Экоолам      Бош саҳифа

Атмосферада карбонат ангидрид миқдори кескин ортмоқда. Бунинг сабаби нимада?

Бугун электр энергиясисиз ҳаётни тасаввур қила олмаймиз. Жорий йилнинг февраль ойида бўлган электр таъминотидаги узилишлар ҳам буни яна бир карра исботлади.

Атмосферада  карбонат  ангидрид  миқдори кескин ортмоқда.  Бунинг сабаби нимада?

Аслида кундалик турмушимизда боғланиб қолган, ҳаётимизни усиз тасаввур қила олмайдиган электр энергиясининг табиатга, экологияга зарари кўринмайди. Аммо уни ишлаб чиқариш натижасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси тобора ошиб бормоқда.

Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) экспертлари энергия билан боғлиқ глобал карбонат ангидрид (CО2) чиқиндилари миқдорини тақдим этди. Натижалар шуни кўрсатдики, бундай чиқиндилар 2021 йилда 6 фоизга ўсиб, 36,3 млрд. метрик тоннани ташкил этган. Ушбу янги таҳлилда умумий иссиқхона газлари чиқиндилари ўтган йили энг юқори даражага кўтарилганини кўриш мумкин. Аслида ҳам кўрсаткичлар COVID-19 пандемиясига қадар ўсишда давом этаётган эди. Бироқ пандемия сабабли белгиланган чекловлар кўрсаткичларни бироз пастлатган.

Дунё ўшандан бери мисли кўрилмаган молиявий ва пул-кредит муаммоларига юз тутди ва уларни ҳал этишга, тезлик билан иқтисодий тикланишга уринди.

2021 йилда энергия талабининг тикланиши ноқулай об-ҳаво ва энергия бозори шароитлари билан мураккаблашди. Гарчи қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш даражаси йиллик ўсишни қайд этганига қарамай, ҳалигача кўпроқ кўмир ёқилишига олиб келяпти.

2021 йилда 2010 йилдан буён юқори бўлган энергия билан боғлиқ CО2 чиқиндиларининг энг катта ўсиши кузатилди ва бу кўтарилиш 2020 йилда пандемия сабаб бўлган пасайишнинг ўрнини тўлдирди. Айтиш лозимки, ўтган йилда CО2 чиқиндилари пандемиядан олдинги даражадан 180 мегатоннага (Мт) юқорилаган. Карбонат ангидрид чиқиндиларининг 6 фоизга кўтарилиши глобал иқтисодий маҳсулотнинг 5,9 фоизга ўсишига мос келди. Бу 2010 йилдан бери Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади, ўшандан бери глобал кўрсаткичлар 6,1 фоизга ошган, жаҳон молиявий инқирозидан чиққандан кейин иқтисодий маҳсулот 5,1 фоизга ўсган эди.

ХЭА ижрочи директори Фотиҳ Бирол, ХЭАнинг Барқарор тикланиш кузатувчиси 2021 йил октябрь ҳолатига кўра, 2030 йилгача тикланиш пакетлари доирасида барқарор чора-тадбирлар учун 470 млрд. АҚШ доллари ажратилганлигини кўрсатди. 2021-2023 йилларнинг муҳим даврига назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунга қадар энергия ва барқарор тикланиш сармоясига йилига 400 млрд. доллар атрофида маблағ жалб қилиш мумкин. Бироқ, бу ҳали ҳам ХЭАнинг Барқарор тикланиш режасида зарур бўлган инвестицияларнинг атиги 40 фоизини ташкил қилади. Бу эса 2050 йилга келиб глобал миқёсида нол кўрсаткичга эришиш йўлига мос келади. «Энди дунё 2021 йилдаги кўтарилишнинг бир марталик бўлишини таъминлаши керак – бунда барқарор инвестициялар тоза энергия технологияларини жадал жорий этиш билан биргаликда 2022 йилда CО2 чиқиндиларини камайтириш мумкин» дейди Фотиҳ Бирол.

Карбонат ангидрид чиқиндилари умумий глобал ўсишининг 40 фоиздан ортиғи кўмир ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирда кўмирдан чиқадиган CО2 чиқиндилари 15,3 Гт ни ташкил этиб, табиий газдан деярли 200 Мт га ортиқ. Кўмирдан карбонат ангидрид чиқиндиси ҳар доим юқори даражада чиқади. Бу эса атмосферанинг ифлосланишини оширади. Кўмир билан ишлайдиган электр станциялари ўтган йилда глобал электр энергиясига бўлган талабнинг ярмини қондиришга чақирилди ва умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 36 фоиздан ошди. Натижада кўмир электр станцияларидан чиқадиган CО2 рекорд даражага (10,5 Гт) кўтарилди.

Ўтган йили соҳалар бўйича CО2 эмиссиясининг энг катта ўсиши электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда содир бўлди (900 миллион тоннадан кўпроқ) ва бу ифлосланишнинг глобал ўсишида 46 фоизни ташкил этди.

Бунга глобал электр энергиясига бўлган талабнинг ўсиши сабаб бўлди. Талаб 1400 тераватт-соатга (ТВт/соат) ёки 5,9 фоизга яқин ортиб, 2020 йилдаги талабнинг пасайиш ҳажмидан 15 баравар кўпроқни ташкил этди.

2021 йилда кўмир ёқилғисида электр энергияси ишлаб чиқаришга мурожаат қилиш табиий газнинг рекорд даражадаги юқори нархлари билан қўшилди. АҚШдаги мавжуд кўмир станциялари ва кўплаб Европа энергия тизимларини ишлатиш харажатлари газ билан ишлайдиган электр станцияларининг операцион харажатларидан анча арзон. Табиий газ нархининг кескин ошиши газдан кўмирга ўтишга олиб келди ва ўз навбатида карбонат ангидрид чиқиндилари миқдорини оширди. Хусусан, газ ва кўмир электр станциялари ўртасидаги рақобат АҚШ ва Европада юқори бўлди. АҚШда 2021 йилда кўмир ёқилғисида ишлайдиган заводлар чиқиндилари 17 фоизга ўсди. Европа Иттифоқида эса бу ўсиш 16 фоизни ташкил этди.

Кўмирдан фойдаланишнинг ўсишига қарамай, қайта тикланадиган энергия манбалари ва атом энергетикаси 2021 йилда глобал электр энергия ишлаб чиқаришнинг юқори улушини таъминлади. Қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган ишлаб чиқариш ўтган йилда 8000 ТВт/соатдан ошиб, рекорд даражага етди. Шамол ва қуёш электр станциялари ишлаб чиқариши мос равишда 270 ТВт/соат ва 170 ТВт/соатга ошди. Агар қайта тикланадиган манбалар ва атом энергетикаси ишлаб чиқариш ҳажми ошмаганда 2021 йилда глобал CО2 чиқиндисининг ўсиши 220 миллион тоннага кўп бўлар эди.

Ер юзининг деярли барча ҳудудларида ўтган йили карбонат ангидрид чиқиндиларининг ўсиши қайд этилди. Жумладан, Бразилия ва Ҳиндистонда 10 фоиздан ортиқ, Японияда эса 1 фоиздан камроқ бўлди. Хитойда чиқиндилар 5 фоизга ошди, АҚШ ва Европа иттифоқида эса тахминан 7 фоизга ўсди.

Электр энергиясининг муҳим манбаи бўлиб қолаётган кўмир атроф муҳитга сезиларли таъсир кўрсатади. АҚШ Энергетика маълумотлари бошқармаси кўмирнинг ёниши натижасида чиқадиган бир қатор заҳарли чиқиндиларни санаб ўтади. Буларга карбонат ангидрид, олтингугурт диоксиди, заррачалар ва азот оксидлари киради. Бошқа манбаларда кўмирни «энергия ишлаб чиқаришнинг энг ифлос, энг ифлослантирувчи усули» деб ҳам таърифлашгани бежиз эмас.

Гарчи йирик иқтисодлар қайта тикланадиган энергия имкониятларини оширишга уринаётган бўлса-да, дунё ҳамон қазиб олинадиган ёқилғига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔9

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 9    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар