Мамлакатимизда ўтган 2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегияси асосида беш йиллик устувор йўналишлардаги ислоҳатлар белгилаб олинди ва бу муддатда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Ушбу даврда олиб борилган ислоҳотлар натижаларини мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳаёти даражаси ва сифатининг яхши томонга ўзгарганлиги билан ҳис эта олди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Мамлакатимизнинг кейинги беш йилдаги ривожланиш босқичи белгилаб олинди.
Таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланган ҳолда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради.
Эътиборли жиҳати шундаки, тараққиёт стратегияси Президентнинг сайловолди тарғиботларида халқ томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф ва ташаббуслар асосида шаклланган. Стратегияда белгилаб берилган 100 та аниқ мақсад Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий ривожлантириш борасида аниқ тасаввур беради.
Бугунги кунда инсоният ўз тарихидаги ниҳоятда мураккаб даврни бошдан кечирмоқда, мислсиз хавф-хатар ва таҳдидларга дуч келмоқда. Ер юзида коронавирус пандемияси ва унинг оқибатида келиб чиққан глобал иқтисодий инқироз ҳануз давом этмоқда. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси шу мақсадда ҳар бир хонадон ва маҳаллада, бутун юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, жаҳон ҳамжамияти билан дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган янада изчил давлат сиёсатини олиб боришга асосланган. Шунингдек, Стратегияда ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг устувор масалалари сифатида экологик масалалар алоҳида устувор йўналиш сифатида белгиланди.
Мамлакатимизда ўтган беш йил давомида Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳалар каби атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барқарор ривожланиш кафолати бўлмоқда. Экологик муаммоларнинг инсон хавфсизлигига таъсирини эътиборга олган ҳолда туб ислоҳотлар амалга оширилди, соҳани ривожлантиришнинг зарур ташкилий-хуқуқий асослари яратилди.
Хусусан, бу борада 30 га яқин муҳим қонунлар ҳамда 300 га яқин қонуности ҳужжатлари ҳаётга татбиқ этилди. 2030 йилгача бўлган даврда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси, 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси каби ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган дастурлар мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимиз халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида соҳадаги ўндан ортиқ халқаро ҳужжатларни ратификация қилди. Биргина иқлим ўзгаришлари бўйича Париж келишуви доирасида бугунги кунда давлат раҳбари ташаббуси билан Оролбўйида дунё ҳамжамияти эътирофига сазовор бўлаётган туб ўзаришлар амалга оширилмоқда.
Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси тақдимотида бугунги кунда иқлим ўзгаришлари, экологик муаммолар каби таҳдидлар барча давлатлар қаторида бизнинг мамлакатимизда ҳам ечилиши зарур бўлган долзарб вазифалар эканлиги алоҳида таъкидлангани диққатга сазовордир.
Ўзбекистон Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сессияларида билдирган барча ташаббуслари қаторида, экология соҳасидаги таклифлари ҳам дунё ҳамжамияти томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп томонлама Траст фондининг таъсис этилиши ҳамда БМТ томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясининг қабул қилиниши ўзбек дипломатиясининг том маънодаги ютуғи бўлди.
Сўнгги йилларда Орол денгизининг қуриган тубидаги 1,6 млн. гектар майдонда саксовул ва чўлга чидамли бошқа ўсимликларнинг экилиши мамлакатнинг халқаро ҳужжатлар доирасида қабул қилган мажбуриятларнинг амалий натижаси, деб қабул қилиш мумкин. Тараққиёт стратегиясида ушбу ишларни жадал амалга ошириш назарда тутилганлиги келгусида Оролбўйида инсон хавфсизлиги учун экологик мақбул ҳудуд барпо этишга замин яратади. Бир сўз билан айтганда Янги стратегияда Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигида Оролбўйидаги вазиятни бутунлай ўзгартириш белгиланган.
Хеч кимга сир эмаски, нафақат юртимизда балки бутун жаҳонда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. 7 та устувор йўналиш, 100 та мақсаддан иборат Тараққиёт стратегиясининг 6-йўналиши, яъни «Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш йўналишида» аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадлари белгилаб берилган.
Мазкур мақсадларнинг амалиётга татбиқ этилиши мавжуд экологик муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, минтақамиздаги экологик барқарорликни таъминлаш учун хизмат қилади.
Тараққиёт стратегиясида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт экиш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 2026 йилга қадар 50 фоизга етказиш, табиий сув объектларининг санитария-муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишларини якунлаш, Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш даражасини 2023 йилда 30 фоизга етказиш, Орол денгизининг қуриган тубида 2026 йил якунига қадар 2,5 миллион гектар яшил майдонларни барпо этиш, шаҳар ва туман марказларида «жамоат парклари»ни ташкил этиш ишлари 79-, 80-, 81-мақсадларда аниқ белгилаб берилган. Ушбу мақсадларнинг амалга оширилиши фуқароларимизнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш кафолатини таъминлайди.
Хотима ўрнида айтиш жоизки, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси нафақат мамлакатда, балки минтақада экологик барқарорликни, халқимизнинг Конституцияда белгиланган қулай атроф муҳит шароитида яшаш ва фаолият олиб бориш имконини яратади.
Моҳира ХОДЖАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси
Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
🕔09:24, 23.10.2025
✔21
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»
🕔09:20, 23.10.2025
✔25
Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.
Батафсил
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔33
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил