Экоолам      Бош саҳифа

Байрам баҳона боғ яралди

Баҳор – байрамлар фасли. Мудроқ қишдан чиққан бутун борлиқ, бутун тириклик ўзгача интиқлик, ёқимли ҳислар билан кутиб олади баҳорни.

Байрам баҳона  боғ яралди

Яратувчанлик, ижодкорлик кайфияти ошади. Барчага яхшилик қилгиси, кўнгилларни кўтаргиси, боғлар яратгиси, гуллар эккиси келади одамнинг. Айниқса, унинг аёллар байрами билан бошланиши кайфиятларни янада юқори даражага кўтариб юборади. Чунки аёл ҳам асли яратувчи, тарбиячи, у ҳам баҳордек гўзал.

Ўзбекистон Экологик партияси Ғузор туман кенгаши раиси Тўлқин Алманов ташаббуси билан тумандаги 29-сон мактабгача таълим ташкилотида аёллар байрами муносабати билан «Хотин-қизларни эъзоз­лаш ҳафталиги» доирасида байрам тадбири ҳамда сумалак сайли ўтказилди.

Сумалак сайлида партия фаоллари, мактабгача таълим ташкилоти ишчи-ходимлари, депутатлар иштирок этишди. Тадбир давомида халқона қадриятларимиз жонланди. Тансиқ таомни пишириш жараёнида партия мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилиб, ҳамкорликда ўтказиладиган галдаги тадбирлар ҳақида келишиб олинди.

– Сумалак Наврўзнинг шоҳ таоми ҳисоб­ланади, – дейди 29-сон мактабгача таълим ташкилоти мудираси Дилдорахон Аҳмедова. – Маълумотларга кўра сумалакнинг тарихи 3000 йилдан ошиқ бўлиб, баҳор пайтида, Наврўзнинг бошланишида тайёрланиб келинади. Амир Темур даврига оид тарихий, адабий манбаларда ҳам сумалак сайли билан боғлиқ анъаналар Наврўз байрамининг таркибий қисмларидан бири сифатида келиши урғуланади. Бундай сайллар қир-адирларда, боғларда, шаҳарларнинг катта майдонларида, регис­тонларда, чорсу ва расталарда, муқаддас қадамжоларда, маҳалла, гузарларда ўтказилиб, бир ҳафтадан бир ойгача давом этган. Бутун маҳалла иштирокида тайёрланган сумалак кўпчиликка улашиб чиқилган. Одамлар сумалакни татиб кўриш асносида, баҳорга етганига шукрона келтириб, йилнинг яхши, хайрли, баракали келишини тилаб дуолар қилишган. Сумалак сайли, турли томоша базмлар, куй-қўшиқларга уланиб кетган.

Тадбир якунида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида болалар боғчаси ҳудудига турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Энг қувонарлиси, сумалак сайли шунчаки кўнгилхушлик учун қилинмади. Ушбу муассаса ҳовлисида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ ташкил этилиб, у ерга мингдан ортиқ, жумладан 500 туп арча, 50 та сосна, қайрағоч, гужум, бодом, ўрик, олма ва шафтоли дарахтлари экилди. Бу эса ҳар бир тадбирни инсонларга, табиатга, элу юртга фойдали этиб ташкил қилиш мумкин эканлигини англатади.

Сиз-чи, ўзингиз яшаётган масканга қандай фойда келтирдингиз азиз юртдошим?

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси,

Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔54

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔53

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар