Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Дарахтлар қўриқчиси

Уйимиз фермерлар кўчасида бўлганлиги учунми ён атрофимиз хилма-хил дарахтлар билан ўралган. Дарахтлар экилган ариқдан ҳеч сув аримас, ёши улуғ отахонлар ариқ устига сўри солиб отамлашарди. Мен эса уларнинг ёнига бориб гапларини тинглаб завқланардим.

Дарахтлар  қўриқчиси

Кўчамизнинг бошида ариқ бўйлаб тутзор экилган, дадамнинг айтишига қараганда тутларнинг ёши анча катта бўлиб, эсини таниганидан буён бу тутлар қад ростлаб турар экан. Ростдан ҳам тутларнинг танаси қалинлигидан икки-уч кишининг қучоғига сиғмасди. Баҳор келгач тенгқурларим билан дарсдан қочиб тут ейишга югурар эдик. Уйга эса мактаб кийимимиз ранги қизил тус олган ҳолда қайтиш одатга айланган, ойим бўлса «ҳадеб сенга кўйлак олиб бергани имконимиз бўлмаса, қачон ақлинг киради сен боланинг» дея танбеҳ берардилар.

Маҳалламизда «Дарахтлар қўриқчиси» лақаби билан танилган Шарофат исмли бир аёл бўлиб, ариқ ёқалаб экилган тутларга қараб юрар, бизни тутлар устида кўриб қолса «Сенлар уларнинг жонини оғритяпсанлар шохларини синдириб ташлабсанларку» дея қўлига хипчин олиб қувларди. Бўйлари баланд, доим қошларини чимирганча юргани учун қўрқардик. Бирон кишини тутларга зиён етказишига йўл қўймас эди у.

Бир куни синфдошларимиз билан дарсдан сўнг тут егани йўл олдик. Ҳамма ўзи хоҳлаган дарахт устига чиқиб олган. Мен эса тутларнинг энг баландининг тепасига чиқишим биланоқ Шарофат холанинг «Ҳа сенларними, қани дарров тушларинг» деган овози эшитилиб қолди. Шерикларим дарахтлардан тушишдию тум-тарақай бўлишди. Мен эса улардан ортда қолиб кетдим. Савалайди деб ўйлаган эдим, дарахтдан тушушим билан Шарофат ая қўлимдан ушлаб «қани юр буёққа, тутдан бир-иккита ейман» деди ва «Тепадан тушиб кетсанг нима бўлади, ёш ҳолингга майиб бўлиб қоласан. Онангни ўйламайсанми, кўзинг очлик қилиб энг баланд тутга чиқиб олганингни қара», дея танбеҳ бера кетди. «Бу дарахтларнинг она табиатимизга қанчалик фойдаси катта эканини билмайсан-да. Уларнинг шохларини синдириб, жонига озор берсанг бир кун келиб қуриб қолади. Бош­қа қайтиб дарахт устига чиқма. Кейинги сафар кўриб қолсам, дадангни ёнига олиб бораман», дея тутларнинг соясига бориб ўтириб олди. Қўлимга сумкамни олганча уйга қайтдим. Дадам ишдан қайтгандан сўнг бўлган воқеани айтиб бердим. Дарахт устига чиққанимни эшитиб койиб берди. Кейин Шарофат аями, деганча бир дам жимиб қолди. У аёл кўринишидан жаҳлдор, қўпол кўрингани билан анчайин меҳрибон, оқкўнгил, уйимиз ёнидаги тутларга қараб юрмаганида ҳозир булар бўлмас эди. Дарахтларга меҳри ўзгача. Яқинда туман ҳокимининг олдига боғ қиламан, менга ер ажратиб беринг, деб кирган экан, Адҳам аканинг уйи ёнида қаровсиз тиканаклар босиб ётган ерни беришибди. Тунов куни шу тарафга йўлим тушиб қолганди. Дарров дарахт кўчатлари олиб келиб экишни бошлаб юборибди. Олдин у ерлардан одамлар юролмас эди, ёввойи ўтлар босиб ётарди. Энди бўлса Шарофат ая у жойларни ободонлаштириб, кўрса кўз қув­найдиган қилиб қўйибди.

Кўрмайсанми пилла вақтида Шарофат ая уйимиз ёнидаги тутларнинг шохларини ҳеч кимнинг чопишига йўл қўймасди. Ҳали ҳамон эсимда, қўшнимиз Музаффар ака тутларнинг шохларини чопганлиги учун маҳаллага арз қилиб борганди. Ҳайрон қолардим нега бошқаларнинг тут шохларини чопишига қаршилик қилади деб. Кейин билсам қўшнимиз дарахт танаси қуриб қолишини ўйламасдан пала-партиш чопиб ташлар экан. Шарофат ая бўлса невараларини олиб эҳтиёткорлик билан пилла учун тут шохларини чопиб олар эди.

Ҳозир ҳам уйимиз ёнидаги тутлар осмон сари юксалиб ўсишда давом этмоқда. Тутларнинг сони яна бир нечтага кўпайгани Шарофат аянинг саъй-ҳаракатлари билан. Ахир халқимизда шундай мақол бор, яхшидан боғ, ёмондан доғ қолар.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔69

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔185

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔143

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 69    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 185    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 143    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 130    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 127    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар