Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Шоқоллар билан олишув

(Бўлган воқеа)

Қаҳратон. Совуқ суяк-суякдан ўтади. Қиш изғирини осмону замин ҳукмронлигини кўкламга топширгиси келмайди. Шундай бўлса-да муздек ёмғир изғириннинг қаҳр-ғазабига бардош бера олмай чекинди. Ўрнини қор зарралари эгаллади. Учиб-учиб, яйраб-яйраб, оппоқ қор ерга қўна бошлади.

Шоқоллар билан  олишув

Трактор моторининг бир оҳангда гуриллашидан бошқа ҳеч нарса қулоққа чалинмайди. Эсангелди фермер трактор тезлигини ошириб, газ берди. Кабинада ўтирган бўлсада эти увишди. Бадани жунжикиб, беихтиёр ойнадан ташқарига мўралади. Бунақа об-ҳавода молларининг ҳоли не кечди экан? Ишқилиб, оч бўрилар подага ҳужум қилмадимикан...

Умуман олганда, дала-қирда яшаётганлар худди Эсангелдидек юраги қуш ҳадиги билан тепарди. Уни хаёл олиб қочди. Қишлоғига туташ тўқайзорда шоқоллар кўп бўлгувчи эди. Шоқол ҳар тун емиш топиш умидида ҳовли теварагида тентирарди. Аммо одамга яқин йўламасди. Қуёш ботиб чор-атроф қоронғилик чодири билан қопланганда ёки тонготар маҳалида жонивор тинмай «куйлайди». Ҳатто одамнинг қийқириғига ҳам ўхшаб кетади. Ўша куни қишлоқдоши Тулкибой чўпон туш пайтида дўнг устида тўнқайиб ўтирган шоқолни кўрган.

Шоқоллар баъзида итларни кутиб ўтиради. Айёрлик билан уларни аҳмоқ қилишни, азоблашни, ҳаллослаб югуришини томоша қилишни хуш кўради. Борди-ю йўлида майдароқ ит учраса шоқол тўдаси уни бир зумда парча-парча қилиб ташлаши ҳеч гап эмас. Хуллас, сурбет, бераҳм шоқол теварак-атрофга томошага чиққан итнинг сайри-саёҳатини боплаб бурнидан чиқаради. Ҳовури босилгач атрофига маккорона қараб қўяди. Аммо барибир тентакнамо номаъқулчиликларига узил-кесил чек қўйишни хаёлига келтирмайди.

Шоқол галаси кучли, илдам ва жипс бўлади. Уларда ўз кучларини синаш учун имконияти етарли. Овози беўхшов чиқиб, думи тинмай ликиллайди. Шоқолнинг жуни тикка-тикка бўлади. Йиртқич бўридек ириллайди. Товуқ, ўрдак, қўй-эчки деганининг шўрини қуритади. Имкон бўлса шоқол ўзини қўрага уради. Шериклари бирон корҳол содир бўлса, ташланишга ҳозир ҳолда ташқарида пойлоқчилик қилади.

Эсангелди болалигидаги бир воқеа­ни эслади. Ташқари зим-зиё. Шамол эсиб турибди. Бу паллада уйдан муқим бошпана бўлмайди. Уй ичкарисида отаси, онаси, сўнгра укалари билан қатор қилиб тўшак солинган. Шунда ташқаридан йиғи эшитилди. Уни чақалоқ овозидан фарқлаб бўлмасди. Қўрқиб кетган онаси отасини турткилаб, «Туринг, кимдир чақалоқ қолдириб кетганга ўхшайди. Қора совуқда тўнғиб қолмасдан бурун уйга олиб келинг», деди бетоқат бўлиб. «Кампир (негадир отаси онасини ёш бўлса-да кампир деб атарди), хавотир олма, бу овоз шоқолники. Жонивор оҳу зорини йиғига қориштириб юборади», деди отаси бамайлихотир. Буни билмаган, сезмаган одам йиртқич макрига алданиб қолиши мумкин. Онаси бу гапни эшитгач, ҳайрият-е, деди кўйлагининг ичига «туф-туф» қилиб.

Фермернинг кўнгли шу тобда қандайдир нохуш воқеанинг албатта содир бўлажагини сезди. Хаёлидан ўтгани содир бўлди.

Қўли трактордан бўшагач, қамишзор ичида ўтлаб юрган молларидан хабар олиб келмоқчи эди. Тракторнинг фил хартумига ўхшаш чўмичи силкиниб, шақиллаган овоз чиқарди. Бунга ­эътибор бермади. У ер музламай туриб уйга етиб олишни ўйларди. Шунда туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирлар адоғида ҳангисини қичаб келаётган ўғлини кўриб хавотири ортди. Трактор юришини секинлатди. Эсангелди тракторни шундай қир пастида тўхтатди. Ўғлининг қўлидан хуржунни олиб, кўздан кечирди. Ичида арқон, пичоқ, қотган нон бор экан. Ўт ёқиб исинди. Нонни оловга тоблаб еди. Сўнгра, ўғлини тракторда қишлоққа жўнатди. Ўзи эса сигирни излаб кетди.

Аталаси чиққан ерда юриш осон эмас. Ҳангини халалади. Оролча унча узоқ эмас. Тез бориб, тез қайтади. Эҳтимол моллар оролча теварагидаги қамишзорда ўтлаб юргандир, хавф деярли йўқ, хавотирланмаса ҳам бўлади. Даштдаги баланд-паст тепалар, уларнинг эгардай ботган оралиқлари унга яхши таниш, қадрдон манзиллар эди. Бир маҳаллар болалигида тенг-тўшлари билан шу ерга келиб ялпиз терарди. Ялпиздан онаси мазали кўк пичак ёпарди. Унинг хушбўй иси димоқни қитиқлаб, иштаҳани очиб юборарди. Шу тобда Айдаркўлнинг сутдай қор босган далаларидан ўтиб, манзили сари шошарди.

Мана қамиш ўсган оролга оз қолди. Қамишзор Айдаркўл бўйида, кичик оролчада жойлашган. Тик ўсган қамиш-қиётзор оралаб юриш осон эмас. Қамишзор ичи ит бўйидан баландроқ буталар билан қопланган. Салгина эҳтиётсизлик қилинса, моматалоқ бўлиш ҳеч гап эмас. Ўттиз-қирқ чоғли қорамолнинг шовури эшитилди. Эсангелдининг кўнглида умид чироғи ёнди. Пода ичида говмиш йўқ экан. Эҳтимол ичкаридадир. Сезгирлиги иш берди...

Шу тобда нигоҳи уч-тўрт йилтиллаган кўзларга қадалди. Булар – қамиш ичига ин қурган шоқоллар. Ов қилиб жон сақлайди. Дарҳол сўйил­ни қўлга олди. Йиртқични уришга шайланди. У жойидан жилиши билан шоқоллар тиш қайраб кела бошлади. Тракторчи бир шоқолни калтак билан қарсиллатиб солди. Орқадан учтаси келиб пўстинидан тишлади. У гир айланиб уларни нари ҳайдади. Аммо йиртқичлар келишиб олгандек гоҳ ўнг, гоҳ сўл томондан жуфт-жуфт бўлиб унга отиларди. Тўдадан эсон-­омон чиқиши гумон. Бўш келмади. Калтак сермади. Иккита шоқолни уриб ер тишлатди. Йиртқичлар ғазабга минди. Қалин, зинч қамишзор ичида жунлари тиккайиб, ириллаб чекинишни хаёлига келтирмасди.

Тракторчи аҳвол жуда ёмонлигини англаб, бироз ваҳимага ҳам тушди. Ахир йиртқичлар бир ҳамлада бурда-бурда қилиб ташлаши ҳеч гап эмас. Беўхшов увиллаб, думини тинмай ликиллатади.

Хайрият, Худога бир дегани боракан. Агар пода етиб келмаганида, ҳаммаси фожиали якун топиши ҳеч гап эмас эди. Бўкириб, талвасага тушган моллар шоқолни зўр бериб сузмоқчи бўларди. Йиртқичлар тумтарақай қочди...

Мана шундай қилиб моллар подаси Эсангелди тракторчини шоқоллар ҳужумидан, муқаррар ажал таҳликасидан асраб қолди. Ҳайвонлар ўзлари қачон ёрдам бериши кераклигини яхши билади. Ажабтовур ҳолат. Шоқоллар қочиб кета туриб ҳам орқасига тисланиб, ғазаб билан ириллаб, қаршисидаги одамни нимта-нимта қилиб ташлаш шаштидан қайтмасди. Фақатгина моллар билан тўқнаш келишни, бақувват оёқлари остида қолиб ҳалок бўлишни истамагани учун ҳам қочиб қолди.

Эсангелдининг пешонасида совуқ тер ялтиллади. Кўкда ёқут қамар жилва қилади. Шунда у руҳи енгиллашганини сезди, юзида табассум ўйнай бошлади. Бу пайтда осмонда ғуж-ғуж юлдузлар чарақлаб ётарди. Содир бўлган воқеани эслаб тишлари ғижирлаб кетди. Табиат қизиқ. Баъзида қийин ҳолатда жонивор инсонга кўмакка келади. Айдаркўл бўйидаги Дўнгалак овулида истиқомат қиладиган Эсангелди фермернинг жонини моллар сақлаб қолди. Чиндан ҳам ўша куни моллар ўзлари англаган, истаган ҳолда инсонга яхшилик қилган эди.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔5

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔58

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 5    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 58    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 268    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар