Cўнгги йилларда экотизимнинг бузилиши об-ҳавонинг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Ёз ойлари жуда иссиқ, қиш эса кучли совуқ ҳаво оқими билан келмоқда. Боз устига ёғингарчилик миқдори камайиб, мавсумий ёғиш вақтида ҳам ўзгаришлар бўлмоқда. Бундай ҳолатлар одамларни об-ҳаво маълумотларини мунтазам кузатиб боришга ундайди.
Бироқ берилаётган ахборот қанчалик тўғрилигига шубҳа билан қарашлар йўқ эмас. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан тақдим этилаётган об-ҳаво маълумотлари қандай техник ускуналар ёрдамида аниқланади ва ахборотнинг тўғрилик даражаси қанча? Бу ҳақида марказ ахборот хизмати қуйидагича маълумот берди:
– «Ўзгидромет» томонидан тақдим этиб борилаётган об-ҳаво маълумотлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 83 га яқин метеорологик кузатув станция маълумотлари асосида истеъмолчи ва турли ташкилотларга етказиб турилади, – дейди «Ўзгидромет» маркази ахборот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева. – Метеорологик станциялар кузатилаётган об-ҳаво маълумотларини ҳар уч соатда марказга тақдим этади. Республикадаги барча вилоят марказий шаҳарлари ҳамда тоғли (Қамчиқ ва Чимён) ҳудудлардаги фактик об-ҳаво маълумотлари ҳар уч (квазериал) соат вақт оралиғида «Ўзгидромет» асосий сайти (meteo.uz)га жойлаштирилади. Бундан ташқари, соҳада IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш асосида автоматик метеостанциялар кузатув тармоқларидан маълумотлар марказига 10 дақиқа вақт оралиғида мунтазам равишда GSM/спутник орқали узатиб борилиши таъминланган.
Бу маълумотлар ҳар 10 дақиқа вақт оралиғида data.meteo.uz мобиль илова порталига онлайн жойлаштириб борилади. Бундан ташқари, «Ўзгидромет» мониторинг жараёнида замонавий кузатиш технологиялари сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар, ер усти мониторинги ва хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ахборот тизимидан фойдаланади. Хавфли гидрометеорологик ҳодисанинг намоён бўлишига қараб тегишли вазирлик ва идораларга огоҳлантиришлар етказилади. Об-ҳаво прогнозлари ишончлилиги, суткалик 92 фоиз, 2-3 суткалик 90 фоиз, 4-5 суткалик 88 фоиз, шторм огоҳлантиришлар оқланиш даражаси эса 90 фоизни ташкил этади.
Сўнги йилларда кузнинг охирги ойи совуқ бўлаётгани, одамларда худди қиш шу ойдан бошланадигандек, ўта совуқ бўладигандек тушунча уйғотади ва хавотирга солади. Хўш, бу йил ҳарорат қандай бўлади?
«Ўзгидромет»нинг узоқ муддатли об-ҳаво прогноз бўлими мутахассислари маълумотига кўра, жорий йил ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилиб, 3-10 даража илиқни ташкил этади. Совуқ ҳаво тўлқинлар кузатилганда ҳарорат кечаси 0-5 градус совуқ, кундузи 7-12 градус илиқ бўлиши кутилмоқда экан. Декабрь ойида совуқ ҳаво тўлқинлар кузатилганда ҳарорат кечалари 5-10 градус совуқ, кундузи 3 градус совуқ ва 2 градусгача илиқ бўлиши, илиқ ҳаво оқими кириб келганда эса ҳарорат 12-17 градусгача кўтарилиши кузатилади.
Соҳага инновацион технологияларнинг кириб бориши яхши албатта. Бироқ об-ҳавони эълон қилишда яқин кунларда кузатилгани каби аномал ҳолатлар ҳам инобатга олинса ёмон бўлмас эди. Ана шунда халқнинг «Ўзгидромет» маркази тақдим этган маълумотларга нисбатан ишончи ортади.
Ноилахон АҲАДОВА,
«Оила ва табиат» мухбири
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔48
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔87
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔112
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил