Давр нафаси      Бош саҳифа

«Маърифатли жамиятни Маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди»

«Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади».

«Маърифатли  жамиятни  Маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди»

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев алоҳида таъкидлаб айтган бу гаплар бугунги ислоҳотларнинг туб марказида туриши зарур бўлган бош масала ҳисобланади.

Аёллар нафақат халқимиз фахри ва ифтихори, хонадонимиз бекаси, барча жабҳаларда бизга елкадош фидойилар, балки миллат келажагини бунёд этувчи асосий ҳалқа сифатида эътироф этилади. Шундай экан, халқ фаровонлиги, юрт ободлиги ҳамда давлатнинг ёрқин истиқболи учун аёлларга алоҳида ­эътибор, имкон ва ғамхўрлик ҳамиша зарурдир. Баҳорнинг илк кунида Президент раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган селектор йиғилишда айни шу мавзу юзасидан фикрлашилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари жамиятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш борасидаги бир қанча йўналишларга алоҳида эътибор қаратди.

Оилалардаги қизлар тарбияси

Кейинги йилларда олиб борилган тизимли фаолият натижасида аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Бу ҳар бир фуқаронинг ҳаётида акс этаётгани янада қувонарлидир. Шу билан бирга, келгусида қилинадиган муҳим ва долзарб ишларимиз ҳам талайгина.

Хотин-қизларнинг жамият ҳаётида фаол иштироки, таълим олиши ва фаолият кўрсатиши учун дастлаб оилада берилган тарбия асос вазифасини ўтайди. Қизларимиз оила бағрида қандай шаклланса, бутун ҳаёти давомида шундай йўналишда кетади. Бунинг учун биринчи навбатда уларга оилаларда тўғри таълим-тарбия ва кўникмани шакллантириш ниҳоятда муҳимдир.

«Фарзанд тарбияси, келгуси тақдирида ота-онанинг масъулиятини оширишимиз керак, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари бу борада мулоҳаза юритар экан. – Мен буни бежиз айтаётганим йўқ. Чунки ҳаётда шу билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда». Бу мулоҳазалар барчамизни ушбу масалада янада огоҳ ва масъулиятли бўлишга чорлайди. Қизларимизнинг эрта ёшдаги ҳаётлари барбод бўлмаслиги учун раҳбарлик ва масъуллик бизни бир нафас ҳам тарк этмаслиги зарур.

«Шу ўринда оғриқли бир савол: нима учун ҳали катта ҳаётга тайёр бўлмаган ёш қизларни турмушга бериш ҳолатлари камайгани йўқ?

Афсуски, баъзи оналар қизини имкон қадар тезроқ узатишга ҳаракат қилади. Фарзандининг кўнглида қандай орзу-истаклари, мақсадлари борлиги билан қизиқмайди. Ўқиган, касб-ҳунари бор аёлларини ишлашига йўл бермаётган эркаклар ҳам бор.

Ўз даврида жадид боболаримиз қизларни оилага тайёрлаш, аёлларни миллат тарбиячисига айлантиришга энг муҳим масала деб қараганлар. Буюк маърифатпарвар Абдурауф Фитрат: «Фарзандларимизни яхши хулқ эгалари қилиб тарбиялашимиз учун аввало, миллат оналари тарбия ва илм олишлари лозим», деб ёзган эди. Бу даъват бугун ҳам жамиятнинг бош вазифаларидан бири ҳисобланади».

Таълим учун катта имкониятлар

Кейинги йилларда қизларнинг таълим-тарбия олиши учун давлат томонидан бир қатор янги имконият ва имтиёзлар яратилган эди. Энди эса, бу фаолият янада янги босқичга кўтариладиган бўлди. Хусусан, уларнинг саломатлигини тиклаш бўйича ҳам аниқ тадбирлар амалга оширилади. Қизларнинг яхши таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши Президентимизни ҳамиша ўйлантирадиган масалалардан бири. Бу йиғилишда ҳам улар учун таълим шароитларини кенгайтириш бўйича тарихий қарорлар қабул қилинди.

«Таълим тизимининг барча поғоналарида ўқишга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга шароит яратамиз» – деди Президент. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинади. Дастур доирасида пойтахтда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Жойларда унинг техникумлари ҳам очилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қопланиши (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм), ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилиши, ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилиши, ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилиши, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилиши келгусида зиёли ва маърифатли хотин-қизлар улуши янада ортиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, айни пайтда аёлларимиз улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади. Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

Давлатимиз раҳбари хотин-қизларнинг таълим олиши учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапирар экан, бундай имконият ҳали бизнинг тарихимизда умуман бўлмаганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда 400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти аёлларни касбга ўқитиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича яхши тажриба яратгани эътироф этилди. Шу боис, қишлоқ жойларда бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат ташкилотларга 2 миллиард сўмгача грантлар ажратилиши мазкур фаолиятнинг янада такомиллашуви ҳамда хотин-қизлар банд­лигини таъминлашдаги иштироки янада ортишига хизмат қилади.

Шунингдек, ўзи ёки қарамоғида ногиронлиги бор яқини бўлган хотин-қизларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш борасида, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилаётган грантлар миқдори 5 бараварга оширилиб, 200 миллион сўмгача етказилиши таъкидланди. Натижада, бу фаолият жамиятдаги тадбиркор аёллар улуши ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга етказиш бўйича 2022-2024 йилларда қабул қилинадиган «Бизнес аёллар» дастурининг амалга ошиши учун аниқ механизм яратилишига хизмат қилади. Ушбу дастур ижросига жами 8 триллион сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилгани соҳа мустаҳкам молиявий асосга таянишидан далолат беради.

Соғлом аёл – соғлом келажак

Соғлом насл ва соғлом келажакнинг бун­ёд этилишида хотин-қизлар саломатлиги энг асосий омил саналади. Шу маънода бу борада яқин келажакда амалга оширилиши зарур бўлган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, эндиликда аёлларнинг саломатлигини тиклаш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳам яна қатор тадбирлар амалга оширилади. Жорий йилда қўшимча 6 минг нафар аёлларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу эса 2021 йилга нисбатан 5 баравар кўпдир. Бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Республика бўйича 10 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланади. 3 миллион нафар хотин-қиз онкологик скринингдан ўтказилади, бунинг учун бюджетдан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади. 2022-2025 йилларда 227 та туғруқ комплекси ҳамда 46 та туманлар­аро перинатал марказлари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади. 9-12 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши эмлаш ва бошқа 12 турдаги вакциналар учун 200 миллиард сўм ажратилади. Туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола парваришидаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминлаш кўлами кенгайтирилиб, маблағлар ҳажми 30 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача оширилади.

Ҳа, хотин-қизлар учун амалга ошириладиган ислоҳотларнинг барчаси уларнинг соғлом ва баркамол ривожи учун йўналтирилмоқда. Шундай экан, уларнинг жисмоний ва тиббий салоҳиятини янада ошириш зарурати ниҳоятда долзарб масала ҳисобланади.

Йиғилишда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазасини ошириш бўйича яна бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши маълум қилинди. Унга кўра, эҳтиёжманд ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловлари бюджетдан қоплаб берилиши, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тўқимачилик кластерлари ва кечки сменада аксарият аёллар ишлайдиган корхоналар боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи давлат томонидан тўланиши таъкидланди. 27 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган бўлиб, 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади.

Шунингдек, уй-жойга муҳтож 14 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари учун 500 минг сўмгача компенсация берилади. 2022 йилда республика бўйича мингта ижтимоий уйлар сотиб олинади. Вилоят ҳокимлари ушбу уйларнинг 700 тасини уй-жойга муҳтож ёлғиз аёлларга ижарага беради, ушбу хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилади.

Бундай кенг қамровли фаолиятни амалга ошириш мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида энг муҳим йўналишлардан биридир. Уларнинг ижросини тизимли тарзда, ҳар бир маҳалла кесимида амалга ошириш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди. Қўмита раиси айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади. Қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари эса ҳоким ўринбосари ҳисобланади. Ҳозиргача хотин-қизлар масалалари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида эди. Алоҳида қўмита тузилиши муносабати билан, бу вазирлик ҳам Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

«Энди ҳар бир маҳаллада аёлларнинг дарди билан яшайдиган тизим бўлади», – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Президентимиз айтганидай, «Биз Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш, жамиятда янги маънавий макон яратиш ҳақида гапирар эканмиз, бу ишларни оила, оналар маънавияти билан узвий амалга оширишимиз зарур».

Аёлнинг юксак маънавияти, таълим-тарбияси такомили, жисмонан соғлом ва ижтимоий жиҳатдан етарлича ҳимояланган бўлиши жамиятдаги барча соҳаларнинг аниқ ва бир хилда изчил ривожланиши учун замин яратади. Шу нуқтаи назардан, давлат раҳбари илгари сурган ҳар бир йўналишнинг хотин-қизлар ҳаётини акс этиши келгусидаги катта ислоҳотлар учун асос ва пойдевор бўла олади. Бунинг учун ҳамма бирдай масъулият билан ҳаракат қилиши зарур.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔21

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔25

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 21    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 25    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар