Давр нафаси      Бош саҳифа

Жамоатчилик назорати: ким нима дардда?

Маълумки юртимиздаги очиқлик, ошкоралик сиёсати бугун халқнинг муаммолар ечимига бўлган ишончини оширмоқда. Қолаверса, жамоатчилик назорати ҳам ортиб, атрофда содир бўлаётган ҳолатларга, қонунбузарликларга бефарқ бўлмасликка ундамоқда.

Жамоатчилик назорати:  ким нима дардда?

Шу боис ҳам қонунбузарлик ҳолатлари ва бошқа мавзуларда фуқаролар давлат органларига мурожаат қилишмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳам турли мавзуларда мурожаатлар бўлмоқда.

Экоқўмитага жорий йилнинг 11 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар 6697 тани ташкил этган.

Хўш, мурожаатлар тақдири нима бўлди? Бу ҳақида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ижро интизомини назорат қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Анвар Темиров шундай дейди:

– Ушбу мурожаатларнинг 5735 таси (84,5 фоиз) қаноатлантирилган ҳамда муаммолар бартараф этилган. Шунингдек, 814 тасида (12 фоиз) мавжуд қонунчилик бўйича тартиб ва қоидалар тушунтириб берилди. Яна 204 тасида (3 фоиз) шикоят ўз тасдиғини топмаганлиги ва бошқа сабаблар билан рад этилган ва фуқаро талаби қондирилмаган. 17 тасида эса (0,25 фоиз) тааллуқлилиги бўйича керакли ташкилотга жўнатилган. Қолган 17 тасида бўлса (0,25 фоиз) анонимлиги сабабли кўриб чиқилмай қолдирилган.

Мурожаатлар мазмуни қандай?

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан асосан чиқинди ташланиши ёки уларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаслиги, шунингдек, чиқиндилар учун тўловларга оид масалаларда жами 243 та мурожаатлар келиб тушган. Ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлар тўғрисида, хусусан, дарахт кесилиши каби ҳолатлар бўйича 1628 та, корхона ва ташкилотларнинг атроф муҳитга етказаётган зарарлари тўғрисида 849 та, ер ва сув ресурсларидан но­оқилона фойдаланиш масаласида 441 та, экспертиза хулосаси, сертификат ва бошқа турдаги рухсатномаларни олишга оид 237 та мурожаат бўлди. Бундан ташқари, ҳайвонот дунёсига етказилаётган зарарлар тўғрисида (балиқ овланиши, ноқонуний ов ҳолатлари) ва бошқа масалаларда ҳам кўплаб хабарлар келган.

Айтиш лозимки, ана шундай мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент вилояти (710 та), Тошкент шаҳри (655 та), Қашқадарё (645 та), Фарғона (477 та), Сурхондарё (443 та) ва Самарқанд (303 та) вилоятлари аҳолисидан келиб тушган.

Мурожаатлар сонининг кескин ўсиши, айниқса Жиззах (109 тага ёки 122 фоиз ўсган), Қорақалпоғис­тон Республикаси (58 тага, 106 фоизга), Андижон (116 тага, 98 фоизга), Хоразм (71 тага, 91 фоизга) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Мамлакатимизда бугун экологик муаммолар юзасидан бўладиган мурожаатлар билан ишлаш тизими қай ҳолатда? Бу ҳақда экожурналист Наргис Қосимова билан суҳбатлашдик.

Халқ муаммолар ечимига ишонади

– Бизнинг расмий каналимизга махсус бот орқали бир кунда 15-20 дан ортиқ муаммолар ҳақида хабарлар келиб тушади, – дейди ekolog.uz сайти асосчиси, экожурналист Наргис ҚОСИМОВА. – Мурожаатларнинг аксарияти чиқинди, ичимлик сув, шаҳар марказларида кесилаётган дарахтлар, ёввойи ҳайвонлар ва уй ҳайвонларига одамларнинг шафқатсиз муносабати кабиларни ўз ичига олган. Бир кунлик муаммоларни таҳлил қиладиган бўлсак, улар орасида чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмасликги ёки чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар сони ўртача 7-8 тани ташкил қилади. Ҳозирда топган ерини тадбиркорларга кўп қаватли уйлар қуриш учун ўз қўли билан топшираётган ҳокимликлар ҳудудлардаги кўкаламзорлаштириш ҳолатини тўғри ўрганмасдан дарахтларга кўплаб зарар келтираётгани борасида ҳар куни 6-7 та эътирозлар ҳам келиб турибди. Куз фаслида баргларнинг кўмилмасдан ёқиб юборилаётганлиги борасидаги мурожаатлар сони кескин ошиб кетди ва бир кунда 9-10 тагача юқоридаги ҳолатлардан норози аҳоли биз билан боғланмоқда.

Ҳалигача айрим ҳудудларга ичимлик суви етиб бормаган. Бунинг оқибатида аҳоли экинлари, чорвасини суғориш ва бошқа шунга ўхшаш муаммоларга дуч келиб, ечим кутиб мурожаат қолдирмоқда. Ноқонуний овлар ва «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларнинг ўлдирилиши, балиқларнинг овланиши бўйича эътирозли ҳолатлар ва буни исботловчи фотодалиллар ҳам бир кунда 3-4 тани ташкил этмоқда. Хуллас, муаммолар оз эмас.

Мурожаатларнинг барча ечими аслида инсонларнинг ўз қўлида. Экология ва ҳайвонот дунёсига ­эътиборли ва меҳрли бўлган инсонлар бундай муаммоларга дуч келганда қандай йўл тутишни яхши билишади. Аммо бизнинг одамлар аслида табиатни асраш қандай бўлишини кўп ҳам тушуниб етишавермайди. Аслида, юқорида санаб ўтганларимиз бизга келадиган мурожаатларнинг айримлари холос. Бундан аянчли ҳолатлар акс этган видео ва фото мурожаатлар ҳақида гапирса гап кўп, кўрган одамнинг эти жимирлаб, юраги ларзага келади.

Муаммога ечим қидириб...

Қувонарлиси, мурожаатлар турли расмий канал ва сайтларда эълон қилиниши билан мутасаддилар, соҳа мутахассислари ўз муносабатини билдирмоқда. Ҳолатни тўлиқ ўрганиб, муаммоларга ечим топмоқда. Жумладан, дарахтлар остининг бетонлаб кетилиши каби вазиятлар зудлик билан ҳал этилиб, дарахтлар асраб қолиняпти. «Қизил китоб»га киритилган қушлар ва бошқа жониворларни сақлаётган, сотишга уринаётганлар ҳақидаги хабарлар чиқиши билан мутасаддилар бориб, дарҳол керакли чоралар кўрмоқда.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔77

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔61

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔135

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 77    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 61    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 135    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 198    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 211    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар