Иқлим      Бош саҳифа

Жиззах табиатига фақат сўлим боғлар ярашади

Юртимиз бўйлаб давом этаётган дарахт экиш тадбирлари ҳар бир вилоятни қамраб олди. Ҳудудларда аллақачон минглаб ниҳоллар экилди, келгусида уларнинг баравж ўсиши учун зарур шароитлар яратилди.

Жиззах табиатига фақат  сўлим боғлар  ярашади

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов ҳамда партиянинг вилоят кенгаши фаоллари вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси доирасидаги «долзарб 40 кунлик»да фаол иштирок этишди. Вилоят иқлим шароитига мос дарахт кўчатларини танлаш ва экиш, уларни парваришлаш учун суғориш тармоқларини бунёд этиш ишларига ҳисса қўшишди.

Жиззах шаҳридаги «Олмазор» маҳалласи ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар атрофи яқин йилларда яшилликка бурканади. Бу ерда 150 дан зиёд чинор, қайрағоч, павловния, каштан каби манзарали дарахт кўчатлари экилди. Уларни суғориш ва парваришлаш ишлари белгилаб олинди.

Дарахт экиб боғлар яратиш дарахт кесишдек осон иш эмас. Ҳуддики, бузишдан кўра қуриш, вайрон қилишдан яратиш мураккаброқ бўлганидек. Ҳар бир ниҳол ўсиб улкан боғлар барпо бўлиши учун улар ёш боладек парвариш қилиниши, эътиборда бўлиши зарур. Айнан шунинг учун ҳам бугунги лойиҳа доирасида экилаётган дарахтларнинг назорат қилиниши, суғорилиши, ўз вақтида таги юмшатилиши учун масъуллар белгиланди. Бу жараёнда миришкор боғбонлар, суяги боғда қотган инсонлар маслаҳат ва тавсиялари жуда муҳим. Керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларга қатъий амал қилиш эътибордан четда қолмаслиги шарт. Чунки гап бир-икки туп дарахт эмас, миллионлаб ниҳоллар ҳақида бормоқда. Шу боисдан бундай жараёнларни назорат қилиш учун айнан умрини, фаолиятини табиатни ҳимоя қилиш, унинг яшил маконларини асраб қолиш билан боғлаган мутахассислар ҳам жалб этилмоқда.

Экопартия раҳбари Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани, «Ипак йўли» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасида ўтқазилаётган дарахт экиш ишлари билан яқиндан танишиб, юқорида айтиб ўтилган, ниҳолларнинг униб-ўсиб кетиши билан боғлиқ бўлган масалаларда ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди.

Мирзачўл тумани марказида жойлашган «Сокин яшил ҳудуд» болалар боғида ҳам яшилликни кўпайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Биламизки, кислородга бой яшил маконлар айниқса, болажонлар соғлиғи учун ниҳоятда аҳамиятга эга. Бесабаб инжиқлик қилаётган болакайни мўъжаз боғчага ёки хиёбонга сайрга олиб чиқсангиз, гўдак бир пасда тинчланади, ҳатто дарров уйқуга кетади. Чунки кислородга бой ҳаво боланинг бош миясида қон айланишини яхшилайди, уни тинчлантиради. Шу сабаб ҳам айнан болалар боғларига кўпроқ кислород ажратадиган, серсоя дарахт турларини танлаш мақсадга мувофиқдир.

«Сокин яшил ҳудуд» болалар боғида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, нуроний оқсоқоллар, экопартия фаоллари яхши ниятлар билан турли хил дарахт кўчатларини ўтқаздилар. Ушбу ҳудудга 5 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиши режа қилинган. Бугунги кунгача 2 минг туп олти хил турдаги мевали ва манзарали кўчатлар боғ ҳудудига экилди.

«Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади», деган мақолни кўп эшитганмиз. Лекин охирги йилларда орамиздаги айрим «дарахткесарлар» сабаб табиатимиз, иқлимимизга кўп «доғ»лар тушмоқда. Аслида эса биз боғ экиб, мевасидан ҳайвоноту наботот баҳра олган, савоб учун катта-катта боғлар яратган авлодлар фарзандларимиз. Шундай қилайликки, энди ортимизда фақат яшил, зумрад, шовуллаб кўкка бўй чўзган дарахт­лари ҳақида етти иқлим эшитгулик улкан боғлар қолсин.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

🕔15:44, 13.04.2026 ✔16

Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

Батафсил
Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

🕔15:58, 02.04.2026 ✔51

Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари  рағбатлантирилади

Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади

🕔15:47, 06.03.2026 ✔99

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар