«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЎзбекистон Республикасида электромобиллар ривожланишига таъсир қилувчи муҳим омил, анъанавий ёнилғига нисбатан электр энергиясининг нархи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида 1 кВт-соат электр энергиясининг нархи 450 сўм (0,045 доллар)ни, АИ-92 бензинининг бир литри 10400 сўм (1,0 доллар)ни ташкил этади. 100 километр ҳаракат давомида электромобиль 23 кВт соат энергия, анъанавий автомобиль эса тахминан 8,5 литр ёқилғи сарфлайди. Демак, электромобилда 100 км учун 11 220 сўм (1,035 доллар), анъанавий автомобилда эса 96476 сўм (8,9 доллар) маблағ сарфланади.
Сўнгги йилларда, юртимизга электромобиль импорти учун бир қатор енгилликлар яратилиб келинаётган бўлиб, биргина мисол, электромобилларни олиб келиш бўйича фуқароларимизга 2019 йил 1 январдан божхона божи бекор қилинган ва ўша йил июль ойига бориб акциз солиғи ҳам олиб ташланган. Айни пайтда четдан енгил электромобиль олиб киришда 20 евро божхона йиғими ва 15 фоизлик ҚҚС тўлаш кифоя.
Натижада, мамлакатимизга 2020 ва 2021 йилга келиб, 2018 йилга нисбатан мос равишда 10 ва 53 баробар кўп электромобиль импорт қилинган.
Нозим НОСИРОВ,
Давлат экология қўмитаси
Атмосфера ҳавосини муҳофаза
қилиш бошқармаси бош мутахассиси
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил