Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилБаҳор келиши билан ҳашарлар ўтказиш халқимизнинг хайрли анъаналаридан ҳисобланади. Ҳаммаёқ саришталаниб, уйғониш фасли ўзига хос бир покизалик ва янгиланиш билан кутиб олинади.
Дарахтларни оқлаш, уларни бутоқлаб, шохларини тартибга келтириш, кўчалар четига гуллар экиш, ниҳоллар ўтқазиш, ариқ ва зовурларни батартиб қилиш каби юмушларни чин дилдан, иштиёқ билан бажарганмиз. Бундан бир олам завқ олганмиз. Ҳашар ана шундай бир қониқиш туйғуси билан қон-қонимизга сингиб кетган.
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши, Республика Болалар ижтимоий мослашув маркази, Тошкент шаҳар «Махсустранс» ДУК ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида ва Наврўз байрами муносабати билан «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида дарахт экиш ҳашари ташкил этилди.
Бу хайрли тадбир доирасида Республика Болалар ижтимоий мослашув маркази ҳудуди аввал чиқиндилардан тозаланиб, сўнг турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди, мавжуд дарахтлар оқланиб, парвариш қилинди. Келажакда бу ерда қад ростлайдиган мўъжазгина боғ хушманзараси ва шириндан-шакар мевалари билан болажонларни қувончга тўлдиришига ишончимиз комил.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов, «Махсустранс» ДУК раҳбари ўринбосари Исмоил Сагдуллаев, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, РБИММ директори Васила Алимовалар сўзга чиқиб, экоҳашарнинг мазмун-моҳияти, дарахт экиш ҳақида тўхталдилар.
– Она табиатга бўлган меҳр илк болаликдан шаклланади. Фарзандларимизга атроф муҳитни асраб-авайлаш, табиатнинг биз инсониятга берган туҳфаси саналмиш дарахтларни парваришлашдек эзгу қадриятларимизни сингдириш биз катталарнинг вазифамиз саналади, – дейди РБИММ директори Васила Алимова. – Шу нуқтаи назардан, бугунги тадбир, айнан уларнинг тасаввури ва онгида ижобий фикрлашга сабаб бўлишига ишонамиз.
Тошкент шаҳар партия
ташкилоти матбуот хизмати
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил