Экоолам      Бош саҳифа

БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ёки ЭЛЕКТРОМОБИЛЬ?..

Бир йил давомида фойдаланилган битта электромобиль ўртача 1500 кг (CO)2 карбонат ангидрид билан атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олади.

БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ёки  ЭЛЕКТРОМОБИЛЬ?..

Жорий йилнинг 14 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида давлат раҳбари электоромобиллар масаласига алоҳида тўхталиб, жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобиль бозорида салмоқли ўрин эгаллаётгани, Ўзбекистон ҳам бу соҳада ортда қолмаслиги учун амалий ишларни ҳозирдан бошлаш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Ушбу мақсадлар учун:

– уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегияси;

– электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастури;

– электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартлар ишлаб чиқилади.

Шу ўринда табиий савол туғилади, электромобилларнинг афзалликлари нимада?

Ҳар бир бензин ёнилғисида ҳаракатланадиган aвтомобиль 15 минг км. масофани босиб ўтганда атмосферага 3 тоннадан ортиқ карбонант ангидрид гази, 93 кг. углеводородлар, 0,5 тонна углерод оксиди, 30 кг.га яқин азот оксиди чиқаради. Дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган автомобилларда бу кўрсаткичлар янада юқорироқ.

Тадқиқотлар электромобиллар атроф муҳит учун яхшироқ эканлигини, улар бензин ёки дизель ёнилғисида ҳаракатланадиган автомобилларга қараганда камроқ иссиқхона газлари ва ҳавони ифлослантирувчи моддалар чиқаришини исботлади. Бундай зарарли моддалар ҳам электромобиллар ҳаракатини таъминлаш учун электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнидагина ҳосил бўлади.

Электромобилларнинг асосий афзаллиги уларнинг шаҳарлардаги ҳаво сифатини яхшилашга қўшиши мумкин бўлган ҳиссасидир. Электромобиллар ҳаракати давомида карбонант ангидрид газини чиқармайди.

Оддий қилиб айтганда, электромобиллар бизга тоза ҳаво ва шовқинсиз  кўчаларни беради.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, электромобиллар анъанавий бензин ёки дизель ёнилғисида ҳаракатланадиган автомобилларга қараганда атроф муҳит учун фойдалироқ. Агар электромобиль қайта тикланувчи энергия манбалари орқали қувватланадиган бўлса, бу электромобиль 100 фоиз экологик хавфсиз ҳисобланади.

Дунёда электромобиль транспортини ривожланишини рағбатлантириш мақсадида, бир қатор мамлакатлар Франция, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Нидерландия, Испания, Греция, Норвегия 2040 йилгача автомобиль транспортидан атмосферага ташланадиган газлар эмиссиясини нолга туширишини расман эълон қилган.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔53

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔51

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар