Экоолам      Бош саҳифа

Экологик муаммолар журналистлар нигоҳида Аммо бунга мутасаддилар муносабати қандай бўляпти?

Экологик муаммолар бугунги кунда дунё ҳамжамиятини бирдек ташвишга солмоқда. Иқлим ўзгаришлари, дунёнинг турли нуқталарида содир бўлаётган табиий офатлар, қум бўронлари, чўлланиш ва бошқа экологик ҳалокатларнинг барчаси табиатга бўлган муносабатимизнинг натижаси.

Экологик муаммолар  журналистлар нигоҳида  Аммо бунга мутасаддилар муносабати қандай бўляпти?

Чунки табиатга қандай муомала, муносабат қилсанг у шундай жавоб қайтариши аниқ.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекис­тон журналистлар ижодий уюшмаси қошида фаолиятини бошлаган Экологик журналистлар кенгашининг 2022 йилги режалари ва экология мавзусини ёритувчи журналистлар олдида турган вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида шу ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Экология масаласи бугунги куннинг энг муҳим ва глобал муаммоларига айлангани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Қаёққа қараманг экология билан боғлиқ қарорлар, фармонлар, уларнинг ижроси бўйича ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапиришади. Аммо ушбу маълумотларни холис ва ҳақчил қилиб оммага етказиш эса журналистларнинг касб маҳоратига боғлиқ. Ушбу муаммоларни ёритишда уларнинг олдида жуда катта масъулият ва вазифалар турибди. Аммо бу борада журналист ва блогерлар олдида турган энг катта тўсиқлардан бири керакли ахборотни олишдаги қийинчиликлардир. Яъни бугун мутасадди шахслардан экологияга доир маълумотларни, муайян бир муаммо юзасидан муносабатини олиш осон эмас.

Бу ҳақида Xabar.uz сайти мухбири Барно Султонова шундай дейди: «Полиэтилен пакетларнинг экологияга келтираётган зарари бўйича мақола ёзиш жараёнида кўплаб экология билан шуғулланувчи мутасаддиларга мурожаат қилдим. Аммо бирортасидан жўяли жавоб ололмадим. Баъзилари «Отангга бор, онангга бор» қабилида жавоб беришган бўлса,  қолганлари  умуман жавоб бермай қўя қолишди. Экологик муаммолар ҳақидаги мақолалар осмондан олиб ёзилмайди. Бунинг учун мутахассисларнинг, соҳа вакилларининг фикри жуда муҳим».

Экологик муаммоларни ёритишда ОАВ ларнинг фаоллиги ҳар қачонгидан ҳам ошиб бормоқда. Экологик маданият ва тарбияни шакллантиришда айниқса, оммавий ахборот воситаларидан катта куч сифатида фойдаланиш лозим. Аммо биргина ўзимиздан мисол келтирадиган бўлсак, «Оила ва табиат» газетамизда кўтариб чиқилаётган юзлаб экологик мавзудаги танқидий-таҳлилий мақолаларга бирор бир мутасадди давлат ташкилоти ёки экофаоллар муносабат билдиргани йўқ.

Экологик танг вазият ва муаммолар сеники, меники деб ажратилмайди. Она табиат битта. Ер сайёраси ҳам ягона. Экологик муаммолар ҳам бутун башариятга тегишли. Бу экологнинг муаммоси, бу журналистники дейишга асло ҳаққимиз йўқ. Қолаверса, экология борасидаги ҳар қандай муаммолар тезкор ечим ва чоралар кўришни талаб қилмоқда. Умид қиламизки, Экологик журналистлар кенгаши кейинги фаолияти давомида кўзланган мақсадлар сари дадил қадам ташлайди ва экологик муаммоларни ёритишда журналистлар учун таянч бўлиб хизмат қилади.

 

Саида РУСТАМ




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 58    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар