Давр нафаси      Бош саҳифа

Қашқадарёда «Яшил макон» «Яшил йиллик»ка уланиб кетди

Ўтган йили кузда бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси «Яшил йиллик» тадбирларига уланиб кетди. Президентимиз томонидан илгари сурилган бу хайрли ташаббус бугун қишлоқ ва шаҳарларда ҳашарларга, акция ва катта тадбирларга айланиб, ҳудудларни том маънода яшил маконга айлантирмоқда.

Қашқадарёда  «Яшил макон» «Яшил  йиллик»ка уланиб кетди

Қашқадарё вилоятида куз-қиш мавсумида жами 16 миллион 356 минг дона кўчат экилиши мақсад қилинган эди. Шундан куз ойларида 7 миллиондан зиёд кўчат ерга қадалди. Баҳорги мавсумда эса қолган 10 млн. 222 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланди. Баҳор нафаси кириб келиши билан автомобиль йўллари ёқасига 590 минг, иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда 313 минг, фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига қарийб 3 миллион туп турли дарахт кўчатларини экиш бошлаб юборилди.

«Яшил йиллик» тадбирлари Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида бирдек кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказилиб, ҳудудлар ободлигига халқ ҳам, мутасаддилар ҳам баравар ҳисса қўшаётир.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниев Қашқадарёга 47 минг дона кўчат билан келди. Дарахт экувчилар билан елкама-елка туриб, вилоятни яшил ҳудудга айлантириш бўйича ўтказилаётган тадбирларда иштирок этди. Хусусан, Қарши туманида 17 минг дона мевали дарахт кўчатларини аҳоли хонадонларига экишда вилоят ҳокими ва Қарши тумани ҳокими бош-қош бўлди. Яна 30 минг дона кўчат олиб келиниб, аҳоли хонадонларига тарқатила бошланди.

Биласиз, Қашқадарё сув тақчиллиги муаммоси юқори бўлган ҳудудлардан бири. Шу боис вилоятда дарахт экиш ва боғлар яратиш ҳароратни мўтадиллигини таъминлашга катта ёрдам беради. Ўз навбатида, сув захирасини ҳам сақлаб қолишда ана шундай мўтадил ҳаво ҳарорати жуда муҳим. Чироқчи туманида ана шуларни инобатга олган ҳолда марказий йўллар атрофига чинор, Япон сафораси, павловния ва акация каби манзарали дарахт кўчатлари қадалган бўлса, маҳаллаларга ва дала жойларга, асосан тут, жийда каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Чироқчи туманида баҳорги мавсумда 869 минг 300 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

«Яшил йиллик» тадбирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Худди шундай тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Ислом Хушвақтов Қарши шаҳри ва Чироқчи туманларида дарахт экиш акцияларида иштирок этди.

Акция доирасида Қарши шаҳридаги Қашқадарё вилояти Қатағон қурбонлари хотираси музейи ёнидаги хиёбонда ўтказилган дарахт экиш жараёнида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Носир Ҳалимов ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар бўлими инспекторлари, Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ҳам қатнашиб, қарағай ва павловния кўчатларини ерга қадашди.

«Яшил йиллик» тадбирларида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар, партия фаоллари ҳамда аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда. Улар ёрдамида аҳоли хонадонларига бепул кўчатлар етказиб берилиб, дарахт экиш ва парваришлаш бўйича ўқув-амалий семинарлари ўтказиляпти.

Халқ депутатлари Китоб туман кенгашига Экологик партиядан сайланган депутат Гулжаҳон Тўрақулова ташаббуси билан туманнинг «Денов» маҳалласида аҳоли хонадонларида томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан илмий-амалий ўқув семинари ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, ўрмон хўжалиги ходимлари, экологлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Ҳудуд иқлими ва ер унумдорлигидан келиб чиқиб, дарахт турларини танлаш ва экиш бўйича амалий машғулотлар ўтилди.

Косон туманида эса «Яшил йиллик» доирасида кўчат экишда Фарғона тажрибаси ўрганилди. Тумандаги «Юқори Оброн» мaҳалласида тумандаги фаолият юритаётган 75 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси ва ўринбосарлари, депутатлар, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла аҳолиси иштирокида семинар ўтказилди. Фарғона вилоятидан келган тажрибали боғбонлар ўзларининг иш фаолияти билан ўртоқлашди.

– Ушбу семинар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва дарахт экиш борасида янги услублардан фойдаланиш имконини яратди, – дейди семинарда иштирок этган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳалима Сатторова.

Айни кунларда вилоят иқлими ва ҳудудидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳарларга дарахт кўчатлари экиш тавсия этилди. Масалан, Чироқчи тумани ер майдонининг сувсиз эканлиги инобатга олиниб, сувсизликка чидамли бўлган эман, павловния, каштан, акация, катальпа, ясин, шумтол, чинор, тут, қайрағоч каби манзарали ҳамда ёнғоқ, беҳи, узум каби мевали дарахт кўчатларини экиш тавсия этиляпти. Экилаётган ниҳолларни асосан томчилатиб ва ташиб суғориш кўзда тутилган. Вилоятнинг тоғли ҳудудлари бўлган Китоб, Яккабоғ, Шаҳрисабз тумани ва Шаҳрисабз шаҳарларида намлик етарлича. Шу сабабли ушбу ҳудудларга ҳинд серени, сурия атиргули, виргин арчаси, шарқ туяси, павловния, тут, қарағай, арча, ўрик, узум, олма каби мевали ва манзарали дарахт ва буталар экилди.

Кўчатлар асосан вилоятдаги ўрмон хўжаликларида етиштирилаётгани боис, бу борада муаммолар кузатилмади. Боиси ўрмон хўжалик­ларида ноёб мевали ва манзарали – айлант, япон сафораси, гледичия, қоғоз дарахти, совун дарахти, оқ қайин, ипак акация, қрим қарағайи, можжевельник кўчатларини топиш мумкин. Бу эса вилоятда дарахт экишда кенг имкониятлар ва турлар мавжудлигини англатади.

Айни қизғин тус олаётган «Яшил йиллик» тадбирларида аҳоли ҳам, мутасаддилар ҳам ўзгача иштиёқ билан қатнашмоқда. Мақсад эса битта – ҳудудларни яшил маконга айлантириш. Келажак авлодга мусаффо ҳаво қолдириш.

 

Ўзбекистон Экологик

партияси Қашқадарё вилоят

кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔21

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔25

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 21    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 25    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар