроқ сайёҳларни жалб этиш имкониятини беради.
Мазкур объектда сайёҳларнинг «шоппинг» қилиши, китоб ўқиши, севимли фильмини кўриб, маданий ҳордиқ чиқариши, маданият уйи ходимлари томонидан ташкиллаштирилган турли бадиий чиқишлардан баҳраманд бўлиши мумкин.
«Туризм кўчаси»ни, энг аввало, халқимизнинг миллий ҳунармандчилиги, маданияти, санъати, кундалик турмушини намоён этувчи маскан сифатида меҳмонлар учун ташриф объектларидан бирига айлантириш кўзда тутилган.
Кулолчилик, атлас-адрас тўқиш устахоналари учун алоҳида жой ажратиш шулар жумласидандир.
Лойиҳа доирасида пиёдалар, велосипедлар учун махсус йўлаклар бунёд этиш кўзда тутилган. «Selfi» ва «Wi-fi» зоналари эса бугунги технологиялар асрига мос равишда ёшлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиши аниқ. Ушбу кўча тез орада Фарғона заминининг энг гавжум ва севимли нуқтасига айланиши, шубҳасиз.
Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат
🕔16:35, 11.12.2025
✔7
Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.
Батафсил
Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?
🕔16:33, 11.12.2025
✔9
Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔49
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил