«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилМамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, кўкаламзорлаштириш ишларига барча идора ва ташкилотлар ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бу эзгу ишдан ҳеч бир юртдошимиз четда қолгани йўқ. Қайси касб, қайси ҳудуд, қайси маҳаллада бўлмасин, бир дона бўлса ҳам ниҳолни ерга қадаш истагида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг яқин ҳамкори – Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди ходимлари ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экишди. «Адиблар хиёбони» ҳудудидаги боққа ўрик, олма, беҳи, нок ва олхўри каби ўнлаб мевали дарахт кўчатларини ўтқазишди. Энг муҳими, фонднинг келгусида экилган ниҳоллар парваришини ҳам ўз зиммасига олгани кишини қувонтиради.
– Ҳозирда «Адиблар хиёбони» ҳудудида барпо этилган ушбу боғда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш ишлари давом эттирилмоқда, – дейди фонд раҳбари Жамшид Ризаев. – Амалий ишлар вақти келди. Аҳоли яшаш ҳудуларида дарахтлар экиш ҳамда уларни парваришлаш доимий қилинадиган ишга айланиши керак. Сиз ҳам яшил челленжга қўшилинг ва хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг дейман.
Ижодкорлар ҳомийси – «Илҳом»чиларнинг бу хайрли иши ҳар биримизга ибрат бўла олади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил