«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилХалқ дардини эшитиш, одамларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш, ижтимоий масалаларнинг ижобий ечим топишида ёрдам берадиган шахс – бу фуқароларнинг ишончли вакили, албатта, ўша ҳудуддан сайланган депутатдир.
Парламентнинг Қонунчилик палатасига 123-Шовот сайлов округидан сайланган депутат, Экологик партия фракцияси аъзоси Камол Жуманиёзов ҳам халқ дардини эшитиш, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ижобий ечим топишига кўмаклашиш мақсадида Шовот туманидаги «Дўстлик» МФЙда яшовчи сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда фуқаролар томонидан билдирилган турли масалалардаги муаммо ва таклифларни ижобий ҳал этиш мақсадида юқори турувчи ташкилотларга депутатлик сўрови киритиладиган бўлди. Шунингдек, туман миқиёсида ечилиши мумкин бўлган айрим муаммолар шу жойнинг ўзида туман ҳокими ўринбосарига маълум қилинди.
Депутат «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири доирасида «Дўстлик» МФЙ ҳудудида ташкил этилган экоҳашарда ҳам иштирок этди. Шовот тумани ҳокими ўринбосари, шунингдек, партия фаоллари, Шовот шаҳарчаси «Дўстлик» МФЙ раиси ва маҳалланинг кўнгилли фуқаролари иштирок этган ҳашарда депутат К.Жуманиёзов томонидан олиб келинган 1200 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
матбуот хизмати
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил