Давр нафаси      Бош саҳифа

«АЭС «яшил энергетика»дан кўра анча қимматга тушади»

Мамлакатимизда кейинги йилларда «яшил энергетика»ни ривожлантириш, хусусан, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

«АЭС  «яшил  энергетика»дан кўра анча  қимматга тушади»

2022 йилда ҳам умумий қуввати 1 900 МВт бўлган 8 та қуёш электр станцияси ҳамда Қорақалпоғистон Рес­публикасида умумий қуввати 1 700 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш учун лойиҳа битимлари имзоланиши режалаштирилган.

Қайта тикланувчи энергия манбалари хусусида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти катта илмий ходими, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори Рустам АШУРОВ ЎзА мухбирига ўз фикрларини билдирибди:

– Мамлакатимизда «яшил энергия»нинг улуши ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда муқобил деганда, биз нефть ва газ, яъни углеводородлар улушидан ташқари бўлган ихтиёрий манбани оламиз. Сўнгги очиқ маълумотларга қараганда, 90 фоиз улуш углеводородларга тўғри келади. Яъни нефть, газ, мазут, кўмир ва шу каби анъанавий энергия ресурсларидир. 10 фоизи эса ГЭС каби қолган энергия генерациясининг ҳиссасидир. Лекин кичик ГЭСлар, кичик қуёш электр станциялари ва шамол генераторларининг аниқ улуши ҳақида бир нарса дея олмайман.

Ўзбекистонни 2030 йилгача электр энергия билан таъминлаш концепцияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат бўйича 2030 йилгача бизда аниқ қайта тикланувчи энергия манбалари улуши умумий элекр энергия ишлаб чиқаришнинг 30 фоизини ташкил қилиши керак. Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, 2030 йилгача бу 12 гегаваттгача чиқиши, унинг 7 гегаватти қуёш ва 5 гегаватти шамол энергетикасидир.

Навоий вилояти Кармана туманида БААнинг «Masdar» компанияси билан ҳамкорликда қурилган 100 мегаваттли қуёш электр станцияси мисолида ҳам кўришимиз мумкин. «Masdar» компанияси Шерободда қуриладиган ҚЭС тендерида ҳам ғолиб бўлди. Шундай динамика ва темпда кетадиган бўлса, лойиҳалар ўзининг амалий кўринишига эга бўлади, деган умиддаман.

Айрим экспертлар муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш давлатга анча қимматга тушиши, АЭСлар фаолияти ундан кўра унумли эканлигини таъкидлашади.

Биринчидан, иккита станцияни бир-бирига қарши қўйиш унчалик ҳам тўғри эмас. Ўзбекистон шароитида электр энергияси диверфикацияси жуда муҳим. Қайта тикланувчи энергия манбаларига нисбатан бунақа ишончсизлик билан қараш ёки уни самарасиз дейиш эса қачонлардир Ғарбда ёки ривожланган давлатларда бўлган эди. Бизга шу баҳсли ҳолатлар энди етиб келди. Ахир 10 йил давомида қайта тикланувчи энергия манбалари технологиялари ўзгарди.

Уларнинг эътирозлари асосан энергиянинг таннархи, энергия самарадорлик ва эксплуатацион харажатларга қаратилган. Қиммат деган фикрга қуйидаги изоҳни келтираман: Шерободдаги ҚЭС 1 киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқариши 1,8 центга баҳоланган. Бу жуда арзон нарх ҳисобланади. Қуёш энергетикаси дунёда электр энергия учун паст нархлар борасида кетма-кет рекордларни қайд этмоқда. Дунёда бугунги кунда 1 киловатт-соат электр энергияга 1,4 цент нарх бераётганлар ҳам учрамоқда. АЭСда шунақа имконият ҳозир борми?

Бугунги кунда нарх ва потенциал жиҳатдан қуёш энергетикаси олдинга ўтиб кетди. Буни яқин давр ичидаги маълумотлар асосида айтяпман. Иккинчидан, нархни солиштирганда жуда адолатсизликка йўл қўйишади. Бу ҳисоб-китоблар LCOE (Levelized cost of energy), яъни электр энергиясининг тенглаштирилган нархи орқали солиштирилиши керак. Айтайлик, мамлакатимизда қурилаётган иккита «ВВЭР 1200» реакторининг лойиҳа қиймати 10-12 миллиард доллар атрофида баҳоланган. Лойиҳа нафақат реактор ўрнатиш, балки унинг инфраструктураси, кадрлар тайёрлаш, фойдаланиш муддатидан кейинги консервацияси каби қатор вазифаларни ўз ичига олиши керак. Шунда лойиҳалашдан олдинги даврдан бошлаб унинг тугатилиши даври ва ундан кейинги даври ва ишлаш жараёнининг ўртача нархини олиб қараганда, АЭС қимматга тушади.

Дейлик, Иорданияда илк маротаба «ВВЭР 1000» реактори қурилганда 200 миллион долларгача қўшимча харажатлар қилингани ҳақида маълумотлар бор. Франция ёки Германия бундай харажатлар қилмас, лекин ҳали атом инфраструктураси бўлмаган давлатларда шунақа катта харажат бўлади. Бунда адолатли ҳисоб-китоб бўладиган бўлса, қуёш электр станцияси анча арзондир.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔8

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔57

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар