Иқлим      Бош саҳифа

2021 йил таҳлили: Эко оламда юз берган муҳим воқеалар

Поёнига етаётган 2021 йил дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистон учун ҳам турли воқеаларга, экологик муаммолар ечимига қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга бой бўлди.

Мамлакатимиз экологияси, табиати, атроф муҳити ва ундаги жами тириклик, жумладан, ҳайвонлар, ўсимликлар ва қушларни асраш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

2021 йил 28 январь. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ қурилиш ишларини амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларидан такрор фойдаланиш, уларни утилизация қилиш ёки қайта ишлашга йўналтириш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди. Қарорда таъкидланишича, барча турдаги қурилиш чиқиндилари қоида тариқасида чиқинди чиқарувчилар томонидан устувор равишда такрорий фойдаланилиши, утилизация қилиниши ёки қайта ишланиши ёки бундай ишлар билан шуғулланувчи корхоналарга топширилиши лозим. Қайта ишланмайдиган қурилиш чиқиндилари экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмилиши шарт.

2021 йил 3 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.

2021 йил 16 февраль. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат «Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб ташлаш устидан назорат қилиш тўғрисида»ги Базель конвенциясига мувофиқ экологик сертификатланиши лозим бўлган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни импорт ва экспорт қилишни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди. Эндиликда экологик сертификатни олиш учун ариза берувчи «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали ёки тўғридан-тўғри экологик сертификатлаш органига ариза билан мурожаат этиши белгиланди.

«Эконазорат» ахборотлаштириш тизими ишлаб чиқилди. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб бу тизим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эксперимент тариқасида жорий этилди.

2021 йил 6 апрель. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Бу мамлакатимизда сув хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш, сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, сув хўжалиги обектларининг хавфсизлигини ошириш ҳамда самарали назорат тизимини ўрнатиш каби мақсадларни ўз ичига олган 2021 йил 12 апрель. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

2021 йил 3 июнь. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит мониторинги дастурини ўз ичига олган. Атроф муҳит ифлосланиш манбалари мониторинги ва давлат экологик назорати ўрнатилиши бу борадаги ишлар сифатини оширишга, ифлосланиш даражаси ҳолатини мунтазам баҳолаб бориш ва прогноз қилиш имконини яратишга хизмат қилади.

   2021 йил 15 июль. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимоясини ташил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 2021 йил 24 август. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбари қуйидаги масалаларни алоҳида таъкидлади: «Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам экологик муаммолар кўпаймоқда. Бунга баъзан табиий омиллар, кўп ҳолларда эса инсоннинг ўзи сабабчи бўлмоқда. Масалан, сўнгги 4 йилда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган. Юртимиз ҳудудларида яшил майдонлар 3-4 бараварга қисқариб кетган. Сув камайиб, ер ости суви сатҳи ҳам пасайган. Кўп қаватли уйлар оралиғидаги бўш жойларда қурилишлар қилиш, мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахтларни кесиш, яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари кўпчиликни ранжитмоқда...»

Мазкур йиғилишда куз ойларида автомобиль йўллари, дала четлари, барча аҳоли масканларида 55 миллион дона, келгуси йил баҳор мавсумида 70 миллион дона тут, павловния, чинор, эман, ёнғоқ, жийда, терак каби мевали ва манзарали дарахтлар экиш вазифаси қўйилди.

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилди ва жавобгарлик кескин кучайтирилди. Ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти белгиланди.

2021 йил 28 август. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди. Қонун билан Жиноят кодексида бир нечта янги жиноий жавобгарлик турлари белгиланган. Жумладан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш, уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса – 12 миллион 250 минг сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши белгиланди.

2021 йил 2 ноябрь. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига старт берилди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинди.

2021 йил 8 ноябрь. Давлатимиз раҳбари томонидан мутасаддилар олдига Айдар-Арнасой кўллар тизимининг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар қўйилди. Хусусан, кўллар тизимида сув сатҳини барқарор сақлаш ва шўрланиш даражасини камайтириш, қирғоқлар бўйида 800 гектар ерда дарахт ва буталар экиш, экологик хавфсизликни кучайтириш ҳамда браконьерликни олдини олиш топширилди. 2021 йил 17 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжатга асосан электрон тижоратнинг «Очиқ рақамли экотизими» ахборот тизимлари мажмуаси 2022 йил 1 июлдан бошлаб ишга туширилиши белгиланди. 2024 йил 1 январга қадар Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилиши белгиланди.

Бир сўз билан айтганда, бу воқеалар орасида энг муҳими, фуқароларнинг йил давомида мазкур муаммоларга бефарқ бўлмасдан, турли ташаббуслар билан фаоллик кўрсатиб иштирок этиши бўлди. Дарҳақиқат, жамоатчилик назоратини айнан муаммони кўриб туриб, бефарқ ўтиб кетмаган инсонларгина ўрнатади. Ана шундай сермаҳсул ҳаракатларга бой йил якунига етар экан, кириб келаётган 2022 йилдан бундан-да юқори натижалар кутиб қоламиз.




Ўхшаш мақолалар

Муаммолар жиддий,  аммо ечим ҳам йўқ эмас

Муаммолар жиддий, аммо ечим ҳам йўқ эмас

🕔20:45, 19.04.2024 ✔27

Атроф-муҳит инсон ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлиб, ҳаёт учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлайди. Бироқ, сайёрамиз инсоният фаровонлигига таҳдид соладиган кўплаб экологик муаммоларга дуч келмоқда.

Батафсил
Баҳор офтобидан  беркиниш  керакми?

Баҳор офтобидан беркиниш керакми?

🕔20:39, 19.04.2024 ✔25

Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни тавсия этади. Айниқса, аллергияга мойил кишилар ушбу фаслда янада эҳтиёткор бўлишлари лозим. Нега?

Батафсил
Экологик муаммоларга  қарши курашишда жамоатчилик овози  баландроқ  янграши шарт

Экологик муаммоларга қарши курашишда жамоатчилик овози баландроқ янграши шарт

🕔22:13, 12.04.2024 ✔20

Жамоатчилик назорати – экологик муаммоларга қарши курашда энг самарали йўллардан бири. Сўнгги вақтларда кўплаб экологик масалалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётгани ҳам бунга мисолдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муаммолар жиддий,  аммо ечим ҳам йўқ эмас

    Муаммолар жиддий, аммо ечим ҳам йўқ эмас

    Атроф-муҳит инсон ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлиб, ҳаёт учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлайди. Бироқ, сайёрамиз инсоният фаровонлигига таҳдид соладиган кўплаб экологик муаммоларга дуч келмоқда.

    ✔ 27    🕔 20:45, 19.04.2024
  • Баҳор офтобидан  беркиниш  керакми?

    Баҳор офтобидан беркиниш керакми?

    Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни тавсия этади. Айниқса, аллергияга мойил кишилар ушбу фаслда янада эҳтиёткор бўлишлари лозим. Нега?

    ✔ 25    🕔 20:39, 19.04.2024
  • Экологик муаммоларга  қарши курашишда жамоатчилик овози  баландроқ  янграши шарт

    Экологик муаммоларга қарши курашишда жамоатчилик овози баландроқ янграши шарт

    Жамоатчилик назорати – экологик муаммоларга қарши курашда энг самарали йўллардан бири. Сўнгги вақтларда кўплаб экологик масалалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётгани ҳам бунга мисолдир.

    ✔ 20    🕔 22:13, 12.04.2024
  • 2023 йил – дунё учун  «қизил сигнал»

    2023 йил – дунё учун «қизил сигнал»

    2023 йилда иссиқхона газлари, Ер юзаси ҳарорати, океаннинг иссиқлиги ва кислоталаниши, денгиз сатҳининг кўтарилиши, Антарктика денгиз музининг йўқолиши ва музликларнинг чекиниши бўйича рекордлар янгиланди. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ҳисоботида айтилди.

    ✔ 38    🕔 14:34, 29.03.2024
  • Сувни нафақат асраш,  балки ҳар томчисидан  унумли фойдаланишимиз шарт!

    Сувни нафақат асраш, балки ҳар томчисидан унумли фойдаланишимиз шарт!

    Бугун ер юзида қарийб 1,1 миллиард киши турли даражадаги сув танқислигидан азият чекмоқда. Глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги 50-60 йил давомида биргина Марказий Осиёда музликлар майдони таҳминан 30 фоизга қисқарган.

    ✔ 39    🕔 20:04, 21.03.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар