Ўттиз йиллик мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта глобал экологик муаммолар ечимига бел боғлаган раҳбарнинг президентликка номзод сифатида кўрсатилиши ўзига хос воқеа бўлди.
Бугун дунё аҳолиси чиқиндиларни сараланган ҳолда тўплаш амалиётига эътибор қаратмоқда. Маълумотларга кўра, деярли барча мамлакатда қаттиқ маиший чиқиндилар салмоғи аҳоли жон бошига ҳар йили бир фоизга ортиб бормоқда.
Жаҳонда йилига фақат маиший чиқиндиларнинг ўзигина қарийб 6 млрд. тоннагача йиғилиб қолмоқда. Инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида атроф муҳитга бир неча юз хил чиқиндилар чиқарилади. Бугунги кунда уларнинг атиги бир неча турларидан: металл, пластмасса, қоғоз, шиша, ёғочлардан иккиламчи хомашё сифатида фойдаланилмоқда, холос.
Мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажми 14-14,5 миллион тонна атрофида баҳоланиб, аҳолининг ўртача 1,5 фоизга кўпайиш суръатини ҳисобга олганда, ушбу кўрсаткич 2028 йилга бориб 16-17 миллион тоннага етиши мумкин. Буни
Тошкент шаҳри мисолида оладиган бўлсак, пойтахтда йилига 700 минг тоннадан ортиқ маиший чиқинди ҳосил бўлади,
шунинг ярмидан кўпи уй-жой коммунал хўжаликларнинг маиший чиқиндиларидир. Бу кўрсаткич яқин 10-20 йил ичида ҳозиргидан 2-3 баробар кўпайиши тахмин қилиняпти. Бу йўналишда энг мақбул ечим чиқиндиларни қайта ишлаш ва ундан иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқариш амалиётини ривожлантириш ҳисобланади.
Чиқиндилар бир томондан ободликка путур етказса, иккинчи томондан экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Энг ёмони – инсон саломатлиги ва маънавий ҳаётига жиддий хавф туғдиради. Бу масалага ижобий ечим топиш мақсадида Тошкентнинг 24 та маҳалласида чиқиндиларни сараланган ҳолда тўплаш амалиёти жорий этилди.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, қайта ишлаш секторида инвестициялар бор. Ишлаб чиқариш қувватлари бор, бироқ чиқиндиларни тўплаш, уларни саралаш каби муаммолар мавжуд. Йирик қайта ишловчи компаниялар лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланади, майдалари эса кўпинча эътиборсиз қолади. Бу йўналишда давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги жуда муҳим.
Албатта, бу кўрилаётган чора-тадбирлар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, муносиб яшаш шароитларини яратиш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, глобал ривожланиш шароитида вужудга келган чиқинди муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдорини эса 20 фоизга етказиш бўйича аниқ мақсадлар илгари сурилган. Жумладан, хусусий шерикчилик асосида чиқиндиларни қайта ишлаш орқали даромадли соҳага айлантириш бўйича ечимлар таклиф этилган. Шунингдек, дастурда атроф муҳитни ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик тоза технологияларни амалиётга татбиқ этиш режалари очиқланган.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, чиқиндиларни 85 фоизгача қайта ишлаш мумкин. Чиқиндиларни қайта ишлаш эса энергия ва хомашёни сезиларли даражада тежайди.
Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган изчил экологик сиёсат юритилмоқда. Ўйлаймизки, номзод томонидан илгари сурилаётган таклифлар соҳада тўпланиб қолган масалаларга ижобий ечимлар олиб келади.
Қўнғиротбой ШАРИПОВ,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔76
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил