Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Нўрмалний» паркни кўрмадингизми?

Тошкентга келиб-кетувчилар, шу ерда ўттан-бўттан келиб яшовчи, шу ерлик яхшилар, битта савол берсам: Тошкентда «нўрмалний» парк­ни қандай топсам бўлади? Ҳа, истироҳат боғини айтяпман-да. «Парк» деса ҳамма тушунади, саволимни яхши тушунинг дейман-да.

«Нўрмалний» паркни  кўрмадингизми?

Парк десам, болаларим қий-чув қилган жойида қулоғини динг қилади, «қайси паркка оборасиз?» деб чопиб келади. Ҳай, мен нима қилай? Қайси паркка борай? Ўзи айланиб юрса, бўладиган парк қолдими?

Ҳамма яхши билган, дарахтлари соясида юриб, ҳордиқ чиқарадиган «Ғафур Ғулом» энди рўйхатимизда йўқ. «Ремонт»ми-ей, алланимагадир ёпилганига эҳ-ҳе, замонлар бўб кетди. Очилишини кута-кута баҳор, ёз, кузлар ўтиб, қиш келди. Эсиз, шундай жой, эсиз дарахтлар, эсиз парк.

Тўғриси, кўриб кўзим ёшга тўлди. Асосийси – ҳаммабоп, чўнтакбоп, айни мендек одамларга мос эди. Оддийгина биздеклар боришни хўп суярди. Оғринмасдан уч-тўртта бола билан бемалол айланиб, биттадан музқаймоқ еб қайтса ҳам бўлаверарди. Энди-чи?..

Ҳай, барака топкур, нега нолийсан, ана янги «модний» парклар қуриляпти-ку, бунча замондан орқада қолгансан, дерсиз. Ҳой, яхшилар, янгиларига ҳам бордим, кўрдим. Мана, масалан «Ашхобод» паркига борувдим кириши пулли, ўн минг сўмдан киши бошига. Аттракционларининг нархи бўлса, 15 минг сўмдан бошланади. Энди ўзингиз ўйланг: тўрт бола билан борсам, қанча пулга тушаман? Ундан кўра, битта овқатни қилиб, уйда ўтира қоламан.

Битта оила айланиб келиши учун 300-400 минг сўм пул сувдек сингиб, буғдек учиб кетади. Ҳай, у пулга рўзғоримнинг бир ками битади-да.

Э, майли, болам учун деб сарфлай шуни десам, парк қуриб-қақшаб ётган тақир ерга ўхшайди. Ёзда борсанг, «нўрмалний» соя берадиган дарахтнинг ўзи йўқ – бошингдан офтоб ўтгани қолади. Қишда изғиринда дилдираб, шамоллаб келиш ҳеч гапмас.

Мана, биз билган, кинолар олинган миллий боғ ўрнида энди «Magic city» қурилди. Бунинг учун ундаги машҳур кўлни ҳам қуритишди. Бу сити қурилиши аслида қурбонлик талаб қилганини, бизга қанча қимматга тушганини биласизми? Соя-салқин дарахтлар, кўллар ва яшиллик ўрнини бетонли, теп-текис, пластик безаклар қоплаган файзсиз тош бинолар эгаллади. Айланай десам, арзирли нарсанинг ўзи йўқ, бозорга ўхшаб дўкон бўлиб кетган. Бир-икки кийимнинг нархини сўрасам, миллиондан баланд. Ким олади? Оддий биздек авомнинг қурби етармиди унга? Унда бу парк ким учун қурилди? Фақат томоша-ю, фотосессиягами? Хотинларнинг айтишича, бу модний паркни қуришга 60 миллион доллар кетганмиш. Миллий боғни модний боғга айлантирган ўша «инвестор»нинг 21 гектар ердаги барча дарахтлар ва тарихий кўлни сақлаб қолиши ҳақида берган ваъдаси берилган куннинг эртасигаёқ унутворилдиёв чамамда... Мана, оқибати!

Ўша локомотив паркларигаям бордим, нарх-наво отнинг калласидайлигини кўриб секингина ортга қайтдим. Нима, биздек оддий одамлар болаларини паркка олиб бориш учун энди пул йиғишга мажбурми? Паркка борган болага «бунисига пулим етмайди, бунисида уча қолгин», деб бўладими? Муаммо ҳам шу аслида. Парк деганда фақат қиммат аттракционлардан иборат тақир жойни тушуниб қоляпмиз. Ё илгариям шу тушунилгану, мен билмаганманми, ҳайронман. Балки бузилган ва бузилаётган паркларимизнинг «айби» ҳам дарахтлари кўплиги, сўлимлигида бўлгандир.

Ўзи дунё бўйича парклар доим сўлим, атрофи дарахтзор, гулзор, кўллардан иборат бепул жой ҳисоб­ланади. Ҳамма, бой ҳам, камбағал ҳам бирдек сайр қилиб, маданий ҳордиқ олиши, оилавий дам олиб, болаларини ўйнатиши, табиат қўйнида атроф-оламга меҳрни уйғотиши керак бўлган муҳим маскан саналади. Биз эса солиқ тўловчилар, яъни аҳоли ўзининг пулига қурилган парк ёки хиёбонга (соя салқин боғ бўлса ҳам майлийди) пул тўлаб киришимиз қайси мантиқнинг қайси кўчасидан юради, ҳеч билолмадим.

Хўп, майли, кўп гапириб бошингизни қотириб юбордим. Ундай бўлса, қайси паркка борсам бўлади? Жўяли маслаҳат беринг?..

 

Ёзмас муаллиф




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔175

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔247

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔436

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 175    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 247    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 436    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 477    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 535    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар